Қирғизистонда болаларни ҳимоя қилишга оид янги қонун ҳеч кимни ҳимоя қилолмайди

529
0

Қирғизистонда болаларни ҳимоя қилишга оид янги қонун ҳеч кимни ҳимоя қилолмайди

Аслида давлат низоми аёллар ва болаларга зиён етказувчидир

2016 йил 20 октябрда 24 ахборот агентлиги (24 kg) болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси Қирғизистон ҳукумати (жогорку кенгеш) томонидан тасдиқлангани тўғрисида хабар берди. Бу янги қонунлар жиноятчиларни 10 йил муддатга қамаш каби қаттиқ жазоларни ўз ичига олади. Янги қонунларга мувовиқ «бола соғлигига қасддан зарар етказган шахс 6 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Агар зарар оқибатлари хавфли бўлмаса, шахс 3 йилгача қамоқ жазосига ёки 40000 сўмдан 70000 сўмгача жарима тўлаш ва ахлоқ тузатиш жазосига тортилиши мумкин».

Шубҳасиз, Қирғизистонда аёллар ва болалар дуч келаётган жуда кўп хавф-хатарлар борки, бу муаммони ҳал этиш ғоят зарур. Аслида, болаларга зарар етказиш, барча илмоний давлатларда тобора авж олаётган муаммодир. Чунки илмонийлик тузумида инсоннинг рағбат-майли муқаддас саналади ва шаҳвоний кўз қараш жамиятда кенг тарқалган бўлади. Бу каби давлатларда болалар хавфсизлик билан таъминланмайдилар, чунки улар шахсларнинг худбинлик нафс-ҳавосига маҳкум бўладилар. Шахс эркинлиги ва шаҳвоний майллар эркинлигини таъминлаш муқобилида, болалар ахлоқсиз бир муҳитда яшайдилар. Агар қирғиз ҳукумати болалар эҳтиёжларини қондиришга чиндан ҳам ташвишланганда эди, татбиқ қилаётган омадсиз тузумидан ва илмоний либерал қадриятлардан воз кечган бўларди, юрт аҳлининг аксар қисми ақидасидан балқиб чиқувчи исломий низом бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни татбиқ қилиш орқали халқ эҳтиёжларини тўла қондирган бўлар эди. Тарихнинг ўзи гувоҳ, Халифалик даврида болаларга зарар етказиш, бугун Қирғизистон ва бошқа илмоний давлатларда гувоҳи бўлинаётгандек, эпидемик муаммо бўлмаган. Чунки Ислом аҳкомлари инсон ақли ва туйғусини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади, оддий фуқаролар ва муҳтожларга қарши бундай ярамас қилмишлардан уларни ҳимоя қилади. Зеро, кўплаб шаръий аҳкомлар болалар ҳақ-ҳуқуқларини батафсил баён қилган ҳамда уларни ҳар қандай турдаги озордан ҳимоя қилишни буюрган, озор етказиш у ёқда турсин, ҳатто уларнинг ҳуқуқини топташни энг катта жиноят санаган. Набий A бундай деганлар:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا وَيُوَقِّرْ كَبِيرَنَا»

«Кичигимизга раҳм қилмаган ва каттамизни ҳурмат қилмаган кимса биздан эмас».

Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қирғизистон режими аёллар ва болаларга зарар етказувчи қатор режимлар ичида энг ёмонидир. Чунки у жамиятга ўз ҳукмронлигини зўрлик билан ўтказади, ўз бошқарувини энг репрессив золим воситалар билан ҳимоя қилади. Ҳар қандай турдаги сиёсий курашни бостириш, оддий чора-тадбирлардан ҳисобланади, масалан, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тузумига даъват қилишдан ўзга «жиноят»и бўлмаган покиза муслималарни қамаб, уларни муҳаббат ва парваришга муҳтож болаларидан узоқ ерларга «этап» қилиш каби. Бунга Тожибоева исмли муҳтарама дугонамизни қамоққа ташланиши энг яқиндаги мисол бўлади. Энг кичиги уч ёшдаги етти фарзанднинг онаси бўлган бу дугонамизни қирғиз режими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилгани учун саккиз йилу саккиз ойга озодликдан маҳрум этди. Уни қамаш билан етти фарзандини оналаридан маҳрум қилди, муҳаббат билан парваришлаш, ҳимоя қилиш ва ҳаётга йўллаш каби она тарбиясини олиш ҳуқуқини улардан тортиб олди.

Фақат рошид Халифалик тузуми татбиқ этилсагина авлодлар исломий қадриятлардан таълим олиб ўсади, бу тузумнинг адлия низоми каттаю кичик барча фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш билан шуғулланади, ижтимо низоми вазифаси оила қадриятларини ҳимоя қилишдан иборат бўлади, сиёсий низоми болаларни барча соҳадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва фуқароларига раҳбарлардан ҳисоб талаб қилиш ва жамиятда гўзал қадриятларни ёйиш имкониятини яратиб беради… Фақат ана шундагина биз жамиятдаги заиф шахсларга, жумладан, болаларга нисбатан жиноятларга ҳақиқий ечимлар берилишига гувоҳ бўламиз. Аммо Халифалик давлати йўқлигида эса, илмоний тузумнинг жиноятчиликка нисбатан қўллайдиган ҳар қандай иккиламчи чора-тадбири ёки жазо-чоралари болалар ва бошқа фуқаролар учун ҳаргиз ҳақиқий ўзгариш келтирмайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here