МХДҚ: Ҳизб ут-Таҳрир ўз услубини ўзгартирди

558
1

МХДҚ: Ҳизб ут-Таҳрир ўз услубини ўзгартирди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) 27 ноябр куни Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси ўз фаолиятини кучайтириб, янги услублар билан иш олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатди. Хабарда айтлишича, бундай вазият сўнгги вақтларда Сурия ва Ироқда таъсирини кучайтирган, ўзини “Ислом давлати” деб номлаган террорчи ташкилотнинг фаолиятига боғлиқ равишда тузилган.

 Хабарда қайд қилинишича, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ўз услубларини ўзгартириб, мамлакатдаги нодавлат ташкилотлар сафига кириш ва турли таълим муассасаларида таъсирини кучайтириш орқали ўз мафкурасини тарқатиб келяпти. Шу муносабат билан МХДҚ Ҳизбга қарши қарши кураш чораларини кучайтираётганини билдирган.

Манба “Азаттык уналгысы” ахборот агенлиги.

Туркистон:

“Азаттык радиоси”, охирги вақтларда Ҳизб ут-Таҳрир билан олишаётгандек ҳаракат олиб бормоқда. У Қирғиз ҳукуматига Ҳизбни экстремист деб тан олинганини тез-тез эслатиб, ўз мақолаларида Ҳизбни ИШИД ва яна бошқа бир қатор исломий жиҳодий жамоаларга боғламоқчи бўлаётгани кўзга ташланяпти.

Лекин “Азаттык” ва яна шунга ўхшаш куфрнинг матбуот қуроллари бўлган ташкилотлар Ҳизб учун рақиб бўла олмайди. Чунки булар фақат қуроллардир холос! Булар ҳатто мустақил дунёқараш билан шаклланган жамоалар ҳам эмас! Бу каби юзлаган ташкилотлар орқали устимизга бостириб келиб, хоҳлагандек фаолият олиб бораётган куфр ташкилотлари ортида турган ҳақиқий душман эса оламий куфр системасидир! Улар оламни манаполия қилиб олишди! Шунингдек Қирғиз президенти ва ҳукуматини ҳам! “Азаттык” ўзининг юқоридаги каби бўҳтонлари билан, хўжайинларининг истакларини мустамлака ҳукуматларга етказиб туришади! Яъни кимга қарши курашиш керак, кимни душман қилиб белгилаш, кимни дўст деб билиш кераклигини етказиб туради! Ҳатто улар бачавозлар бўладими, бунинг фарқи йўқ, муҳими хожалари “уларни ўзларинга дўст деб билинг” дедими, уларда ихтиёр йўқ!

Ҳизб ут-Таҳрир исломий, сиёсий ва мабдаъий ҳаракат бўлиб, у Исломий ҳаётни қайта бошлаш мақсадида уюшди. Ҳизб “Азаттик” айтаётганидек, воқеъликдан таъсирланиб ўзгарувчан, тутуриқсиз ҳаракат эмас. Балки у воқеъликни Ислом мафкураси асосида ўзгартиришни ўзи учун ғоя (мақсад) қилиб белгилади. Ҳизб жамиятимиздаги барча мазлум ҳаракатлар, шахслар ва мамлакатлар ҳимояси учун отланар экан, уларнинг бирортасини дини, эътиқоди ва бошқа дунёқарашидан таъсирланмайди. Балки ҳар қандай инсонга Аллоҳнинг махлуқи деб қараб, унга Аллоҳ томонидан берилган манфаатларини ва ҳақ ҳуқуқларини золимлардан баҳоли қудрат ҳимоя қилишга ҳаракат қилади! Чунки Ҳизб “Ислом нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни зулмдан ҳидоят ва фаровонликка олиб чиқиш учун Аллоҳ юборган дин”, деб эътиқод қилади. Шу фикрдан келиб чиқиб, Ҳизб мазлумларнинг бирортасини дини ва дунёқарашига қараб, назаридан четда қолдирмайди. Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий уюшма эканлиги сабабли, у жамиятимиздаги барча зулмларга қарши, шунингдек муайян давлат, ташкилот ва армияларга қарата сиёсий кураш олиб боради. Яъни, давлатлар ўз фуқоролари устидаги ҳақ ҳуқуқларни паймол қилаётганларига ва ўзларининг шаръий вазифаларидан бўйин товлаётганларига қарши, умматни огоҳлантириш орқали уйғотиш мақсадида фаолият олиб боради. Армияларга хитоб қилиб, муайян мамлакатлардаги мусулмонларга қарши бораётган қирғинбаротларга қарши жиҳод қилишга чақиради ва уларга шаръий бурчларини эслатиб боради. Ҳизб ут-Таҳрир ўзининг сиёсий фаолиятини фақат исломий мафкура асосида олиб боради. У бундан ўзга фикрга эга бўлган бирорта жамоа ва ташкилотлардан таъсирланмайди ҳамда мана шу позиция асосида бутун дунёда ошкора фаолият олиб боради.

Кўриб турганингиздек, Ҳизб ут-Таҳрир – ИШИД ташкилоти бўладими, мазлум орган ходимлари, мазлум министр, Таблиғ ёки бошқа мусулмон ёки исломий жамоалар бўладими фарқи йўқ – Ислом ва мусулмонларга қарши бораётган ифлос ҳаракатларга муносабат билдирмай, бир четда қараб туришни ўзининг фикрий вужудига зид деб билади. Лекин бу дегани Ҳизб ўша ташкилот билан ҳамфикр бўлди дегани эмас. Бу – куфр ташкилотларининг чалғитувчи, мантиқсиз фикрларидан бири бўлиб, атайин халқни ва мусулмонларни бўлиш ва қўрқитиш мақсадида олиб бориляпти! Ҳизб ут-Таҳрир фақат ва фақат Ислом ва исломий қадриятларни ўз ўрнига олиб келиш учун фаолият олиб боради! Шунинг учун у фақат Ислом динига даъват қилади. Исломий муҳитнинг кучайиб боришида ва жамиятимизнинг исломийлашиб бораётганида ўз ҳаракатларининг самарасини кўради!

1 COMMENT

  1. Озодлик эпланолмай колпитку уже. Ёш бола хам ишонмайди бу гапларга.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here