بسـم الله الرحمن الرحيم
Ҳукумат амалга оширмоқчи бўлаётган ишлар – Оламни ваҳшийликларга тўдирган куфрнинг мақсадларидир
АҚШ ва Россия каби қонҳўр давлатлар бизларни ўзларига қарам ҳолда ушлаб туриш учун режалар қилишади. Сўнг уларни малай ҳокимлари ёрдамида амалга оширади. Энг асосийларидан бири бизни қашшоқ ҳолда ушлаб туриш. Бу сиёсатдан кўзланган мақсад одамларнинг фикрларини банд қилиб, доимий қарам ҳолда ушлаб туришдир. Вақтларини кетказиш учун ҳаётий муаммолар ва яшаш учун курашиш деган нарса билан чалғитишдир. Токи хилма-хил, янгиланиб турувчи, лаҳзалик шахсий ғам-ташвишлардан бошқа нарсалар ҳақида фикрлашга вақтлари қолмасин. Учинчи олам мамлакатларининг кўпида шу сиёсат қўлланмоқда. Чунки Ислом олами учинчи олам аҳолисининг кўпчилигини ташкил қилади. Оммавий ахборот воситалари бу сиёсатни ўраб-беркитиб, шу ҳолатни режалаштирган доиралар чизиб бергандек ёритиб бермоқда. Режимлар бунинг орқасидан афкори оммани бир неча нарсаларга ишонтиришни кўзламоқда-ки, омма халқни босим бериш, бўйсундириш ва хўрлаш воситаларини қўлламасдан туриб, бу ишончга олиб келиб бўлмасди. Шу даражадаки, хорлик камроқ, босими енгилроқ ҳар бир ечим нафақат мақбул бўлади, балки халқнинг талабига айланади. Ислом оламида бунга мисол жуда кўп. Чунки Ислом оламида ўзининг кундалик эҳтиёж товарини олиш учун навбат кутиб турган турна қатор одамлар кам эмас. Бу оламда аҳволи яхшироқ бирорта мамлакат йўқ. Балки ўта ёмон ҳолатда бўлган киши билан озроқ енгил ҳолатдаги кишилар бўлиши мумкин.
Мол тўплаш бўйича мана шу қизғин кураш хусусига тўхталсак, технология эришган энг сўнгги, замонавий, янада кўпроқ товарларга эга бўлиш учун вақтлар совурилмоқда, ўзгартиришнинг тиргаги бўлмиш ёшларнинг кучлари бекорга кетказилмоқда. Мол орқасидан югурган киши ўз Умматининг ғам-ташвишларини ўйлашга ҳам, уни қутқаришга амалий ҳисса қўшишга ҳам вақт ажратолмайди. Чунки кўпчилик мусулмонлар зеҳнини мол жамғариш иштиёқи эгаллаб олган. Капиталистик фикрлаш, устига-устак худбинлик, шахсий манфаатни Умматнинг тақдирий масалаларидан устун қўйиш ҳукмрон бўлиб қолган.
Капитализм мабдасининг мусулмонлар юртларига ва ақлларига қарши уруш қилганидан сўнг улар бошидан ўтказган энг катта бало – шахсий эгаистик қараш ҳамда халқ, салтанат, ўзгаларга жавобгарлик иши билан шуғулланмай қўйиш балоси бўлди. Инсонлар ҳаётини қолоқ тузумга боғлаб, узоқ вақт шу билан банд қилиб қўйиш сиёсати ҳам юртларни қашшоқлаштириш сиёсати занжирининг бир ҳалқасидир. Токи инсонлар машаққат, қийинчилик ва хорлик билан аранг топган бир бурда нон билан овора бўлиб турсинлар. Мусулмонларнинг дунёнинг бир четида аҳамиятсиз ҳаёт кечиришлари, балки уларни дунёга бало қилиб кўрсатиш душманнинг идеал орзусидир. Кофирнинг мусулмонлар борасида тунлари бедорлик билан шуғулланадиган иши шуки, мусулмонлар ўзгаларга эътибор қаратмасинлар, уларнинг ишларига қайғуриб, масалаларини кўтариб чиқмасинлар, манфаатларини қабул қилмай, душманлари макрини фош қилмасинлар. Росулуллоҳ A бундай дейдилар:
«…وَأَيمَا أَهْلُ عَرْصَةٍ أَصْبَحَ فِيهِمْ امْرُؤٌ جَائِعُ فَقَدْ بَرِئَتْ مِنْهُمْ ذِمَّةُ اللهِ تَعَالَى»
«Қайси бир ҳовли аҳли уларнинг ораларида оч-наҳор киши бўлган ҳолда тонг оттирса, улар Аллоҳ Таолонинг иноятидан маҳрумдирлар». (Аҳмад ривояти).
«مَنْ سَمِعَ مُسْلِمًا يُنَادِي يَا للْمُسْلِمِينَ وَلَمْ يُجِبْهُ فَلَيْسَ بِمُسْلِمٍ»
«Кимки бир мусулмоннинг эй мусулмонлар, дея ёрдам сўраётганини эшитсаю, унга жавоб (ёрдам) бермаса, у мусулмон эмас».
«وَمَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِينَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»
«Кимки мусулмонлар ишига қайғурмаса, у улардан эмас».
Шу боис мусулмонлар орасида ким айни масалани обдон тушуниб етган бўлса, уларни ўз ишларига, маҳаллий ва халқаро масалаларига қайғуришга ундаши ва шу орқали бу ҳақиқатдан уларни бохабар қилиши зарур. Бу шуни англатадики, мусулмонлар ишларини доимий ўрганиш, кузатиш, мусулмонлар эътиборини шаръий ечимларга қаратиш, бу ечимларни ўзак-нуқтасига ва ҳал қилиш тариқатига боғлаш зарур. Бироқ бундай вазифа билан шуғулланувчи кишилар хатарли залолатга, яъни бирор амоатга ёки ҳизбга аъзо бўлишимизнинг ўзи кифоя, деган залолатга кириб қолишдан ҳушёр бўлишлари керак. Балки, шахс ҳам, жамоа ҳам, ҳизб аъзоси ҳам бутун мусулмонлар, балки бутун олам билан боғлиқ ҳар бир ишга назар ташлаши ва ўшанга доимий қайғуриб бориши зарур. Чунки масала намуналарни яратиш эмас, балки ҳосилдор заминни ҳозирлашдир. Чунки Умматни ўзининг собиқ тарихига қайтариш мақсадида унга улкан саноқдаги давлат арбобларини етиштириб бериш учун ҳар бир инсон ўткир маҳоратли сиёсий етакчи бўлиши лозим бўлади. Зеро, бошқарувда давлат арбоби сифатига эга бўлган Сиддиқлар ва Форуқларнинг бўлиши билан бирга, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абу Айюб Ансорийларларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ҳатто сиз заминнинг ҳосилдорлик даражаси қанчалик ўсгани сари, бир бадавийнинг жавоб қайтариш ва муҳосаба қилишга ташаббус кўрсатаётганини, бир аёлнинг мусулмонлар амирини тўғрилаб қўяётганини гувоҳи бўласиз. Бу ишда Ислом учун унинг аҳли томонидан яхшилик, ҳушёрлик ва қўриқлаш мавжуд.
Мусулмонларнинг ўз масалаларини ўз қўлларига олиш ва нафақат ўзларининг ишларини, балки ўзгалар ишларини ҳам бошқариш учун курашишлари – заиф эканликлари ва имкониятлари камлигига қарамай – юракларида ақидалари пайдо бўлиши билан пайдо бўлган одатлари ва табиатлари бўлиб қолди..
Бу Умматнинг бошқа умматлардан фарқланиши ушбу динда, ақидада ва ақидадан келиб чиққан шариатда кўринади. Бу Умматнинг бошқа умматлардан фарқланиши «энг яхши Уммат» ва «одамлар устидан гувоҳликка ўтиш» каби сифатланишида ҳам кўринади.
Бетарафлик одамлардан ва жамиятдан узоқлашишнинг бошланишидир. Яъни ёлғизликнинг, ўз қобиғига ўралиб олишнинг ва жамиятда кечаётган нарсалардан хоҳ у нарсалар яхшиликми ёки ёмонликми ва хоҳ жамиятда Ислом татбиқ қилиняптими ёки татбиқ қилинмаяптими фарқсиз узоқлашишдир ва жамиятда кечаётган нарсаларни билатуриб томошабин бўлиб тураверишдир. Бу кўп ҳолда шахсий манфаатларни кўзлаб бўлади. Мусулмон одам эса ҳар бир иш ва сўзида Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилишга буюрилган.
Бетарафлик йўлини тутиш бир неча сабабларга боғлиқ, жумладан: қўрқоқлик, заифлик, яъни дунёни яхши кўриш ва ўлимдан қўрқиш, масъулиятларни зиммасига олишдан қочиш ва манфаатига зарар бўлишидан хавфсираш. Шунга биноан у бир касаллик бўлиб, агар мусулмон ва бирор шахс унга мубтало бўлса ўз қобиғига ўралиб олади ва сўйилишга бўйсунган қўзичоқдек бўлиб қолади. Аслида Аллоҳдангина қўрқиш зарур, зеро инсонга фойда ва зарар етказишга қодир зот фақат Аллоҳдир. Аллоҳ Таоло айтади:
فَلَا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي
– „Бас, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!“. [5:3]
Аслида мусулмон фаолиятсиз суст эмас, аксинча фасод ва золимларга қарши тинимсиз жўшиб турган куч бўлиши лозим.
Ислом ҳукмларига амал қилиб, мусулмон Ислом учун бутун куч-тоқатини сарфлаши зарур. Унинг чекиниши ва «мен бетарафман», дейиши жоиз эмас. Чунки Исломда бетарафлик йўқ. Ҳақни айтмай, жим турувчи соқов шайтондир. У жим туришлиги билан Ислом шариатига амал ва риоя қилишга ундаган барча далилларга зид иш қилган бўлади. Шунинг учун куфрнинг режаси асосидаги мусулмонларга тазйиқ қилишларга; қўрқитиш, қамаш, аёлларнинг ҳатто ёш қизчаларнинг рўмолларига осилиш, Исломни ўрганишга, ўргатишга қарилик қилишларнинг ҳаммаси ваҳший кофирларнинг режаси бўлиб, бундай ишларни ўз халқига қилаётган ҳукумат аъзоларига, орган ҳодимларига: бу ишинглар ваҳшийликларнинг илдизи деб қайтаришимизни Ислом талаб қилади, чунки исломий биродарлик талаблари мусулмонни ўз биродарига ёрдам қилиш, уни қўллаб-қувватлаш ва ундан зулмни қайтариш вазифасини адо этишга ундайди. Шунингдек, Исломий биродарлик талабларидан яна бири бетараф ҳолда тек тураверишинг эмас, аксинча мусулмон биродаринга ёрдам қилишингдир. Набий(с.а.в) айтади:
«اُنْصُرْ أَخَاكَ ظَالِماً أَوْ مَظْلُوماً…»
«Биродарингга золим ҳолитади ҳам мазлум ҳолатида ҳам ёрдам бер…».
Абу Зар.