Путиннинг душанбега ташрифи
Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг билдиришича, Владимир Путиннинг келгуси ҳафтада Душанбе шаҳрига ташрифи кутилмоқда. Ташриф чоғида Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 7 ҳужжатга имзо қўйишади. Хоссатан, раҳбарлар икки давлат ўртасидаги авиақатнов масъаласи хусусида баёнот беришади.
Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков, 22 феврал куни Москва шаҳрида журналистларнинг саволларига жавоб бериб, Владимир Путиннинг келгуси ҳафтаги Марказий Осиёда мамлакатларига бўлган сафари хусусида ва расмий сафар асносида бўлиб ўтадиган мулоқотлар мазмуни ҳақида маълумот берди.
Ушаковнинг айтишича, Путин 27-28 феврал собиқ иттифоқнинг уч мамлакати – Қозоқистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюради. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги муносабати билан ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамлаш ҳисобланади.
“Путиннинг Душанбега бўлган сафари чоғида икки давлат ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, атом энергетикасини қўллаш масаласи тўғрисида келишиб олинади. Шу билан бир қаторда ҳарбий алоқаларнинг йўлга қўйиш ва ҳамкорликка оид бир меморандиум имзоланади”- дея қайд этди Ушаков.
Гарчи Путин ҳайатининг ташрифи 27-28 феврал кунига мўлжалланган бўлсада, аслида бир неча соатни ўз ичига олади. Мулоқот сўнгида Тожикистон тарафи катта зиёфат беради.
Режага кўра, Владимир Путин мулоқот чоғида тожик ҳамкасби Эмомалий Раҳмонга Александр Невский ордени ва Тожикистон ташки ишлар вазирига “Дўстлик” медали топширади.
Шу билан бир қаторда Россиянинг 201-чи ҳарбий базаси масаласи ҳам назардан четда колмайди.
Юрий Ушаков бу хусусда қуйидагиларни билдирди: -” Тожикистондаги ва ҳаттоки бутун минтақадаги тинчлик омили бу Россиянинг ҳарбий базаси ҳисобланади. Бизнинг ҳарбийларимиз Тожикистон қуролли кучлари ҳамда КҲШТга аъзо давлатлар билан биргаликда терроризм, эктсремизм ва наркотик моддаларининг ноқонуний савдосига қарши биргаликда муваффақиятли курашмоқда. Учрашувда айнан шу масалалар хусусида фикр алмашиш кўза тутилган”.
Ба галги сафар Россия президенти Путиннинг Тожикистонга бўлган саккизинчи ташрифи бўлиб, ҳайат улкан режаларни мақсад қилган бўлиши мумкин.
Россия боз вазирининг ноиби Игор Шуваловнинг айтишига қараганда Путин Душанбега Душанбе ва Москва ўртасидаги ечилмай қолган муаамоларни тартибга солиш учун боради. Меҳнат муҳожирларнинг қора рўйхатдан чиқариш масаласи ҳам кўрилади.
Таҳлилчиларни фикрига кўра шоядки Путин Душанбега бориб Россиянинг 201- ҳарбий базасини кенгайтиришни сўрайди. Шу билан бир қаторда Путиннинг ташрифидан асосий мақсадларидан бири Тожикистонни ЕАЗеС (ТС) га аъзо қилишлик кўзга тутилмоқда.