Мусулмон Туркия халқи учун ягона ечим Халифаликдир

0
720

Мусулмон Туркия халқи учун ягона ечим Халифаликдир

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған “Туркия ШҲТга аъзо бўлса, хотиржам фаолият олиб бориши” ҳақида баёнот бергандан сўнг атрофдан турли фикр мулоҳазалар билдирила бошлади. Россия, Хитой ва Қирғизистон каби давлатларнинг вакиллари Эрдуғоннинг бу фикрини маъқуллаб олқишлашди. Ҳатто унга Шанхай доирасида вазифа ҳам топширилди.

Спутник Ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия Шанхай Энергия клубининг 2017 йилги фаолиятига раислик қилади. Шанхай Энергия Клуби саммити 2017 йилда Истанбул ёки Анқарада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ ШҲТнинг бош котиби Рашид Алимов эса айни пайтда ташкилотни кенгайтиришга шошилмаётганлигини билдирди.

“Ташкилотни кенгайтиришга шошилаётганимиз йўқ. Ҳозирги пайтда Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолигига доир ишлар билан шуғулланяпмиз. Бу борада дастурларимиз мавжуд ва оҳиста бир шаклда ҳаракат олиб боряпмиз”, деди ШҲТ бош котиби.

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти президент Эрдуғоннинг мазкур баёнотини изоҳлар экан, Туркия билан ЕИ ўртасида муносабатлар ёмонлашган пайтда Турк ҳукумати ШХТга аъзолик мавзусини кўтаришини қайд этди. Ҳизб ут-Таҳрирга кўра, Турк ҳукуматининг бу баёноти 2013 йилда берилган баёнотнинг айнан ўзгинасидир. Қурилган кундан бошлаб тараққиёт ва юксакликни Ғарбнинг бузуқ қадриятларидан излаб келаётган илмоний демократик жумҳуриятни танқид остига олган Ҳизб ут-Таҳрир ЕИ ҳам, ШҲТ ҳам, мусулмонларнинг дардига асло малҳам бўлмаслигини таъкидлади.

“Тарих бўйи Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган Европа Иттифоқи мусулмонларни эксплуатация қилишдан ва Туркияга бир бозор сифатида қарашдан нарига ўтмади. Европа давлатларининг Яқин Шарқ ва Африкадаги мусулмонларга қилган зулмлари ҳеч кимга сир эмас. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ҳукуматлар ҳам мусулмонларга зулм қилишда улардан кам эмас. Европа Иттифоқи ҳам, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳам, Ислом ва мусулмонларга қарши қандай душманлик қилаётгани кундек равшан. Шундай экан, Осиёдаги мазлум мусулмонларга қарши золимларнинг ёнида бўлиш, уларга нисбатан хиёнат эмасми? Ёки Европа Иттифоқига муқобил сифатида кўрилаётган ШҲТга аъзо давлатларнинг раҳбарлари қилаётган ишлардан хабарингиз йўқми?  Ҳар кун Ҳалабни бомбардимон қилаётган ва Қримни босиб олган Россия эмасми? Шарқий Туркистондаги биродарларимизни геноцидга дучор қилаётган Хитой эмасми? Мусулмонларнинг ҳатто соқолларига тоқат қила олмаётган Тожикистон эмасми? Жамоат жойларида намоз ўқишни ман қилган Қозоғистон эмасми? Қамоқхоналарга ташланган мусулмонлар қайтиб чиқармаётган давлат Ўзбекистон эмасми? Ислом ва мусулмонларга душманлик қилаётган бу раҳбарлар билан бир ташкилотдан ўрин олиш бу золимларнинг зулмларига шерик бўлиш билан баробардир. Мусулмон Туркия халқи учун Европа Иттифоқи ҳам, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам ечим бўла олмайди. Олти йилдан буён бошига бомба ёғиб келаётган Сурияликларни, бутпарастларнинг қийноқлари остида қатл қилинаётган Араканликларни ва азонни ҳам таъқиқлаётган Фаластинни қутқарадиган ягона ечим Халифаликдир”, дейилади жумладан Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлими тарафидан чиқарилган баёнотда.

NO COMMENTS