Президент Атамбаев Ҳиндистонга учиб кетди

0
672

Президент Атамбаев Ҳиндистонга учиб кетди

  Президент аппаратининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев 18 декабр куни иш сафари билан Ҳиндистонга жўнаб кетди. Иш сафари доирасида Атамбаев Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи, вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансори, бош вазир Наренда Моди билан учрашади ва қирғиз-ҳинд бизнес форумида иштирок этади.

 Бундан ташқари, Атамбаевнинг сафар давомида бир қатор иккитомонлама ҳужжутларга қўл қўйилади.

 Ҳиндистондан қайтиб келганидан сўнг Алмазбек Атамбаев Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг навбатдан норасмий саммитида иштирок этади.

 Шу билан бирга Атамбаев январ ойининг бошида Хитойга ҳам сафар қилиши белгиланган.

NO COMMENTS