بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Исломнинг буюк кишиларидан бири бизни тарк этиб ҳабиби Муҳаммад A ва у кишининг ҳамроҳлари ҳузурига кетди
Биз Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок деб кўрсатмаймиз
Бизнинг идорий қоидаларимизга кўра, вилоятлардаги бирор Ҳизб аъзоси вафот этса, бунинг хабари ўша вилоят томонидан билдирилади. Амир бўлимининг ҳозирги ва собиқ аъзолари вафоти ҳақида хабарни эса амир билдиради. Аммо Абу Муҳаммад, Аллоҳнинг изни ила, ушбу соф покиза даъватда эътиборли кишилардан бири бўлганлиги боис мен у кишини айни қоидалардан истисно этмоқни лозим кўрдим.
Шунга кўра, мен Ҳизб амири ва амир бўлими аъзолари ушбу буюк инсон, Абу Муҳаммад Сабрий Орурийнинг вафот этганини хабар қиламиз. Шайхимиз даъватда ҳилпираб-ёниб турган байроқ, гард ҳам юқмаган ҳарсанг тош, золимларга қарши курашда мустаҳкам устун эдилар. У киши синмас иродали, толмас шижоатли, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдиган зот эдилар. Золимлар қўлида қамоқда бўлган йилларининг ўзи буни айтиб турибди. Мен бу зотни Аллоҳ Таоло айтган қуйидаги зотлардан, деб ҳисоблайман:
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. (Улар Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Аллоҳ Таолонинг хоҳиши экан, биз узоқ йиллар кўришолмадик. Бироқ мен Аммондаги жамоат ишлари вазирлигидаги муҳандислик ишим бўйича Халилдан Аммонга кўчиб келганимдан бошлаб шайх билан жуда-жуда яқин бўлганмиз. Ўшанда Халил маҳаллий лажнаси мени даъват ишларим бўйича боғланишим учун берган Аммондаги адрес тақволи кучли – биз шундай ҳисоблаймиз, бироқ Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок деб кўрсатмаймиз – киши бўлмиш Абу Муҳаммад адреси эди. Шундан бошлаб биз тез-тез кўришиб турадиган бўлдик… Кейин эса ҳозиргина айтиб ўтганимдек, узоқ йиллар айрилиқда бўлиб, шунча йил давомида жуда камдан-кам учрашдик…
Бир куни, роҳимаҳуллоҳнинг вафот этишидан тўрт ойча олдин, Фейсбукдаги махсус саҳифага ушбу қадрли биродардан келган мактубга кўзим тушиб қолди. Унинг матни қуйидагича эди:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи Таала ва барокатуҳ. Ушбу мактуб отам шайх Сабрий Орурийдан шайхимиз Абу Ёсинга: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, биродарим ва ҳабибим Абу Ёсин… Аллоҳ тоат-ибодатларингизни қабул айласин, кунларингиз офиятли, омонли, барқарор бўлсин. Биродарим, сизга Аллоҳдан тавфиқ, ҳифзу ҳимоя, омонлик ҳамда иш ва фикрда тўғриликни ато этишини кечаю кундуз дуо қилиб сўраяпман. Қаерда бўлманг ва қаерга тўхтаманг-Аллоҳ сиз билан бирга бўлсин, Ўзи ҳифзу ҳимоясида сақлаб, тез орада Ислом диёрида бизни сиз билан бирга жамласин… Биродарингиз Абу Муҳаммад Сабрий… 2016 йил сентябр. Шахсан ўзига». Хатнинг матни тугади.
Ушбу ажойиб зотнинг ажойиб мактубига Фейсбукдаги махсус саҳифадан бундай жавоб ёздим:
«Севикли ва қадрли биродаримнинг, шайхимиз «Абу Муҳаммад Сабрий Орурий»нинг ўғлига.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Эй яхши инсоннинг ўғли, бизни азиз қимматли шайхимиз Абу Муҳаммад билан боғлаб, шундай буюк эр кишилардан бирининг муаттар тарихини қайта эслатганингиз учун Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин. Бу зот жуда кўп марта дуч келган қаттиқ қийинчилик-зарбаларга бўйин эгмадилар, ҳатто беморлик пайтида ҳам кучли ҳолда қоим турдилар. Соғ пайтида унданда кучли эдилар… Биз у билан Ислом байроғи бўлмиш Росулуллоҳ A байроқлари остида учрашишни ва биргалашиб ўтган кунларни эслашни жуда хоҳлаймиз. Абу Муҳаммад ўша «дўкон»да туриб, юртнинг турли ерларидан келган йигитларимиз учун нурли машъала бўлган эдилар. Аммонга борганим ҳам, бизни бирга жамлаган ўша Аммондаги ажойиб учрашув ҳам, менга ёрдам берганлари…, натижада Аллоҳ ул зот билан ва ул зот орқали барака ато этгани ҳам ҳануз ёдимда. Ҳозир беморликдан азият чекаётган эканлар, Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, шифои карам ато этишини ва даъватни етказишдаги сарф этган ва сарф этаётган улуғ саъй-ҳаракатларини мол-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермайдиган, магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина фойда берадиган кунда савоблари тарозисига қўшишини сўраб қоламан. Аллоҳ Субҳанаҳудан сўрайманки, агар ул зотнинг тақдирида бу дунёда бизни бирга жамлашни ёзмаган бўлса, охиратда бирга жамласин, Росулуллоҳ A ва ҳамроҳлари билан бутун олам мулки эгаси ҳар ишга қодир Аллоҳ ҳузуридаги сидқ ўринда бирга қилсин… Аллоҳим, дуоларимизни ижобат айла, эшитувчи ва ижобат қилувчи Ўзингсан.
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
Ҳижрий 1437 йил 17 муҳаррам, милодий 2016 йил 18 октябр». Хатнинг матни тугади.
Субҳаналлоҳ… Мен Абу Муҳаммад билан бу дунёда Халифалик байроғи соясида кўришишни жуда истардим… Бироқ ҳар нарсадан олий ва ҳар ишга қодир Аллоҳим бошқа нарсани ирода қилибди. Аллоҳ Субҳанаҳудан мазкур мактубим сўнггидаги қилган дуоимни қабул этишини сўрайман: «Аллоҳ Субҳанаҳудан сўрайманки, агар ул зотнинг тақдирида бу дунёда бизни бирга жамлашни ёзмаган бўлса, охиратда бирга жамласин, Росулуллоҳ A ва ҳамроҳлари билан бутун олам мулки эгаси ҳар ишга қодир Аллоҳ ҳузуридаги сидқ ўринда бирга қилсин… Аллоҳим, дуоларимизни ижобат айла, эшитувчи ва ижобат қилувчи Ўзингсан».
Аллоҳим, Абу Муҳаммадни раҳмат қил, қиёматда анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қил, улар билан ҳамроҳ бўлиш нақадар бахт! Аллоҳим шайхимиз ўғиллари ва қизларини ҳамда барча яқинларини
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ * أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
«Улар шундай зотларки, бирор мусибат келганда – албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдилар. Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур, ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» [Бақара 156-157]
дея айтганингдек кишилардан қил.
Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ Сизни раҳмат қилсин, биз сиздан ажралганимиздан жуда маҳзунмиз ва Роббимиз Субҳанаҳу рози бўлувчи сўзлардан ўзга сўзларни айтолмаймиз.
«لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى»
«Аллоҳ олган нарса ҳам Ўзиники, берганки нарса ҳам Унинг Ўзиникидир. Ҳар бир нарса маълум вақтга белгилаб қўйилгандир».
إنا لله وإنا إليه راجعون
«Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]
Биродар ва дўстингиз Ато ибн Халил Абу Рошта
8 жумодул-аввал 1438ҳ
5 феврал 2017м
Аллохим охиратини хайирли қил Ўз рахматингга ол. Амин
The drawing shows the ureter on the right blocked by the cancer.
Can I expect to take does medicare cover sildenafil once you have evaluated price options
These tumors usually cause symptoms of increased intracranial pressure, headache, and vomiting.