Башкирияда яна мусулмонлар қамоққа олинди

0
683

Башкирияда яна мусулмонлар қамоққа олинди

Хавфсизлик кучлари 2017 йил 9 феврал куни Уфа шаҳридаги уйларда тинтув ўтказиб, Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадорлик айблови билан мусулмонларни қамоққа олди. Айни дамда Россия Федерацияси жиноят кодексининг 205.5 моддаси (террористик ташкилот тузиш ва унда иштирок этиш) айблови билан 7 нафар шахс қамоққа олингани маълум бўлди. Улар Зайнуллин Руслан, Наумов Артём, Мухаметов Ботир, Абдурахимова Урала, Галиев Урал ва Зарипов Артурлар бўлиб, қамоққа олинганларидан сўнг Дюртюли шаҳридаги алоҳида камерада сақланмоқда. Қамоққа олинган яна бир мусулмоннинг исми ва манзили ҳозирча номаълум.

Яқинда 2016 йилда Салават ва Стерлитамак шаҳарларида мусулмонларни қамоққа олиш амалиёти ўтказилди. Аммо хавфсизлик хизмати қайси далил асосида жиноий иш қўзғалгани ҳамда тинтув ва қамоққа олиш амалиётлари тафсилотлари ҳақида ахборот воситаларини хабардор қилишга шошилмаяпти. Ҳизб ут-Таҳрирга алоқадорлик айблови билан мусулмонлар қамоққа олингани ҳақида атайин сукут сақланишининг сабаби бу айбловнинг жиноят кодексига тўғри келмаслигидир. Чунки террорчи ташкилотда иштирок этиш айблови бутун дунёда таниқли бўлган исломий сиёсий ҳизб фаолиятига мос келмайди.

Ҳизб ут-Таҳрирга қўйилган айбловнинг ўз исботини топмаганлиги «Мемориал» марказини Башкирияда 30дан ортиқ мусулмонни сиёсий маҳбус дея қайд этишга ундади. Шундай қилиб, кеча Федерал хавфсизлик хизмати Ҳизбга қарши курашиш масаласида одамларни адаштиришга муваффақ бўлган эса-да, бироқ бугун айни репрессияларидаги сиёсий жиҳатни яширишга муваффақ бўлиши амри маҳол.

Эртага эса – Аллоҳнинг мадади ила – Россия Исломга қарши душманлик сиёсати олиб бориб хато қилганини ва мусулмонларни репрессия қилиш билан халқларнинг руҳан уйғонишига сабаб бўлганини тан олади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

 

NO COMMENTS