Ҳалабнинг қулаши қўзғолон тугаганини эмас балки навбатдаги босқич бошланганини англатади

608
0

Ҳалабнинг қулаши қўзғолон тугаганини эмас балки навбатдаги босқич бошланганини англатади

Ҳалабда юз бераётган қирғинлар, майдонда ижро қилинган қатллар ва уй-жойларни аҳли билан қўшиб вайрон қилишлар Ислом Уммати учун янгилик эмас. Булар АҚШ ва Ғарб, Россия учун ҳам янгилик эмас. Биз уларнинг Фаластин, Афғонистон, Ироқда содир этган қилмишларини унутганимиз йўқ. Зеро, Ғарбнинг одати шу. У Исломий армияларнинг ғарбпараст ҳукмдорлар томонидан кишанлаб қўйилганидан ва ўзларича ҳаракат қилолмаслигидан кўнгли хотиржам бўлгани сабабли юртларимизда бирин-кетин шундай қилмишлар содир этишга одатланган.

Ҳалабда аҳлимиз бутун олам кўз ўнгида қирғин қилинмоқда: Буни ўзларини суриялик халқ дўстлари эканини иддио қилганлар ҳам, унинг душманлари ҳам томоша қилиб туришди. БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан ҳам ҳеч қандай жиддий ҳаракат кўрмадик. Бу ҳол одамлар бош чаноқлари устига бино бўлган Ғарб маданиятини шармандасини чиқармоқда. Унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларни кафолатлаш, деган даъволарнинг сохталигини очиб ташламоқда. Ҳалабда аҳлимиз қирғин қилинмоқда-ю, бу ҳеч кимни қўзғамади… у ердаги муслималар нолалари, гўдакларнинг сочилиб ётган таналари ўлик дилларни қўзғамади… Ҳалабда аҳлимиз қирғин қилинмоқда-ю, биз буни кўриб-билиб турган жангчи гуруҳлар қўмондонларидан бирор жиддий ишни кўрмадик. Ҳалабда ёрдамга чақираётган аёллар овозлари еру кўкни тутмоқда-ю, бироқ бу ёлғондан ўзларини халифалик тиклаганини даъво қилган, аммо номигагина халифалик қурган кимсаларни ҳам қўзғатолмади. Ҳа, уларнинг ҳаммаси Ҳалаб аҳлининг қатли ом қилинаётганини кўриб, қўл қовуштириб туришди. Натижада Сурия халқининг барча душманларию «дўстлар»и, коалиция ва гуруҳ етакчилари жамланиб, ҳаммалари Ҳалаб аҳлига қарши битта ҳандаққа тушиб жанг қилишди… Ҳалабни АҚШ билан Россия келишуви билан зое кетказишди, Туркия бозорида сариқ чақага сотишди, унинг пулини гуруҳлар етакчилари олиб, Ҳалабни у ерда фасод тарқатаётган душман қўлига топширишди… Ҳа шундай қилишди. Агар бундай қилишмаган бўлмаса, у ҳолда, Дарайя шаҳрининг тўрт йилча вақтдан бери сабот билан турганини, Ҳалаб эса бир неча кундаёқ қулатилганини қандай изоҳлаш мумкин?!!

Биз Ҳалабни бугун қўлдан бой берганимиз йўқ. Уни гуруҳ қўмондонлари ярашув ва музокара йўлига қадам қўйишган кунда бой бериб бўлганмиз… Биз Ҳалабни шартли қўллаб-қувватловларни қабул қилиб, қароримизни «қўлловчи» давлатлар истагига топшириб, улар чизган қизил чизиқ олдида оёқ-қўлимизни кишанлаб олган пайтимизда бой берганмиз. Мана, энди бу кишан бўйнимизга ўралди…

Ҳалаб қулагани йўқ, аксинча, у иддаочилар, қону жон савдогарлари, ёрдамсиз қолдирувчилар ва ёлғончилар…ни қулатди, ниқобларини парчалаб, асл башараларини фош қилди, тил бириктирувларини очиб ташлади. Қўзғолонимизни қутқариб, кемамизни омонлик соҳилига етказиб олишимиз учун холис мусулмонларда муҳосаба қилиш, маъруфга буюриб, мунка7рдан қайтариш нақадар зарурлиги ҳақида ишонч уйғотди.

Ҳалабни вайрон қилиш АҚШ режаларининг бир қисмидир. Россия эса Америка гурзисининг бир учи, холос. Бу гурзини Америка Ҳалабдаги минтақаларни тиз чўктириш ва сиёсий ечимига бўйсундиришда ишга солади. Лекин Ҳалабнинг вайрон этилиши, қўзғолоннинг тугаганини англатмайди. Билъакс, йўлни тўғрилаб олиш учун янги қўзғолон бошланаётганини билдиради. Чунки Шом аҳли қўзғолонлари олови ўчишига ҳаргиз рози бўлмайдилар. Йўқ, у қайтадан аланга олиб, нур таратади, қудрати улуғ жаббор Аллоҳнинг изни ила, энди тўғри чизиқ бўйлаб юради. Ана шунда бу аланга нури мустамлакачи кофирлар ва мунофиқ, худосиз хоинлар кўзларини қамаштириб, шайтон васвасасига солиб қўяди, бу Аллоҳга асло мушкул эмас.

Эй Ислом диёри маркази Шомдаги сабр-бардошли мусулмонлар!

Аллоҳдан Ҳалаб ҳодисасининг йўлни ўнглаб оладиган ва ишларни маромига келтириб оладиган янги бошланиш бўлиб қолишини сўраймиз. Росулуллоҳ A

«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин бармоғини бир тешикдан икки марта чақтирмайди», деганлар. Сиз ҳам сиёсий маблағ, деган нарсанинг нақадар вайроналарга олиб келишини бошдан ўтказдингиз. Қўллаб-қувватловчи, дейилган давлатлар қўзғолонингизни қандай аҳволга солишганини ҳам тажрибангиздан ўтказдингиз. Сиз фақат ихлоснинг ўзи етмаслигини, албатта у билан онг ҳам бўлиши шартлигини, акс ҳолда, ихлоснинг ўзи берилган қурбонларни зое кетказиб, самараларни нобуд қилишини, ҳатто уларни Ислом душманларига ҳадя қилиб юборишини ўз танингизда ҳис қилдингиз. Бугун қўзғолонингиз бошқа томонларга боғланиб қолган етакчиликдан воз кечишга ва барча жангчи гуруҳларни ягона онгли, холис етакчилик остига бирлаштиришга муҳтож. Бу етакчилик қўзғолонга Аллоҳ рози бўладиган мақсадини белгилаб, унга олиб борадиган йўлни кўрсатиб бера оладиган бўлсин, душманлари уларга тиқиштирадиган реакциялар билан шуғулланмасин, балки ўз йўлини яхши билиб давом этсин, ёлғиз Аллоҳнинг арқонига боғланиб, бизга қарши тил бириктираётганлар ипларини парча-парча қилсин… Зотан, бу тил бириктирувчилар бизни қандай ҳалокатга етаклашганини, қай аҳволга солишганини кўрдик… Бас, ҳидоятсиз йўлдан юришга, Аллоҳдан ўзгага таваккал қилишга, нусратни душманлардан талаб қилиб, ўшалар қўллаб-қувватловига, қарорларига ўзимизни боғлаб беришга… наҳотки рози бўлсак?! Аллоҳ Таоло бундай деди:

أَفَمَن يَمْشِي مُكِبًّا عَلَىٰ وَجْهِهِ أَهْدَىٰ أَمَّن يَمْشِي سَوِيًّا عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

«Ахир, юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида тўғри йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]

Ҳидоятсиз йўлдан юришга рози бўламизми? Ёки Ҳалабни бой бериш биз учун огоҳлантирув бўладими, имонимизни янгилайдиган, бизни душманлар макридан Роббимизга қочиб, ёлғиз Унинг арқонини маҳкам ушловчи, ёлғиз Унга таваккал қилувчи, ёлғиз Ундан нусрат сўровчи, Аллоҳ Азза ва Жалла ваъдасини бажарувчи қўзғолончиларга айлантирувчи сабоқ бўладими?!

إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва кадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

 781

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими

 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.infoahmadabdalwahab2@gmail.com

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here