Қирғизистон давлат бошқарув системаси издан чиқиб боряпти
Қирғиз давлатчилиги хавф остида қолмоқда. Қирғизистонда давлат бошқарув системаси издан чиқиб бораяпти. Бунинг нишоналари нималарда намоён бўлмоқда?
Давлатчилик деб – бошқарув системаси, тизими ва қонун қоидалари мажмуасига айтилади. Бошқарув системаси эса, бирор мабдага асосланган бўлиши лозим. Худди шу мабданинг ўзи унинг бошқарувига асос бўлади. Масалан, Қирғизистон демократияга асосланган капиталистик мабда асосида ҳукм юритади. Бошқарув тизими ҳам, асосий ва жузъий қонунлари ҳам мана шу мабдадан балқиб чиқади.
Охирги йилларда Қирғизистон ҳукумати мусулмонларга қарши (террористик, экстремистик атамалари остида) курашни кучайтириб боряпти. Улар, Қирғизистон фуқоролари бўлган мусулмонлар томонидан ёзилаётган аризаларга эътибор бермаслик услубини ўйлаб топишди. Барча ҳукумат тармоқлари буйруқ ва тазйиқ орқали “аризаларга эътиборсизлик услуби”га амал қилишга мажбур қилинмоқда. Бунинг эвазига уларга имтиёзлар ва кенг имкониятлар бериляпти, шунингдек уларни “юқори” ҳимоя қилиб ва қўллаб-қувватлаб турибди. Ундан ҳам юқорироқда турган халқаро сиёсат ва халқаро ташкилотлар эса, Қирғиз ҳукуматининг бу ғайриқонуний уюшган ҳаракатларига ҳомийлик қилиб, сукут сақлаш ва керак бўлса ёрдам кўрсатиш орқали у билан ҳамкорлик қилиб келишяпти. Натижада Қирғиз ҳукумати мусулмонларга алоҳида репрессив ва адолатсиз муомала қилиш механизмини яратиб олди.
Қирғизистоннинг бир нечта қамоқхоналари ва зоналарида ўнлаган мусулмонлар норозилик акцияси сифатида очарчилик эълон қилишди. Бу акция жорий йилнинг бошидан шу кунгача давом этиб келяпти. Давлат структуралари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар уларга нисбатан эътиборсизлик сиёсатини қўллаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Улар томонидан ёзилган юзлаган аризалар жавобсиз қолдириляпти. Ташқаридан маҳкумларнинг яқинлари ёзаётган норозилик аризаларига ҳам ҳеч ким эътибор бермаяпти. Бу каби давлат структурасидаги бузуқ система ҳатто Советлар иттифоқи даврида ҳам кузатилган эмас. Бу эса, “давлат механизмининг инқирози” деб эътибор қилинадиган ҳолатдир. Яъни, бу – бошқарув тизимлари давлат томонидан тўлиқ назорат остига олинмаганлигига ва куч структура тармоқлари бир гуруҳнинг манфаати учун иш олиб бораётганига далолат қилади. Бу нафақат давлатнинг, балки давлат бошқарув системасининг бузулишидир. Тажрибасиз давлат етакчилари буни англаб етишлари учун қуйида бу ҳолатнинг оқибатларини тушунтириб ўтамиз.
16 январ куни Бишкек аэропортининг яқинида жойлашган Дача-суу қишлоғи устига Туркия авиакомпаниясига тегишли Боинг 747 русумли самолёт қулаб тушди. Бу фожеа оқибатида бир неча ўнлаган фуқороларимиз ҳалок бўлди, уларнинг турар жойлари вайрон бўлиб, мол мулклари ёниб кетди. Шунингдек бу фожеали ҳолат, самалётдаги жуда катта кўламдаги ноқонуний мулклар Қирғизистонга олиб кириб келинаётгани ҳақидаги шов-шувларга сабаб бўлди. Қирғизистонда салтанат ва катта қувват эгаси деб эътибор қилинадиган “жогору кенеш” яъни парламент бу ишни тафтиш қилиш учун комиссия ташкил қилди. Комиссияга Қирғизистонда энг катта сиёсатчи ва тажрибали депутат деб танилган Омурбек Такебаев етакчи қилиб тайинланди. Лекин бу комиссия ҳам, шу пайтгача мазкур ишга тегишли ёки ноқонуний молларга тегишли аниқ маълумотларни қўлга кирита олмади.
Хуллас, Қирғиз элитасининг бевосита иштироки ёки сукути орқали мусулмонларга қарши пайдо қилинган бузуқ бошқарув механизми бугунги кунга келиб, мафиялашган жиноий уюшмаларни пайдо қилди. Энди бу жиноий коррупциялашган механизм нафақат мусулмонларга, балки бутун Қирғизистон манфаатларига раҳна солиб, жавобгарликдан қутилиб қолишда эса, Қирғиз давлатчилик тизимидан ўта унумли фойдалана оладиган жиноий тўдага айланиб қолди. Бу мафиялашган тизим, мана энди бутун куч қувватини намоён қилади. Комиссияларга қарши салтанатни ишга солиб, ҳар томондан босимлар ўтказади. Қўл остидаги барча матбуот воситаларини ишга солади. Халқнинг аризаларини эътиборсиз қолдиради.
Қирғиз давлатчилиги ҳокимиятни эплай олмаяпти. У яна илгари тарихда кўп маротаба содир этган хатоларини такрорлаш остонасида турип қолди. Чунки давлатчилик қонун устиворлиги ва миллати, дини ва ирқидан қатъий назар қонун олдида барча фуқороларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бирдек ҳимоя қилиш механизмини сақлаб туриш билан кафолатланади. Яъни давлат ўзининг бошқарув механизмини бирор миллат ёки дин вакилларини камситиш, ҳақ-ҳуқуқини паймол қилиш ёки табақачиликка йўл очиш устига қурмайди. Аммо ҳозирги пайтда Қирғизистонда бир ишнинг оқибатида ўнлаган инсонлар ҳалок бўлса, уни ҳали текширмай туриб, “исломий террористлар амалга оширди”, дейилади. Худди ўша каби бошқа иш туфайли яна ўнлаган одам ҳалок бўлса, бир қатор фактлар бу ишни уюшган жиноятчилар билан оширганига ишора қилиб туришига қарамай, давлатнинг ўзи бош бўлиб, бу ишни яширишга ҳаракат қилинади. Вазият кескинлашиб борган сари, бу жиноятни ёпиб юбориш учун яна “мусулмонларнинг уйидан диск чиқибди, варақа чиқибди, китоб топилибди”, деб қамоққа олишни бошлашади. Матбуот орқали китоб ўқиган мусулмонларга қарши жиддийроқ кураш олиб боришга чақирувлар кучайтирилади.
Мусулмонларга қарши бутун куфр олами зулмни кучайтирган бир пайтда, Қирғизистон ҳам уларга эргашди. Қирғиз ҳукумати мусулмонларга зулм қила бошлади. Куфр олами унинг ҳаракатларига сукут қилгани учун, у мусулмонларга қарши бўҳтон ва туҳмат тошларини ота бошлади. Қирғиз етакчи гуруҳи ҳам оламий тажрибага суяниб, мусулмонларни агрессив қилиб кўрсатиш орқали давлатда авторитар режим ўрнатиб олмоқчи бўлди. Натижада ҳокимиятни, умматга тажовуз қиладиган, миллатчи, капиталист, коррупциячи кимсалар эгаллаб олишди. Улар уммат мулкини ўзлаштириш йўлида ва ноқонуний жиноий ишлар олиб боришда ҳокимиятни қурол қилиб олишган. Уларнинг касофатлари туфайли миллионлаган фуқароларимиз ўз юртини ва оиласини ташлаб ҳамда фарзандларининг тарбиясини бир четга суриб, чет элларда қора хизматчи бўлиб ишлашга мажбур бўляпти.
Самолётда юк ташиган манаполист капиталистларнинг касофатлари нимада?
Булар рақобатдошларини синдириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширишади. Яъни бир соҳада иш бошлашса, ҳукумат томонидан ўша соҳага қонуний талаблар кучайтирилади, божхона солиқлари ва бошқа бир қанча солиқлар оширилади ҳамда тушунарсиз қандайдир талаблар киритила бошлайди… Масалан компьютер соҳасини бирор коррупционер ёки капиталист манаполия қилмоқчи бўлса, қолган барча оддий фуқоролар ёки кичик савдогарлар компьютер олиб киришига таъқиқлар қўйилади. Баъзида, четдан кириб келинаётган компьютерларга тўланадиган солиқлар миқдори ошириб юборилади. Яна бошқа ҳолатда эса, коррупция йўли билан, юқоридаги самолётдаги афёра сингари, компьютерлар божхона тўловларини айланиб ўтадида, арзон нархлар билан бозорга кириб келади. Оқибатда қонуний йўл билан кириб келган барча компьютерларнинг савдоси касодга учрайди ва майда савдогарлар барча сармояларидан маҳрум бўлиб, ишчилар карвонига қўшилишади. Манаполистлар эса, Қирғизистондан коррупция йўли билан топган барча маблағларини чет давлатларга олиб чиқиб кетишади. Давлат молиявий кризис ҳолатида, охири бора-бора ҳалокатга юз тутади.
Демак, барча муаммо давлат етакчиларининг коррупциялашганида экан. “Муаммо Ислом ва мусулмонлар томонидан келаяпти” деган сохта ваҳималар эса, коррупцияга ботган савдо ва бошқа тармоқдаги жиноятларни тўсиш учун ишлатишаётган бир алдов экан. Биз, Қирғизистон фуқоролари, мамлакат амалдорларидан ўз ҳақ-ҳуқуқларимизга бўлаётган ҳар қандай тажовуз ёки бепарволикларга қарши курашни тўхтатмаслигимиз керак. Давлат раҳбарлари қулоқларигача коррупцияга ботиб, капиталистлар манфаатининг хизматкорларига айланиб қолишди. Бу – капиталистик тузумнинг табиий жараёни бўлиб, ҳар қандай демократик давлат табиий равишда капиталистларга суяниб қолади. Шунинг учун бу системага оид кризис эканлигини унутмаслигимиз керак. Яъни бизнинг курашимиз ҳокимиятни бошқа бирига алмаштириш учун эмас, капиталистик бузуқ системасини улоқтириб ташлаш асосида олиб борилиши керак.
Абдураззоқ