Туркия газеталари халифалик ҳақида ёза бошлади

0
599

Туркия газеталари халифалик ҳақида ёза бошлади

Туркияда чиқадиган “Миллий” газетаси “Халифалик шартдир” номли мақолани нашрдан чиқарди. Ёзувчи Меҳмет Шавкат Эйгининг қаламига мансуб мақолада Ислом уммати учун халифаликнинг зарур ва шарт эканлиги таъкидланади. Газета Ислом оламидаги барча фалокатлар халифаликнинг йўқлиги сабабли юзага келаётганлиги ҳақида ёзар экан, мақолада жумладан яна шундай сатрларни ўқиш мумкин:

“Нажот топувчи фирқа саналган Аҳли-Сунна вал-жамоага боғлиқ бўлган ақлли ва фаросатли ҳар бир мусулмон халифаликнинг тарафдоридир. Расулуллоҳ с.а.в. “Бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлибди”, деб марҳамат қилдилар. Дунёдаги ҳар бир дин, ақида, тоифа ва жамиятларнинг раҳбари бор. Исломий Умматнинг раҳбари эса Халифа, Имом, Амирул-мўъминин унвонига эга бўлган шахсдир. Сиз капитани йўқ кемани тасаввур қила оласизми? Учувчисиз самолёт…? Мудирсиз завод…? Ари қутиларида ҳам “она ари” бор. Чумолиларнинг ҳам маликаси бор. Пода шаклида яшовчи ҳайвонларнинг ҳам етакчиси бор.

Ислом умматининг сўнгги Халифаси Абдулмажид бин Абдулазиз 1924 йилда ҳорижга бадарға қилинди. Халифаликнинг бекор қилиниши ва Халифанинг хайдалишини танқид қилган Трабзонлик депутатлик Али Шукрибей шаҳид қилинди. 1924 йилдан буён Ислом уммати Халифасиз қолмоқда. Барча мусулмонлар битта Уммат бўлишлари ва бу умматнинг бошида байъат этиб, итоат қилинадиган рошид, адолатли, солиҳ, тақволи, лаёқатли Халифаси бўлиши нақлан ҳам, ақлан ҳам вожибдир.

АҚШ, Европа Иттифоқи, Исроил, Россия, Хитой, Ҳиндистон давлатлари Ислом Умматининг бирлашишини ва битта Халифаси бўлишини истамайди. Уларнинг истамаслиги ва қаршиликлари мусулмонлар учун баҳона бўлолмайди. Ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар бир мусулмон халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилиши шартдир. Мусулмонларнинг бошига келаётган балолар ва мусибатлар Умматнинг бирлиги ва Халифаси йўқлиги сабаблидир.

Дин ишлари бўйича вазирлик бор, демак халифаликка эҳтиёж йўқ, дейиш умуман хатодир. Бу вазирлик халифаликнинг, вазир эса Халифанинг ўрнини асло боса олмайди. Дин ишлари бўйича вазирлик мустақил ташкилот ҳам эмас, у илмоний камолист режимга қарам ва унинг қўл остидаги ташкилотдир. Дин эса илмонийликка зиддир.

Халифалик ва Халифани инкор қилиш куфрга олиб борадиган кўприкдир. Рошид Халифа фақатгина мусулмонларнинг мусибатлардан қутилиши, юксалишига эмас, балки бутун инсониятнинг нажот топишига сабаб бўлади. Халифасиз бир ярим миллиардлик Ислом олами тўққиз миллионлик Исроилга қарши чиқа олмаяпти.

Халифалик ва Халифа шартдир, зарурдир, вожибдир.

(Миллият газетасидан қисқартириб олинди).

NO COMMENTS