Сулҳ кетидан сулҳ… Тўлови эса болаларимизнинг покиза қонлари
Сурия режимининг зўравон кучлари ва салибчи коалиция самолётлари қуролли оппозиция назорати остида бўлган Ҳалаб шаҳрининг шарқий маҳаллаларини эгаллаш учун қарийб икки ҳафтадан бери қаттиқ ҳужум қилмоқда. Бу ҳужум сохта сулҳдан кейин янада кескин тус олди. Бу сулҳ муробит қўзғолончиларнинг ҳарбий «томири уриши»ни ушлаб кўриш ва чидами даражасини билиш учун бўлган эди, холос. Бундан мақсад қўзғолоннинг илк лаҳзаларидан бошлаб тиқиштиришга уриниб келинаётган сиёсий ечимга хизмат қилувчи қарорни қабул қилиш эди.
Айни дамда жорий бўлаётган воқеалар, яъни тўғридан-тўғри тинч фуқаролар нишонга олиниши ҳамда мумкин қадар кўпроқ болалар ва аёлларнинг ўлдирилиши буни очиб ташлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиласи Фазилат Шойибнинг айтишича Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларида 23 сентябрдан 6 октябргача бўлган давр оралиғида 377 киши ўлдирилди. Сурия инсон ҳуқуқи тармоғи берган маълумотга қараганда эса қурбон бўлган тинч фуқаролар сони ўтган ой орасида 1176 кишига етди. Улардан 117таси аёллар, 312таси болалардир. Шуни ҳам кўрсатиб ўтиш керакки, ўлдирилган болалар ва аёллар сони қурбон бўлган тинч фуқаролар мажмуасининг 59 %ини ташкил қилади. Бу эса тинч фуқаролар қасддан нишонга олинаётганини яққол кўрсатиб турибди. Бундан мақсад сурияликлар иродасини синдириш ва Ғарбнинг мусулмонлар еридаги ҳар қандай режаларини рад этувчи қўзғолончиларни бўйсундиришдир.
Лекин мустамлакачи кофирлар шуни тушуниб етишмадики Ислом тушунчалари асосида ўсиб-улғайган ва Росул A мактабини битирган кишининг жавоби Уммат йўлбошчисининг жавоби каби бўлади. Уммат йўлбошчиси Росул A агар улар бу ишни тарк қилиши эвазига ўнг томонига қуёшни, чап томонига ойни қўйиб қўйишган тақдирда ҳам то Аллоҳ бу ишни зоҳир қилмагунича ёки унинг йўлида ҳалок бўлмагунича бу ишни асло тарк қилмаслигини айтиб, Қурайш етакчилари билан ишни узил-кесил ҳал қилган эдилар.
Бинолар, мол-мулклар, шифохоналар, тиббиёт муассасалари, тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси системасининг кенг кўламда вайрон қилиниши бу жиноятларнинг Суриядаги аҳлимизга қарши қасддан қилинаётганини кўрсатади. Чунки охирги пайтларда бештадан кўпроқ шифохоналар ишдан чиқди. Оддий тиббий марказлар ҳам вайрон қилинди. Бу тиббий марказлар «террорчиларга қарши уруш» деган баҳона билан ваҳшиёна ва программали тарзда бомбардимон қилиш оқибатида деярли ҳар куни яраланаётган улкан сондаги мажруҳ одамларни қутқазиш учун қурилган эди. Хўш, қани ўша «террор», қаерда?!! Ким у «террорчи»?!! Оғриқ ва аламлар мавжуд шифохоналардами?!! Ёки болаларнинг ётоқхоналаридами ва оналарнинг бағридами?!! Террорчи – болаларимизни етим, аёлларимизни тул қилаётган, еримизни ёндириб, покиза қонларимизни дарё қилиб оқизаётган мана шу мустамлакачилар ва қонхўр режим эмасми ахир?!!
Кофирларнинг ва Суриядаги тоғут золимларнинг жиноятлари уларнинг манфаатпарастлик таъбирлари бўйича ҳатто «уруш жиноятлари» деб аташ даражасига ҳам кўтарилмади, эмиш. Чунки БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Амир Зайд ибн Раъд Ҳусайн бир неча кун олдин: Ҳалабдаги тинч фуқароларга қилинган ҳужумлар уруш жиноятлари ёки инсониятга қарши жиноятлар даражасига кўтарилиши мумкин – деди. Тўкилган шунча қонлардан кейин ва шунча вайрон қилишлардан кейин ҳам шундай жиноятлар даражасига кўтарилмади, балки уларнинг икки юзлама нормалари ва қонунларига муносиб келадиган тавсифлар даражасига кўтарилиши «мумкин» эмиш!! Маълумки уларнинг бу нормалари ва қонунлари ҳар қандай инсоний қийматдан холи бўлган моддий манфаатпарастлик сиёсатларига қараб ўзгариб туради!!
Эй, Суриядаги қўзғолончилар! Шуни яхши билингларки, сизнинг қўзғолонингиз ўз мақсадларига асло осонлик билан эриша олмайди. У кўплаган савдолашишлар ва ён беришлар босқичларини босиб ўтди. Шундай экан оғир шароитлардан, фожиалар ва вайроналарнинг кўплигидан, болалар ва аёлларнинг ўлдирилаётгани ва сарсон-саргардон қилинаётганидан таъсирланиб яримта ечимларга рози бўлиб қолманг, бундай ечимларни асло қабул қилманг. Гарчи устингизга салибчи кофирлар биргаликда ёпирилаётган бўлса ҳам ва уларга Суриядаги болалар ва аёлларни қутқазиш учун қимирлаб ҳам қўймаётган мусулмонлар ҳокимларидан иборат мана бу ёлланма малайлар ёрдам бераётган бўлса ҳам!!
Сурияда «тўлғоқ» жуда оғир кечяпти. Чунки у Башар ва унинг бошқарув режимидан кейин ишларнинг қайси йўналиш сари кетиши устидаги курашдир. Сурияда нуфуз эгаси бўлган ва ўзининг иттифоқчиси руслар ёрдамига таянаётган Америка Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг тикланишига оид ҳар қандай белги-аломатни тириклайин кўмишга уринишдан асло чарчамайди. Зеро Ғарб холис кишиларнинг ҳокимият тепасига келиб Умматнинг исломий армиялардаги қаҳрамон ўғлонларидан иборат куч-қудрат аҳлидан ёрдам олишларига йўл қўймаслик борасида ўзининг бутун макру ҳийласига, тулкилигига ва нуфузига умид боғламоқда. Маълумки исломий армияларни уларнинг ҳокимлари ички масалалар билан овора қилиб кишанлаб турибди. Бу армиялар холис кишиларга ёрдам қўлини чўзса ўшанда ташаббусни ўз қўлига олади ва ўзининг тузилишидан кўзлаётган ғояни амалга оширади. Бу ғоя – Исломни бутун ер юзи бўйлаб ёйиш, заиф-нотавонларга ёрдам бериш ва адолат, тинчлик, осудалик ўрнатишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми
телефон-факс: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info