Россия Эрдуғоннинг баёнотига эътироз билдирди

641
1

Россия Эрдуғоннинг баёнотига эътироз билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған турк қўшинларининг Сурияга кириш сабаби Сурия Президенти Башар Асаднинг ҳукмдорлигига чек қўйиш эканлиги ҳақида баёнот берганидан сўнг Россиядан бирин кетин жавоб кела бошлади. Президент Эрдоған ўтган куни иштирок этган йиғилишда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурия борасида бир қадам ҳам ташламаганлигини айтиб, “Биз Сабр, сабр дедик, охири чидай олмадик ва Сурия озод армияси билан биргаликда Сурияга киришга мажбур бўлдик. Нима учун кирдик?… Давлат террорини амалга оширган золим Асаднинг ҳукмдорлигига чек қўйиш учун у ерга кирдик. Бошқа нарса учун эмас”, деган эди.

Эрдоғаннинг мазкур баёноти ҳақида Журналистларга интервю берган Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков “жиддий, кутилмаган баёнот”, дея баҳолади.

“Туркиянинг баёнотлари биз учун “сюрприз” бўлди. Бу жуда жиддий баёнотдир. Бу аввалги баёнотларга ҳам, мавжуд вазиятга нисбатан ўртамиздаги келишувга ҳам зиддир. Турк ҳамкорларимиз бу баёнотни бизга изоҳлаб беради деган умиддамиз”, деди Песков.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Заҳарова эса ҳафталик матбуот анжуманида “Биз Сурия инқирозини ҳал этиш учун оғзаки сўзларга эмас, юқори даражадаги учрашувлар давомида эришилган ва имзоланган халқаро шартномаларга қараймиз”, дея Эрдоғаннинг юқоридаги баёнотини эътиборга олмаслигини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Эрдоғаннинг бу сўзлари Россия ва Туркия ўртасида аввал эришилган битимларга зид эканлигини билдирар экан,  Вена ва Лозаннада ҳам қандай битимларга имзо чекилганлигини Эрдуғонга эслатиб ўтди.

“Бу баёнотлар илгари Россия ва Туркия ўртасида эришилган барча шартномаларга зиддир. Биринчидан 2254 сонли қарорга, 2268 сонли қарорга Вена форматида ва Лозанна форматида қабул қилинган қарорларга зиддир. Туркия ҳам бу форматларда биз билан бир сафдан ўрин олган. Агар Эрдоған уруш истаса, албатта бу келишилган шартномаларга тўғри келмайди”, деди Богданов.

Россия парламентининг қуйи палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси ва мудофаа қўмитасинг аъзоси Алексей Пушков Эрдоғаннинг бу сўзларини амалга ошириш мумкин бўлмаган, фақат сиёсий иборалардан иборат эганлигини билдирди.

1 COMMENT

  1. Аллохни фазли билан насибаси кўтарилса,Башир Асадни ер эзи бир дақиқа салтанатда ушлаб қола олмайди.Умид қиламанки Мужохид мусулмонлар фаросатини ишлатар агар ишлатмаса Сувда кўпик йўқ бўлгандек йўқ бўлишади.Аллох золим Башарга яна имкон беришга хам қодирдур !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here