Президентни ҳақоратлаганларга жиноий жавобгврликка тортилади
Тожикистон парламенти юқори палатаси мамлакат Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Унга биноан, ошкоро, халқ кўз ўнгида иғво қилган ҳамда миллат Пешвоси шахсиятига таалуқли ёмон сўзларни гапирган ва ҳақоратлар қилган ҳар кандай инсон жиноий жавобгарликка тортилади. Ўзгартиришлар 26 октбяр куни парламентнинг қуйи палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган эди.
Президент Ижроийя аппарати ва мамлакат қонун чикариш қумитаси, юқори палата раҳбари Озода Раҳмон қуйидагиларни маълум қилди: – “Давлат Жиноий кодексига илова тариқасида қуйидаги қонунлар бириктирилган; Бош қонуннинг 137 моддаси 1 бандига мувофиқ, ҳар қандай иғво тарқатган ва Миллат Раҳнамоси, тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси бўлмиш Эмомали Шарифович Раҳмонов шахсиятига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни ишга солган инсон жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай жиноятчиларга нисбатан мамлакат қонунига мувофиқ 5 йилгача жазо муддати белгиланиб, озодликдан маҳрум этилади. Миллат Пешвоси номига қилинган салбий маънодаги сўзлар усули инобатга олинмайди. Яъни жиноятчи хоҳ газета орқали бўлсин, хоҳ оммавий маълумот воситаси ва интернетдан фойдаланган бўлсин, фарқи йук, жазо берилади”.
Ўтган сешанба куни Тожикистон парламентининг юқори палатаси аъзолари томонидан “ Миллат Пешвоси – тинлик ва миллий бирдамлик асосчиси ҳақида” – ги қонун қабул қилинган эди. Унга кўра, Миллат Раҳнамосини ҳибсга олиниши, унга нисбатан тинтув амалиётлари ўтказилиши қатъиян манъ этилади. Шу билан бир қаторда уни ва яқин қариндошларининг молу мулки дахлсизлиги кафолатланган.
Шунингдек миллат Пешвоси номи билан махсус фонд таъсис этилди ва миллат Пешвоси Ордени ва миллат Пешвоси Мукофоти жорий қилинди. Тожикистон қуйи палатаси депутатлари томонидан бир овоздан Эмомали Раҳмонга мустақил Тожикистон асосчиси мақоми берилди.
Шу билан биргаликда сешанба куни “ Тожикистон Жумҳурияти президентини ижтимоий жиҳатдан таъминлаш, унга хизмат кўрсатиш ва ҳимоя қилиш “ ҳақидаги конститутсия қонунини тасдиқлашди. Қонунга мувофиқ жумҳурият миқёсидаги барча маросимлар, миллий анъаналар ва байрамона тадбирларда, шу жумладан ҳукумат йиғилишлари ва парламент мажлисларида миллат Пешвоси учун махсус жой ташкил қилинади. Бу жой замонавий алоқа воситаси ва техникалар билан жиҳозланади.
Тожикистон Жумҳуриятининг “ Миллат Пешвоси – тинчлик ва миллий бирдамлик асосичиси” ҳақидаги қонуни бир овоздан 9 декабр куни парламентнинг қуйи палатаси ва 18 декабрда эса парламентнинг юқори паласти томонидан тасдиқланган эди.