Женевада Сурия бўйича музокаралар бошланди
“Kun.uz” сайтининг хабар беришича, Женевада Сурия бўйича музокаралар тикланди. Унинг тўртинчи раунди иштирокчиларнинг БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан икки томонлама учрашуви орқали старт олди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
БМТ қошидаги доимий вакил Башар Жаафари бошчилигидаги Сурия ҳукумати делегацияси биринчи бўлиб етиб келган.
Деярли бир йиллик танаффусдан сўнг ўтказилаётган музокараларда Сурияда янги ҳукуматни шакллантириш, мамлакат конституциясининг лойиҳалари ҳамда сайловлар ўтказиш асосий мавзуларга айланади.
Женевадаги музокаралар шаклига ҳозирча ойдинлик киритилмади – учрашувлар мухолифат талаб қилаётгандек ёки тўғридан-тўғри бўлади, ёки махсус вакил ҳар бир делегация билан алоҳида учрашувлар ўтказади. Де Мистуранинг ўзи эса куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида пайшанба кунги иш тартибига ҳам аниқлик киритмаган. Унинг сўзларига кўра, делегациялар билан учрашув шакллари бўйича қарорни куннинг биринчи ярмида қабул қилади.
Шу билан бир қаторда, музокараларни ташкиллаштириш масалалари билан таниш манбаларнинг хабар беришича, музокаралар иштирокчилари де Мистуранинг кириш сўзини биргаликда тинглайдилар, шунингдек Сурияга кўмак бериш бўйича Халқаро гуруҳга аъзо-давлатлар вакиллари ҳам таклиф этилган.
Аввалроқ 23 февраль куни куннинг иккинчи ярмида Женевага етиб келган барча суриялик делегациялар иштирокида ялпи йиғилиш ўтказилиши режалаштирилгани хабар қилинганди.
Туркистон:
“Трампнинг халқаро сиёсатидаги айрим кўринишлар” тўғрисидаги саволга жавобда жумладан шундай дейилади:
…Бу ишлар Америка режаси ўз меваларини бера бошлаганини аниқ кўрсатиб турибди. Чунки Америка узоқ йиллар тўсиқ бўлиб келган қуролли гуруҳлар деган қийин муаммони ҳал қилиш йўлини топди. Бу ҳал қилиш музокаралар боришига йўл очишни амалга ошириш сифатидаги ечим бўлди. Бундан олдин Америка бу гуруҳларнинг калитлари Эрдоган чангалида тўпланиб қолганини кўрди. Туркия Американинг қуролли гуруҳлар борасидаги мақсадларини амалга ошириш учун мисли кўрилмаган садоқат кўрсатди. Чунки Туркия қўллаб-қувватловчидан воситачига сўнгра босим ўтказувчи ва ёрдамсиз ташлаб қўювчига айланиб ўзининг қуролли гуруҳларга нисбатан айланиш ролини мукаммал бажарди. Охири бу гуруҳларни Қозоғистондаги Остона сари думалатди. Туркия бу ролни бажаришни ҳатто Трампнинг ғалаба қозонгани 2016 йил 9 ноябрда эълон қилинганидан кейин ҳам бир садоқатли тобе сифатида давом эттираверди. Туркия Трампнинг 2017 йил 20 январда ўз мансаби вазифаларига киришганидан кейин эҳтимол тутилаётган ўзгаришларнинг ҳеч қайсиниси ҳақида ҳатто шунчаки фикрлаб ҳам кўрмади…
Ҳа, исломий юртлар раҳбарлари, хусусан, Туркия ҳукумати Ислом ва мусулмонларга ҳиёнат қилишмагунга қадар на Америка, на Европа давлатлари ва на Россия Сурия қўзғолонининг жиловлашни уддасидан чиқа олишмади. Бу босқинчи давлатлар Сурия қўзғоланини ўз йўлидан адаштириш, қуролли гуруҳлар ўртасига адоват уруғини экиш илинжида бир қатор ҳаракатлар қилиб кўришди. Улар ўз мақсадларига етиш йўлида кетма-кет “Женева-1”, Женева-2” ва “Женева-3” каби конференциялар уюштиришди. Бироқ бу конференцияларнинг бирортаси ҳам улар кутган натижани бермади. Сурияда кураш олиб бораётган қуролли гуруҳлар ўз аҳдларида қатъий туриб, Исломдан бошқа нарсани қабул қилишмади. Шундан сўнг АҚШ бошчилигидаги мустамлакачи давлатлар ўз табиатларига мос бўлган хийла ва маккорликни ишга солиб, Сурияда кураш олиб бораётган мусулмонларни мусулмон ҳокимлар қўли билан таслим қилиш режасини ишга солишди.
Хоин ҳокимлар ҳиёнат кўчасига ўтишгандан кейингина куфр давлатлари бирин-кетин ўз кўзлаган мақсадларига ета бошлашди. Сурия қўзғолонининг бешиги, беш йилдан ошиқ вақтдан бери Ассад режими ва унинг ҳомиялари бўғзида тиқилган суяк каби турган мағрур Ҳалаб ҳам турк ҳукумати ҳиёнатидан сўнг таслим бўлди. Гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олди. Қуролли гуруҳлар заифлашиб куфр томонидан илгари сурилаётган музокара ва конференцияларда иштирок этишга розилик бера бошлашди. Қозоғистон мезбонлик қилган музокаралар кутилган натижани берганидан сўнг, ортида Женевада яна бир музокара бошлаб юборилди. Аввал натижа бермаган Женева конференцияларидан фарқли равишда бу конференция куфр давлатлари кутган натижани бериши мумкин.