Эй Амина Эрдоган!

674
0

Эй Амина Эрдоган!

Сурия аёллари ва болалари сенинг қуруқ гапларингга, мактубларингга муҳтож эмас, балки уларни озод этишга қодир бўлган турк армиясига муҳтождирлар

2016 йил 26 декабрда ахборот воситалари Туркия президенти рафиқаси Амина Эрдоган дунё раҳбарлари рафиқаларига мактуб юбориб, уларни Халқаро Ҳамжамиятни Суриядаги мусулмонлар болалари ва аёлларини ҳимоя қилиш учун бор кучларини сарфлашга даъват қилгани тўғрисида хабар тарқатди. Мактубда бундай дейилган: «Биз шундай босқичдамизки, Сурия учун фақат йиғлаш билан кифояланмаслигимиз лозим. Мен дунё аёлларини суриялик аёллар ва болаларга ёрдам бериш томон амалий қадам ташлашга даъват қиламан. Бугун суриялик аёллар ва болалар олдида ҳамма имкониятлар ёпилган. Улар озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдамлар йўқлиги оқибатида ҳатто ўлим даражасига етиб борганлар… Урушда суриялик аёллар, болалар ва оддий фуқаролар қирғин қилинмоқда… Қалбларимиз бу аламларни ортиқ кўтара олмайди… Мен Суриядаги гуманитар аҳволни сизнинг виждонингизга ҳавола қиламан».

Биз Амина Эрдоганга бундай деймиз:

Эрингиз дунёда еттинчи ўринда турувчи энг катта армияга раҳбарлик қилишига қарамай, олти йилдан бери ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизнинг қатли ом этилаётганини ўз кўзлари билан кўриб-била туриб, бунга сукут сақлаб келмоқда, сукут сақлабгина қолмай, ҳатто учоқларини яҳудийлар давлатида чиққан ёнғинни ўчириш учун, Суриядаги уруш оловини эса аланга олдириб, мусулмонларни қирғин қилиш учун сафарбар қилмоқда. Мана шундай бир пайтда айни мактубни ёзишга уялмайсизми?!

Бу гапларингиз анави эрингизга айтилса, унинг таъсири кучли бўларди, деб ўйламайсизми?! Чунки бу кимса ғарблик мустамлакачи хўжайинларини рози қилиш йўлида, «Фурот қалқон»и амалиёти орқали мужоҳидларни бўлиб, тарқатиб ташлади, Ҳалабни жангчилардан бўшатиб берди. Бу эса у ерда қатли ом содир этилишига олиб келди… Бу билан эрингиз исломий қўзғолонга, шаҳидлар қонига хиёнат қилди.

Сиз Суриядаги инсоний машаққатлар ҳақида гапириб, буни инсонлар туйғусига ҳавола қиляпсиз. Лекин эрингиз туйғусига нима деймиз. Ахир, Мустамлакачиларнинг Сурия шимолида мусулмонлар бошига бомба ёғдиришда фойдаланиши учун Туркиядаги ҳаво базасини очиб берган ҳам, улар билан бирин-кетин хоинона битимларга имзо чекиб ётган ҳам шу эрингизку?! Сурия қирғинларида шерик бўлаётган рус жосуслик шайтонлари билан битимлар тузиб, Суриядаги қўзғолонни йўқ қилиш ва қонхўр Асад режимини сақлаб қолиш йўлида улар билан маълумот алмашаётган ҳам мана шу эрингизку?! Аслида, Ҳалабнинг қулаши борасида, Путиннинг мана бу сўзларини бутун дунё жуда яхши англаб турибди: «Содир бўлаётган ишлар Туркия президенти билан Санкт-Петербургга келган пайтда келишиб олганимиздек кетмоқда».

Эй Амина Эрдоган!

Айтган гапларингизда ҳақиқатдан ростгўй бўлсангиз, қалбингизнинг бу аламларни ортиқ кўтара олмаётгани рост бўлса, у ҳолда эрингиздан талаб қилинг, Умматга қўлини бериб, ўзининг исломий бурчини адо этсин, мустамлакачи Ғарб кучлари билан иттифоқчиликка якун ясаб, ўзи мақтанаётган армиясини дарҳол сафарбар қилсин, Суриядаги мусулмонларни мудофаа қилиб, Шом юртини қонхўр Асаддан озод этсин, суриялик мусулмонларнинг ва Ислом Умматининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ишини қўллаб-қувватласин, мусулмонлар қалқони бўлажак ва ушбу Умматни хавфсизлик, куч-қудрат, тараққиёт билан таъминлашда мисли кўрилмаган ютуқни қўлга киритажак давлатни қўллаб-қувватласин.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай демоқда:

وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاء وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Роббимиз, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсиз?!» [Нисо 75]781

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here