Эй Эрдоған! Бу сафар ҳам фурсатни қўлдан бой бердинг
Америкалик мусулмон журналист Билол Абдулкарим Сурия режими ва Россия бомбалари остида қолган Ҳалаб шаҳридан “Балки бу менинг охирги чиқишимдир”, дея Ислом Умматига видео мурожаат йўллади.
“Масалан (Туркия президенти Ражаб Тоййиб) Эрдоған, Қурони каримни гўзал тиловат қиласан. Лекин бу сафар ҳам фурсатни қўлдан бой бердинг. Ҳақиқатдан ҳам қўлингда жуда катта фурсат бор эди. Буюк қаҳрамон бўлишинг мумкин эди. Бор-йўғи 25км узоқликдаги армияни сафарбар қилиб, ёрдамсиз қолган инсонларни қутқаришинг мумкин эди. Лекин фурсатни қўлдан бой бердинг. Бошқа барча мамлакатларнинг аҳволи ҳам мана шу. Саудияликлар, Қатарликлар ва ҳоказо…. ҳаммангиз учун буюк фурсат юзага келган эди… олтин фурсат… Лекин нима бўлганда ҳам Уммат ўз курашини давом эттираверади. Мусулмонга ҳам, ғойримусулмонга ҳам адолат билан муомала қилади”, дейди жумладан Ҳалабдан Ислом Умматига видео мурожаат йўллаган журналист Билол Абдулкарим.
Ўз навбатида Туркия пезиденти Ҳалаб воқеаларига нисбатан “Асад режимининг Ҳалабда амалга ошираётган инсоний жиноятларига жим қараб тура олмаймиз”, дея баёнот берди. Аммо Эрдоған бу баёноти билан Турк қўшинини Ҳалабга сафарбар қилиб, дунё кўз ўнгида қирғин қилинаётган мусулмонларнинг, жумладан аёллар ва ёш болаларнинг халоскори бўлишни назарда тутмади. Балки сўзининг давомида ҳалабликларга ўз юртидан жой беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
“Ҳалабдан қутилган биродарларимизга ёрдам бериш учун барча чора тадбирларни кўриб қўйдик… Ҳар қандай ёрдам беришга тайёрмиз. Аммо бизга коридор керак. Туркияга келадиганларни бағримизга босишга тайёрмиз… Инсонлар у ердан чиқишлари учун дарҳол йўлак очилиши зарур”, деди Эрдуғон.