Анқарада Россия элчиси отиб ўлдирилди

624
0

Анқарада Россия элчиси отиб ўлдирилди

Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов қуролли ҳужумга учради. Ҳужум пойтахт Анқарада ташкил қилинган санъат кўргазмасида содир этилди. Кўргазмада очилиш нутқини сўзлаган рус элчиси қўриқчи кийимида бўлган шахс томонидан отиб ўлдирилди. Элчини отиб ташлаган шахс ҳужум асносида ҳайқириб Ҳалаб ҳақида гапирганлиги айтилмоқда. 22 ёшли ҳужумчи Мавлут Март Алтинташнинг ўзи ҳам турк қуролли кучлари тарафидан ҳодиса жойида отиб ўлдирилган.

Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин Президент Эрдуғоннинг Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, элчининг ўлдирилиши ҳақида маълум қилганлигини билдирди. Андрей Карловнинг оиласига чин юракдан чуқур таъзия изҳор қилган Турк ҳукумати ҳодиса жойида отиб ўлдирилган 22 ёшли ҳужумчи Мавлут Март Алтинташнинг Ота-онаси ва синглисини қамоққа олди.

Ҳодиса ҳақида баёнот берган Россия президенти Владимир Путин “Рус элчисига қарши уюштирилган суиқасд, Туркия ва Россиянинг Сурияда олиб бораётган ижобий ҳамкорликларига қаратилган провокациядир”, “бу суиқасдга бериладиган энг чиройли жавоб, террорга қарши курашни кучайтиришдир” деди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мариа Захарова ҳам Карловнинг ўлдирилишини “террорчилик акти”, дея баҳолаб, “Терроризмга қарши курашни давом эттирамиз”, дея таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири Димитрий Медведовнинг баёноти бироз қаттиқроқ бўлди. Унинг таъкидлашича, мазкур тадбирга қатнашган ҳар бир киши элчининг ўлими учун жавобгардир.

“Россия бу ишни жазосиз қолдирмайди. Бу тадбирга иштирок этган ҳар бир киши бунинг учун жавоб беради. Улар нафақат рус элчисига ўқ узишди, балки юксак қадриятларни ўз ичига олган тинчлик ва инсон ҳаётининг тарафдорлари бўлганларга ўқ узишди”, деди Медведов.

Россия давлат думаси хавфсизлик қўмитасининг раҳбари Леонид Слутский мазкур ҳужум Россия ва Туркия алоқаларига таъсир қилмаслигини билдирди. Слутскийга кўра, Москвада ташкил қилинган Россия-Эрон-Туркия ташқи ишлар вазирларининг Ҳалаб ҳақидаги учрашуви мазкур ҳодиса сабабли қолирилмайди. Охирги олинган хабарларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Москвага етиб борган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here