Эрондаги хоин режим мулозими бошпанасиз хотин-қизларни стерилизация қилишни таклиф қилмоқда
2017 йил 1 январ якшанба куни Эрон пойтахти губернатори ўринбосари Теҳрондаги гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ва фоҳишалик билан шуғулланувчи бошпанасиз хотин-қизлар стерилизациялаш (бепушт қилиш)га рағбатлантирилиши лозимлигини таъкидлади. Уларнинг 20 %дан зиёди ОИТС (орттирилган иммун танқислиги) касаллигига чалинган бўлиб бузуқликни ёйиш билан бирга, турли юқумли касалликларни ҳам тарқатишмоқда, улар худди инкубатор сингари болалашмоқда, бироқ фарзандларининг боқувчиси йўқлиги сабабли уларнинг ўзлари болаларини сотишмоқда, дея баёнот берди. Бу сўзларини у қуйидагича изоҳлади: «Бу ерда бир лойиҳа, ҳақиқат ва нуқтаи назар бор бўлиб, унга бир неча ноҳукумат ташкилот ва ижтимоий элиталар рози бўлган. Гап шундаки, бу хотин-қизлар касал бўлиб, жинсий хизмат кўрсатишса ҳамда уларнинг турар жойлари йўқ бўлса, демак, улар мажбуран эмас, ўзлари рози бўлган ҳолда, стерилизация амалиётини ўтказишлари лозим. Бу иш бошпанасиз аёлларни ижтимоий зарар келтиришларини олдини олишга ишонтириш лойиҳаси орқали амалга оширилиши даркор».
Сўнгги йилларда Теҳронда кўча болалари туғилиши ҳамда уларнинг камбағал ёки пойтахт ва унинг атрофида яшовчи дайди аёллар томонидан сотилиши каби муаммолар ортиб бормоқда. Бу аҳволдаги минглаб болалар тиланчилик қилиш ёки кўчаларда сотувчилик қилиш каби ишларга мажбурланмоқда. Бошпанасиз аёлларнинг Пойтахт ташқарисидаги бир қабристонда ухлаб ётгани тасвирланган суратларнинг тарқалиши Эрон жамоатчилигини даҳшатга солди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 2013 йилдаги ўзининг сайловолди кампаниясида Эрондаги хотин-қизлар вазиятини яхшилашга ваъда берганди. Хотин-қизлар вазирлиги ташкил қилиш таклифини ўртага ташлаб, ҳукумат «онгимизда, жамиятда ва ниҳоят, барча соҳаларда хотин-қизлар обрўсини тиклаши керак, мен бу юртдаги аёлларнинг поймол бўлган ҳуқуқларини қайтариш йўлида хотин-қизлар вазирлигини ташкил қиламан», деган эди. Кейин 2016 йил февралда «Хотин-қизлар, модернизация ва ривожланиш» номли конференцияда ҳам «Биз хотин-қизлар мавжудлигига ва уларнинг кучларига ишонмоғимиз, юртимиз аёллари илм-фан, маърифат, иқтисод каби фанларда эркаклар билан бир хил рол ўйнашга қодир эканликларини билмоғимиз лозим», деди.
Теҳрон кўчаларида дайдиб юрган аёллар ва болалар, бутун исломий оламдаги ҳукмдорлар ваъдалари ғирт ёлғон эканини яна бир бор тасдиқлаб турибди. Бу ҳукмдорлардан фарқсиз ўлароқ, Эрон ҳукмдорлари ҳам аёлларни исломий аҳкомларга мувофиқ ҳимоя қилишга ёлғон ваъдалар беришиб келмоқда.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллари бу ҳукмдорларга қуйидагича савол йўллаймиз: Сиз ҳукмдорлар исломий жазо қонунларидан бирортасини татбиқ қилганмисиз ўзи, ахир, сиз аёлларимизга ғамхўрлик қилишдан бутунлай воз кечганингиз сабабли улар қашшоқ ҳаёт кечиришга, ўзларини ва фарзандларини тўйдириш учун таналарини сотишга, қабристонларда ухлашга мажбур бўлдиларку?! Ахир, Ислом аҳкомларидан қай бири болаларнинг оч қолмасликлари учун тиланчилик қилишларини қабул қилган?! Ислом аҳкомларидан қай бирида ҳукуматнинг инсонлар эҳтиёжларига эътибор бериш ўрнига, муаммони камбағал-заиф аёлларни стерилизация қилиш орқали ҳал этиш таклиф қилинган?!
Шубҳасиз, буларнинг барчаси Ислом шариати қонунларида ва Исломнинг ҳақиқий бошқарувида қаттиқ қораланган ишлардир. Исломий бошқарув остида бирорта ҳам аёл ёки боланинг бошпанасиз қолишига йўл қўйилмайди. Аёлларнинг тирикчилик учун гадойлик қилиш ёки таналарини сотишга йўл қўйилмаслигинику, айтмасак ҳам бўлади! Бу Эрон режими хоин ва каззобдир. Бу давлат ҳам ўзининг эгоистик манфаатлари учун ҳамда Ислом душманлари манфаатлари йўлида ҳаракат қилаётган исломий оламдаги бошқа режимлар билан бир хил. У хотин-қизлар ва фарзандларининг бахтли яшашлари учун заррача қайғурмайди. Бу режим Умматнинг фарзандлари ва аёллар кўчаларда ухласа, гиёҳвад моддалар истеъмол қилса, ўз болалари ва таналарини сотса ҳамда режимлар томонидан ташланган бомбалару ўқлардан ҳалок бўлса, бунга парво қилмайди. Кўплаб аёллар ва болаларнинг мана шундай аянчли аҳволда яшашларини кўра-била туриб, уларга ёрдам бериш учун реал чора-тадбир кўрмаётгани бу ҳукуматлар учун шармандали ҳол, албатта. Бунга ўхшаш давлатларнинг ҳақиқий Исломий бошқарувга ўхшаш томонлари мутлақо йўқ.
Эроннинг Исломни татбиқ этиши тўғрисидаги даъволари ғирт ёлғон. Бундан у ўзининг золим режимига шаръийлик тусини беришда фойдаланади! Бундай режимларнинг ғайриисломий қонун ва чекловлар ишлаб чиқишдан ўзга ташвишлари йўқ. Айни қонун ва чекловлар эса аёллар бошдан кечираётган зулм ва бахтсизлик муаммолари устига қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Умматга ҳақиқий исломий раҳбарият керак. Уммат бугун муслима аёллар иззат-ҳурматини ҳимояси йўлида курашадиган ва Ислом фармонларига мувофиқ, ҳар бир шахсни бошпана билан таъминлайдиган давлатга муҳтож. Ўз халқини жонкуяри бўлган ушбу давлат эса, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.
وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ
«Золим кимсалар қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар» [Шуаро 227]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуотбўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info