Золимона ҳукм ва мазлум бола!
Яҳудийлар давлати марказий суди фаластинлик 14 ёшли Аҳмад Муносирни 12 йил қамоқ ва 180 минг шикл (47.000 доллар атрофида) жарима жазосига ҳукм қилди. Унга 2015 йил 12 октябрда пичоқлаш амалиётини содир этишга уриниш айблови қўйилган. Ўшанда босқинчи яҳудийлар Писгат-Зеэв районида Аҳмад билан амакиваччаси Ҳасан Муносирларга ҳужум қилишган. Босқинчилар ҳужумида Ҳасан шаҳид бўлганди. Аҳмаднинг ўзи эса босқинчи яҳудийлар томонидан қаттиқ тепкиланиш оқибатида оғир жароҳат олган эди. У жароҳатдан ташқари уларнинг таҳдид ва ёмон сўзлар билан қилган ҳақоратларига учраган ҳамда олган оғир жароҳатига тез ёрдам кўрсатилмаган эди…
Ҳар йили яҳудий босқинчи кучлари томонидан 700 нафар фаластинлик болалар ҳибсга олиниб, тергов ва қамоққа ҳукм қилиш каби амалиётлар қурбони бўладилар. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Фаластин марказининг маълум қилишича, бу босқинчилар томонидан 2000 йилдан бери 9 мингдан зиёд фаластинлик бола қамоққа олинган. Фаластиндаги Болаларни Ҳимоя қилиш ҳаракати чиқарган янги ҳисоботда, 2016 йил мобайнида босқинчилар томонидан 1260 нафар бола қамоққа олинган, улардан 330 нафари 12 ёшдан 15 ёш ўртасида бўлгани таъкидланади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, яҳудийлар давлати прокурори ҳамда марказий суди Аҳмад Муносирни 14 ёшга тўлиши ва тўлгандан сўнг жазога ҳукм қилиш мақсадида унинг суд ишини қасддан пайсалга солишди. Чунки уларнинг қонунида 14 ёшга тўлмаган болани қамоққа ҳукм қилмаслик кўрсатилган. Суд боланинг ҳаётига хавф туғдирувчи жароҳат олганини ҳам, ҳибсда сақланаётган пайтида ҳақорат ва сўкишларга, қўпол муносабатларга дучор бўлганини ҳам инобатга олмай, золимона ҳукм чиқарди. Бу юзлаб фаластинлик болаларнинг яҳудийлар ҳибсхона ва қамоқхоналарига тушиб, турли таҳқирларга дучор бўлаётган бир пайтда содир бўлган воқе. Яъни Аҳмад воқеаси, бугунда босқинчи яҳудийлар қамоқхоналарида тергов пайтида тинимсиз қийноққа солиниб, ёмон муносабат кўрсатилаётган ва алоҳида камерада сақланаётган, шунингдек ҳарбий зобитлар томонидан тепкиланиш, калтакланиш, ҳатто жинсий зўравонлик каби даҳшатли азобларга дучор бўлаётган 400га яқин фаластинлик болалар воқеасидан фақат биттаси, холос. Буларнинг ҳаммаси «халқаро қонунлар ва болаларга оид битимлар», деган нарсаларга албатта зид келади. Болаларни Ҳимоя қилиш ҳаракатининг қамоққа олинган фаластинлик болалардан олган маълумотига кўра, яҳудий терговчилар болаларга калтаклаш, сўкиш ва дағдаға қилишлардан ташқари, ўлдириш билан таҳдид қилиш услубидан ҳам фойдаланишади. Масалан, Халилдаги Фаввор жамлоғидан 15 ёшли Иброҳим Тайто воқеаси каби. Ёки номусга тегиш билан таҳдид қилишади, масалан, Қаландария жамлоғидан 15 ёшли Важиҳ Хатиб воқеаси каби. Шунингдек, яқинда босқинчиларнинг Авфардаги суди 14 ёшга қадам қўяётган Усома Зайдотнинг ҳибсда сақланишини «қонуний чоралар» кўриладиган вақтга етиши учун жорий йилнинг 21 ноябрига қадар узайтирди, ҳибсга олингандан бери оиласи билан кўришишига рухсат бермади.
Эй «маданиятли» дейилаётган олам!
Одамизотга нисбатан бундай ҳуқуқбузарликлар қачонгача давом этади?! Золим ва уларнинг зулмига қачонгача кўз юмилади?! Ўн гулидан бир гули очилмаган ёшларнинг айбсизлик презумпциялари бузилиб, шафқатсизлик билан зиндонларга ташланмоқда-ю, «маданиятли» Ғарб олами бунга қўл қовуштириб турибди… Бу болаларнинг болалик ҳуқуқи ёки инсон ҳуқуқи ғарбликлар учун эътиборли эмас. Ваҳоланки, масала Ислом аҳкомларини татбиқ этишга бориб тақалгудек бўлса, ўзлари мана шу ҳуқуқларни оғиз кўпиртириб гапиришга тушишади!! Қаранг, мақтанишаётган адолатлари нақадар жирканч, чақираётган маданиятлари нақадар манфур!
Эй мусулмонлар!
Фаластин ва унинг муробит аҳли сизларнинг зиммангиздаги омонатдир. Мазкур Аҳмад исмли бола ва унинг мисолидаги бошқа болалар сизларнинг заифлигингизга тирик мисолдир. Бас, қачонгача мусулмонларни, оилаларини, аёллару болаларини ёрдамсиз қолдирасиз?! Ҳали она сути оғзидан кетмаган бу бечораларга қарши содир этилаётган террор, жисмоний ва руҳий қийноққа солиш… каби жиноятларга қачонгача кўз юмасиз?! Ҳатто бунга ўхшаш қилмишлар ҳақида гапиришдан ҳам воз кечдингиз, уларни қоралашингиз ёки уларга норозилик билдиришингизни ҳам эшитмай қолдик! Нимани кутяпсиз, булардан ҳам ёмон яна нима бўлиши мумкин?! Бўриларнинг қўрангиз ичигача кириб, бутун қўйларингизни еб тугатишини кутяпсизми, ваҳоланки, қўйларингиз тугаб битай деб қолдику?! Сиз мусулмон зобитлари ва аскарлари, қачонгача мусулмон биродарларингизга ёрдам бермай, казармаларингизда биқиниб ётасиз, бўлаётган шунча қилмишлар қўзғалишингиз учун етарли эмасми?!
إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُونَ
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат-ёрдам берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмайди, агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ким ҳам нусрат-ёрдам бера оларди. Бас, мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар» [Оли Имрон 160]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info