Хитой: Ҳеч кимнинг кўз ёшларига қараб ўтирмаймиз
АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп президентлик вазифасини бошлагандан кейин ҳам Тайван устидан «бир бутун Хитой» сиёсатига нисбатан провакацион ҳамлаларини давом эттираверса, Пекин маъмуриятининг ҳам унга нисбатан қаттиққўл сиёсат олиб боришдан бошқа чораси қолмайди. Бу ҳақида давлатнинг расмий “China Daily” газетаси хабар тарқатди.
“АҚШнинг янги президенти икки давлатга ҳам зарар келтиришини инобатга олмай, ўйнаётган “Тайван ўйини” қанчалик жиддий оқибатларга сабаб бўладиган муаммо эканлигини унинг тўловини тўлагандан кейин яхши билиб олади. Пекин бу борада ҳеч кимнинг кўз ёшларига қараб ўтирмайди”, дейилади Трамп пайдо қилаётган кескин вазиятлар ҳар икки давлатга ҳам зарар келтириши таъкидланган мақолада.
Пекин маъмурияти Трампнинг дипломатик конвенсияларга зид равишда Тайван раҳбари билан тўғридан-тўғри телефон орқали боғланишига акс муносабат билдирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан ўтган куни берилган баёнотда айтилишича, Дунёда фақат бир бутун Хитой бор. Тайван муаммоси муҳокама қилиниши мумкин эмас.
Трамп ўтган ҳафта “Wалл Стреет” журналига берган интервьюсида Хитой ҳукумати билан бир қанча мавзуларни, шу жумладан «бир бутун Хитой» сиёсатини ҳам муҳокама қилиши мумкинлиги ва ечим сифатида Пекиннинг валюта сиёсати ҳамда халқаро тижорат борасидаги муносабатини белгилаши ҳақида айтиб ўтган эди.
Шунингдек, Доналд Трамп раҳбарлиги даврида АҚШ ташқи ишлар вазири бўлиши кутилаётган Рекс Тиллерсон “Биз Хитойнинг Жанубий Хитой денгизи оролларидан фойдаланишига тўсиқ қўйишимиз керак. Хитойнинг армия кучи ва ҳарбий тайёргарлигини кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, Оқ уйнинг янги маъмурияти катта жангни зиммасига олмай туриб, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизи оролларидан фойдаланишига тўсқинлик қилиш бораси муваффақиятга эриша олмайди”, деган эди. Бунга жавобан Пекин маъмурияти, агар АҚШ Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидан фойдаланишига тўсқинлик қиладиган бўлса, Хитой бунга қарши ҳарбий жангга тайёр эканлиги ҳақида огоҳлантирди.
Американинг Россия ва Хитойга нисбатан амалий сиёсати (“Сиёсий саволларга жавоблар”мавзусидан олинди)
- Ҳар қандай сиёсатчи бугун Америка олдида турган асосий қийин муаммо Хитойнинг юксалиб келаётгани эканлигини осонлик билан тушуна олади. Хитой бир гигант иқтисодни барпо қилишга эришди. Бундай иқтисод Американинг оламдаги иқтисодий якка хўжайинлигига таҳдид қилишнинг ҳақиқий имкониятини беради. Бундан ташқари Хитойнинг ҳарбий сарф-харажатлари ҳам тезлик билан ўсиб бормоқда. Бу сарф-харажатлар Россия, Британия ва Франция каби давлатлар сарф-харажатларини биргаликда олганда ҳам улардан анча ортиқдир. Бугина эмас, балки Хитойнинг кўпгина ҳарбий программалари сирлилигича қолмоқда. Шунинг учун Хитой америкалик сиёсатчиларнинг кундалик ташвиши бўлиб қолди. Америкалик расмийларнинг баёнотлари охирги пайтларда шу йўналишда бўлиб қолди. Масалан Америка мудофаа вазири Эштон Картер Хитойнинг янада ҳарбийлашиш эҳтимоли юқоридир, деди. Унинг айтишича Америка ҳозир ўтиш даври босқичида турибди… «Вашингтон – «ДПА»: Америка мудофаа вазири Эштон Картер Калифорния штатидаги мудофаа клубида: «Исёнга қарши курашиш ва терроризмга қарши курашишдан 14 йил кейин… биз ҳозир келажагимизни белгилаб бериши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларига қарши жавоб зарбаси бериш учун стратегик ўтиш даври босқичи гирдобида турибмиз» деди. Картернинг айтишича Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ерларни ўзлаштириши янада ҳарбийлашиш ва янада ёмонроқ хатар эҳтимолини оширди…». (Қудсул Арабий, 2016 йил 8 ноябр). Қолаверса президент Обаманинг айтишича Американинг келажаги бугун Осиёда белгиланади. «Америка президенти Барак Обама ўзининг Америка ташқи сиёсати мувозанатини – бу сиёсат Осиёга янада каттароқ эътибор қаратиши учун – қайта тиклашга бўлган уриниши ўз президентлигининг бир «ўткинчи янгилиги» эмаслигини айтди…». («Вьентьян», «Рейтер», Еттинчи кун, 2016 йил 6 сентябр). Унинг бутун эътиборни Осиёга қаратиши Хитой билан қарама-қаршиликка киришиш демакдир.
“бир бутун Хитой” сиёсати деган
ибора нимани англатади.