Столтенберг АҚШ ва ЕИ ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга чақирди
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бугунги кунда тобора ортиб бораётган хавфсизлик таҳдидлари қаршисида АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг давом эттириш лозимлигини билдирди. Столтенбергга кўра, ҳозир Европа ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг қиймати савол остига олинадиган давр эмас.
“Замонамизнинг энг катта хавфсизлик муаммоларига дуч келиб турибмиз. Ҳозир Европа ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг қийматини савол остига оладиган давр эмас”, дейди Столтенберг Британиянинг машҳур Гуардиан газетаси учун ёзган мақоласида.
Эслатиб ўтиш жоизки, АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп Ўз сайловолди кампанияси давомида НАТО иттифоқини “вақти ўтган бефойда ташкилот” дея сифатлаган эди. Бунга жавобан Столтенберг АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ихтилофларни бир четга суриб, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини олға сурди.
“Бундай нотайин замонда биз қудратли Америка раҳбариятига муҳтожмиз. Европаликлар ҳам маълум масъулиятни ўз гарданларига олишлари керак. Энг муҳими шуки, Европа ва Америка ўртасидаги шериклик қийматини англаб етишимиз керак. Чунки бу ҳозирги кунда ўта зарурдир. Ўзаро ихтилофларни чуқурлаштириш ўрнига бизни бирлаштирадиган нарсаларни кўпайтиришимиз лозим. Бу йўлда ёлғиз давом этиш Қўшма Штатлар учун ҳам, Европа учун ҳам яхши танлов эмас”, – дея ёзди Столтенберг.
НАТО Бош котиби ҳозир Европанинг НАТОдан ажралишнинг вақти эмаслигига урғу берар экан, Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик ўтган 67 йил давомида тинчлик, эркинлик ва фаровонликнинг манбаи бўлганлигини қайд этади.
“Бу шериклик орқали Совет Иттифоқи ва Совуқ урушга барҳам бердик. Бу Европада интеграцияни таъминлаб, биз бугунги кунда эга бўлиб турган мисли кўрилмаган тинчлик ва тотувлик муҳитини яратди”, дея қўшимча қилади Столтенберг.
Гуардианга берган интервюсида Америка Қўшма Штатларидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият сўнгги йилларда кескин тарзда ёмонлашиб кетганлигини билдирган Столтенберг халқаро хавфсизлик ҳам ўз тарихидаги энг оғир таҳдидларга дуч келганлигини, шунинг учун Европа ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳамкорликка доир шубҳа уйғотиши керак эмаслигини таъкидлади.
Туркистон:
НАТО иттифоқи АҚШнинг Европа минтақасидаги манфаатларини ва минтақа чегараларини ҳимоя қилиш учун, шунингдек капиталистик мабда асосидаги ғарбий лагерни Совет иттифоқининг ҳарбий ва коммунистик мабдаий юришларидан ҳимоя қилиш учун тузилган ҳарбий блогдир.
АҚШ бу блогни сақлаб туриш учун, Эронга қалбаки исломий тус бериб, уни агрессив мамлакатга айлантирди. Сўнг Россиядан Украинани тортиб олиш орқали, уни ҳам Европага қарши қўйиб, бу билан яна Европани НАТОга бўлган эҳтиёжини пайдо қилишга муваффақ бўлди.
Лекин АҚШ ҳозирда Россия ва Эрон билан Сурия муаммосида яширин ҳамкорлик қилиб келяпти. Трамп бу яширин ҳамкорликни энди ошкора қилади. У призидентликка шунинг учун олиб келинди. Лекин унда ЕИ учун НАТОга бўлган эҳтиёж заифлашади. Бу эса, АҚШнинг ЕИ учун олиб бораётган стротегияси ўзгаришини англатади. Яъни Россия АҚШнинг ҳамкори деган қалбаки шиор билан унинг мустамлакасига айланади. Россиядан деярли Ғарб ва АҚШнинг манфаатларига хавф хатар йўқлигидан хотиржам бўлинган пайтда НАТОга деярли эҳтиёж қолмайди. Демак ЕИ ҳам АҚШнинг очиқ мустамлакаси эканини ошкор қилади. Сўнг АҚШ дунё куфр системасининг ягона лидер эканини эълон қилиб, Ислом оламига ва Исломий мабдаий системага қарши бутун куфр оламини йўналтирувчи марказ эканини эълон қилади. НАТО блоги эса, АҚШнинг ҳарбий базаси қилиб ўзгартирилади. Албатта вазиятларнинг кетуви бу мақсадларга зид келиб қолиши ва шунга кўра режа ва услублар ўзгариб кетиши ҳам мумкин.
Шу кунларда НАТОнинг собиқ бош котиби Расмуссен, “АҚШ дунёга жандарм бўлиши керак” деган маънода гапириб ўтган эди. Бу фикр, АҚШ етакчи гуруҳининг мақсади эди. Демак, Трамп АҚШни оламий жандарм эканини очиқ эълон қилади.