Қозоғистоннинг БМТдаги миссияси расман бошланди
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг вақтинчалик аъзоси сифатида иш бошлади. Унинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий бўлмаган, яъни 2017-2018 йилар оралиғидаги аъзолик жараёни 1 январдан эътиборан расман бошланди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази томонидан берилган баёнотда айтилишича, БМТнинг Нью-Йоркда жойлашган бош марказининг асосий зали олдида Қозоғистон байроғи тикилган ва мажлис залидаги музокара столига ҳамда хусусий маслаҳат хоналарининг эшикларига янги аъзо бўлган давлатларнинг номи ёзилган лавҳалар осиб қўйилган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг раҳбари Ануар Жайнаков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доимий вакилининг ўринбосари Садуков Барлубай БМТнинг 3 Январ кунида белгиланган 2017 йилнинг биринчи йиғилишида Қозоғистон номидан вакил сифатида иштирок этишини маълум қилди.
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида БМТ Хавфсизлик кенгашининг илк аъзоси бўлган давлатдир. 193та давлатдан 138таси Қозоғистон учун берган овозига биноан 2016 йил 28 июнда БМТ Бош Ассамблеяси Қозоғистонни 2017-2018 йиллар учун БМТ хавфсизлик кенгашининг вақтинчалик аъзолигига сайлаган.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев сайловдан сўнг қилган нутқида халқаро муносабатларда қийин бир давр бошланганлигига урғу бериб, Қозоғистон кейинги даврда бу қийинчиликларни енгиб ўтиш учун бор кучини сарфлашини билдирди.
“Узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган зиддиятлар, шунингдек мисли кўрилмаган янги хавфсизлик таҳдидларига дуч келиб турибмиз. Глобал муаммоларни барқарорлаштириш ва жаҳон хавфсизлиги учун ечимлар излашда биз ҳам салмоқли ҳиссамизни қўшамиз деган умиддамиз”, деди Назарбоев ўз нутқида.
Шунингдек, Назарбоев 2015 йилда Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида бош мавзу сифатида муҳокама қилинган “терроризмга қарши кураш” ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилишини таъкидлади. Қозоғистонда айни пайтда сув, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби масалаларнинг ечими мавжудлигига ишора қилган Назарбоев, янги чора тадбирлар кўришни ҳам бошлашини қўшимча қилди.