Таъзия

0
557

Таъзия

Бугун, 16-январда эрталаб соат етти яримлар чамасида Туркия авиакомпаниясига қарашли “Боинг-747” русмли юк самолёти “Манас” аэропорти яқинида қулаб тушган. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, авиаҳолокат Чуй вилоятининг Сокулук туманидаги дала ҳовлилар жойлашган қишлоққа қулаган.

 Гонконгдан Истамбулга учаётган самолёт ёқилғи қуйиш учун “Манас” аэропортига қўнишга ҳаракат қилган вақтда ҳалокатга учрагани хабар қилинмоқда. Ҳалокатга учраган самолёт Туркиянинг “АСТ Havayolları” компаниясига тегишли бўлган.

 Дастлаки маълумотларга кўра, авиаҳалокат натижасида 37 киши, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлган. Улардан тўртаси экипаж аъзолари, қолгани қирғизистонликлар, 5 киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. 20дан ошиқ турар-жойга зарар етган.

  Фавқулотда вазиятлар вазири Қубатбек Боронов президент Алмазбек Атамбаев билан бўлган учрашув чоғида Чуй вилоятидаги авиаҳалокатда 31 кишининг жасади ва 9 одамнинг тана аъзолари топилганини маълум қилди.

 Авиаҳалокат муносабати билан 17 январ Қирғизистонда мотам куни деб эълон қилинди. Тегишли ҳужжатга президент Алмазбек Атамбаев бугун қўл қўйди.

 “Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

 Биз, Туркистон сайти ходимлари Раҳимли Аллоҳдан авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

NO COMMENTS