Араканда вазият кундан кунга оғирлашмоқда

713
2

Араканда вазият кундан кунга оғирлашмоқда

Мьянма бутпарастлари Аракан вилоятида истиқомат қиладиган мусулмонларни турли усуллар билан қатл қилиш, уйларига ўт қўйиш, фарзандларини аянчли қийноқларга солиш, хотин-қизларини номусларини топташ каби жиноятларни тинимсиз давом эттиришмоқда. Шу пайтгача қирғинларни амалга ошириш оддий бутпараст аҳолига қўйиб берилган бўлса, эндиликда бу жиноятлар ҳукумат бошчилигида армия қўли билан амалга ошириляпти. Давлат бутун бошли армияни араканликлар қишлоқларига сафарбар қилган.

Сўнги олинган хабарларда айтилишича, Мьянма полицияси ва куч ишлатар органларидан иборат бир гуруҳ босқинчилар мусулмонлар уйларига бостириб кириб, сон-саноқсиз муслима қизларни қўлларини боғлаб номусига тажовуз қилган. Бу ҳодиса қишлоқнинг барча эркакларини полиция маҳкамасига мажбуран олиб кетилгандан сўнг амалга оширилган.

Ғарбнинг “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилкувчи” ташкилотлари Мьянма ҳукуматидан бу зулмларга чек қўйишни эмас, фақат у ерга ёрдам ташкилотлари ва журналистларнинг киришига рухсат беришини талаб қилишмоқда. Уларга кўра, бу ваҳшийликлар дунё кўз ўнгида содир этилаётганига қарамай, ўзлари томонидан текширилиб чиқилиши керак.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Аракан жиноятлари юзага келган кундан бошлаб ҳозирги кунгача бўлиб ўтган ваҳшийликлардан хабардорлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлса-да фақат танқид қилиш ва хавотирланишдан нарига ўтмаяпти. БМТ вакили куни кеча берган баёнотида ҳам фақат Мьянма ҳукуматини айблаб қўйиш билан кифояланди.

БМТнинг қочқинлар бўйича олий қўмитасининг вакили Жон Mckissick Мьянма ҳукуматини мусулмонларга нисбатан этник тозалаш ўтказишда айблади. Mckissick ВВС ахборот агенлигига берган интервьсида араканлик мусулмонларни ўлдириш, уйларига ўт қўйиш, ёш болаларини оғир қийноқларга солиш, аёлларни зўрлаш каби оғир жиноятлар ҳарбийлар томонидан содир этилганлигини билдирди.

Аслини олганда БМТ Аракан ҳукуматига босим ўтказишга ва мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган қирғинларни тўхтатиб қўйишга қодир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли Хавфсизлик кенгашининг вазифаси халқлар ўртасида тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлашдан иборатдир. Бу кенгаш тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган жанжалларга бевосита бурнини тиқиш ва тинчитиб қўйиш ҳуқуқига эга. Томонлар унинг айтганларини бажармаган тақдирда темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки иқтисодий алоқаларни узиб қўйиш ҳуқуқига эга. Агар бу ҳам кифоя қилмаса, қуролли кучларни ишга солишга ҳақли. Бу ҳуқуқ фақат БМТнинг Хавфсизлик кенгашига берилган. Аммо у Аракан қирғини бошлангандан буён фақат айблаш ва хавотир билдириш билангина чекланиб келади холос.

2 COMMENTS

  1. BMT ham ana shu kofirkarning bir tashkiloti bolganligi uchun musulmonlarga hech qachon yordam bermagan va bundan keyinham umid qilishning hech qanday foydasi yoq. Shuning uchun Allohdan nusratishiji tezlatishligini soragan holda. Ana shun Halifalikni tiklash uchun kuchimizni biricha harakat qilaylik.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here