Франциянинг лойиҳалари!

1138
0

Франциянинг лойиҳалари!

 Бу давлатнинг ўзидан олдингилар қилолмаган ишни қилиш – хусусан Шомда – қўлидан келадими?

Шом қўзғолони ҳақиқатда муборак қўзғолон. У Ислом Уммати қўзғолонидир, дунёда биринчи давлат бўлган АҚШни ожиз қолдирган қўзғолондир. Охир, бу давлат президенти Обама 2016 йил 4 августда Сурия қўзғолони «сочларимни оқартирди», деб юборди. Бу давлат ташқи ашлари вазири Керри 2016 йил 22 сентябрда Сурия қўзғолони унинг ишларини «пучга чиқаргани»ни айтди. Бу гапни унинг ташқи ишлар вазири матбуот воизи Тонер ҳам 2016 йил 4 октябрда такрорлаб, Сурия қўзғолони Америка режаларининг «пучка чиқишига, ғазабланишига» сабаб бўлди, деди. Хўш нега шундай?! Бунинг сабаби, Шом қўзғолони шиори «Аллоҳдан ўзгага ҳаргиз тиз чўкмаймиз» шиори бўлганидир, Аллоҳ Таолонинг Шомни Ўз кафиллигига олгани ва у ерга Ўзининг сара бандаларини киритганидир.

Франция Американинг ожизлигини ва Сурия ишида уни Европа билан қўшиб четга суриб қўйганини кўргач, ҳаракатга келди. Дарҳол 2016 йил 5 октябрда ҳукумати матбуот воизи Ле Фоль тилидан «Ҳалаб ва Суриядаги вазият билан боғлиқ чиқарган қарорини хавфсизлик кенгашида ўртага ташлаши»ни айтди. «Ҳалабда содир этилаётган ишларга норозилигини, уни қабул қилмаслигини» билдириб, режимнинг Россия учоқлари қўллаб-қувватлови остида содир этаётган ишларини «чидаб бўлмас ҳужумлар», дея қоралади. Айни кризисни муҳокама қилиш ва Ҳалабга оид ўз лойиҳасини тиқиштириш учун ташқи ишлар вазири Эйрони оёққа турғазиб, Москваю Вашингтонга жўнатди.

Унинг хатти-ҳаракати айтиб турибди, у Сурия ишида ўзининг четга чиқарилганига норози, ўзи ҳам бу ишга аралашиш учун турли баҳоналарни ахтармоқда. Сурия ишига аралашувини 2015 йил 8 сентябрда бошлади. Ўшанда Сурияга разведкачи учоқларини юборди, кейин 2016 йил 27 сентябр куни «Исломий Давлат» ташкилотига қарши кураш баҳонасида у ерда биринчи марта ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Шунга қарамай, Америка уни четга суришга ва Сурия мавзусини ўзи билан Россия ўртасига чеклашга ҳаракат қилмоқда. Лекин Франция ҳам таслим бўлмади. Шовқин кўтара бошлади ва айни мавзуда ўз қўллари бўлиши учун фурсатни ғанимат билди, дарҳол 2016 йил 15 сентябрда ташқи ишлар вазири тилидан баланд овозда «Америкадан Сурияда ўт очишни тўхтатишга оид Россия билан келишган битимини кўрсатишни», талаб қилди.

Натижада Франция Россияни ҳам, Американи ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйди. Шунда Россия гўё ўзини Франция ташаббусига қўшилаётгандек кўрсатиб, олқишлади. Шунинг учун унинг ташқи ишлар вазири Лавров 2016 йил 6 октябр куни франциялик ҳамкасби Эйро билан суҳбати чоғида бундай сўзларни айтди: «Биз президент Путиннинг 19 октябрдаги Франция ташрифига ҳозирлик кўряпмиз ва бу ташрифнинг юксак аҳамият касб этишига ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш, шу билан бирга, сиёсий масалалар, айниқса, Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилиш учун қулай имконият бўлишига ишончимиз комил. Москва Франциянинг хавфсизлик кенгашига тақдим этган Ҳалабдаги вазият билан боғлиқ янги қарори лойиҳасидаги фикрларини муҳокама қилишга тайёр… Биз Сурияда бўлаётган ҳодисалардан ғоят ташвишдамиз. Вазиятни мумкин қадар тез фурсат ичида нормаллаштириш учун бор кучимизни сарфлаймиз». Россия гўё ўзини Франция ташаббусига қўшилаётгандек кўрсатаётган бўлса-да, бироқ «ғоят ташвишда» эканлиги кўриниб турибди. Чунки у боши берк кўчада қолган, ундан «мумкин қадар тез фурсат ичида» чиқишни истайди. Шунинг учун ҳам президенти Путин Францияга бормоқчи. Бироқ Россия Хавфсизлик Кенгашига Франция лойиҳасига муқобил лойиҳани таклиф қилди, натижада, кенгаш иккала лойиҳани муҳокама қилиш учун 2016 йил 8 октябрда фавқулодда йиғин чақирди.

Франция тақдим этган лойиҳада Ҳалабда ўт очишни тўхтатишга, унинг устидаги ҳарбий учоқлар парвозини тўхтатишга, қуршовдагиларга ёрдамлар етказиб беришга, сулҳ учун халқаро назорат механизми ишлаб чиқишга ҳамда сиёсий ечимни амалга оширишга чақирилган. Аммо Франция учун энг муҳим ташвиш, ўзидаги буюклик ва йирик давлат сифатида қаралиш истагини қондириш йўлида ўз вазнига эга бўлишдир. Россия учун эса Украина масаласи кўпроқ муҳим. Афтидан, Путин Франциянинг Суриядаги талабларидан Украинага оид бирор нарсани қўлга киритиш учун кузир карта сифатида фойдаланишни истаётган кўринади.

Россиянинг Франция лойиҳасига муқобил лойиҳани хавфсизлик кенгашига таклиф этганига келсак, бу Россиянинг ҳамон Америка билан бирга ҳаракат қилаётганига ва у билан Сурия масаласида келишиб олган режани давом эттиришни истаётганига далолат қилади. Америка малайи де Мистура маълум қилганидек, қўзғолончилар Ҳалабдан чиққанлари йўқ, шуни эътиборга олиб, Россия Ҳалабни бутун аҳолиси билан вайрон қилиб ташлаш мавзусида Америка билан тил бириктирганди. Франция эса иккаласини ҳам мана шу мавзуда ноқулай аҳволга солиб қўйди ва шу боисдан Россия Франциядан ўч олмоқчи бўлди. Бу интиқом учун Россия Франция лойиҳасига қарши вето қўйиб, уни ижродан бекор қилди. Икковининг лойиҳаси ҳам бир-биридан фарқ қилмай, қўзғолонни йўқ қилиш учун ўт очишни тўхтатишга чақиради. Россия лойиҳаси муваффақиятсизликка учради. Аслида, Россия уни муваффақият топиши учун таклиф қилмаганди, балки Францияга қасдма-қасдлик қилиб ҳамда Америка билан келишиб олганидек Ҳалабга бомба ёғдиришни тўхтатмаслик учун таклиф қилганди. Шунинг учун биз барча кучларнинг қўзғолонни йўқ қилиш борасида тиллари битта эканини, бунчалар олишишлари боиси, ҳар бир тараф фақат ўз манфаатини ва халқаро мавқеини мустаҳкамлашдан иборатлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Франция ўзининг халқаро мавқеини кўтариш билан ўз ҳисобига улкан ютуқни қайд этиш мақсадида ўзидан олдингилар қилолмаган ишни қиламан, деяпти. Яъни Ислом Уммати қўзғолонини ўчирмоқчи. Биз уни Хавфсизлик Кенгашида ва халқаро масалаларда ҳаракатга келиб қолганига, шу орқали Европа мавқеини ҳам кўтаришга уринаётганига, айниқса, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ортидан Европа етакчисига айланишни орзу қилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. У олиб боражак сиёсатини чизиб олди: фақат ўзига ишонади, Европа қўллаб-қувватловига умид қилади, Россия билан тил топишиб олади, АҚШга эса таъсир ўтказишга уринади ва буни унинг ишларини атайлаб бузиш, олдида ташвишлар туғдириш орқали амалга оширади, токи, Америка халқаро масалаларда, жумладан, Сурия масаласида уни ҳам шерик қилсин. Дарҳақиқат, Франция Европа қўллаб-қувватловига эришди, АҚШ ва Россиянинг режим билан биргаликда Ҳалабга зарба беришга оид коалицияларига Европа қарши чиқди, Хавфсизлик Кенгашида Британия билан Испания Ҳалабни бомбардимон қилинишига норозилик чиқиши қилишди, Германия ҳам бундай «даҳшатли жиноят»ни тўхтатишга чақирди.

Франция Ироқда ҳам ҳаракатга келиб қолди. Унинг мудофаа вазири Ле Дриан баёнот бериб, Франциянинг Мосул жангидан олдин «Исломий Давлат» ташкилотига қарши жанг қилишга ва уни илдизидан йўқ қилишга қарор қилганини таъкидлади. Ироқ масаласида ўзини зўрлаб тиқиштиришни ва Американинг яккаҳоким бўлишига йўл қўймасликни истаяпти. Масалан АҚШнинг 2003 йилдаги урушига қарши чиққан эди ва ҳамон уни шу масалада танқид қилиб келяпти. Президенти Олланд 2016 йил 12 сентябрда «АҚШнинг 11 сентябр ҳужумлари ортидан билдираётган реакцияси ва Ироққа ҳарбий аралашуви, терроризмни йўқ қилиш ва бошбошдоқлик кўпайишига йўл қўймаслик ўрнига, терроризм таҳдидини битта ортишига сабабчи бўлди», дея баёнот берди.

Бу давлатни Ливия масаласига ҳам аралашишга ва ўз нуфузига эга бўлишга ҳаракат қилаётганини кўряпмиз. У Ливияда ҳар хил рол ўйнаяпти, яъни арқонни икки томонга ташлаган: бир томондан, Хафтарни қўллаб-қувватлаш орқали АҚШни рози қилмоқчи, иккинчи томондан, британияпараст Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватламоқчи.

Ҳеч шубҳа йўқки, Франция ҳам жинояткорликда Америка, Россия ва Британиядан асло қолишмайди, Ҳалаб мавзусида ҳам у ердаги жиноятларни танқид қилиб овозини кўтараётгани йўқ. Хоҳ, илгари Жазоирдаги мустамлакачилик даврида бўлсин, хоҳ Малида бўлсин, хоҳ яқиндаги Марказий Африкада бўлсин, ўзи бурнини тиққан ҳамма ерда худди шундай. Чунки унинг қўллари бутун қора тарихи давомида қонга ботган. Шу боис бу давлатга ва унинг лойиҳасига асло таяниб бўлмайди, худди бошқа мустамлакачи давлатлар ва уларнинг лойиҳаларига таяниб бўлмаганидек. Фақат бу давлатлар ўртасида оддий фарқлар бор: шахсий манфаатнигина ўйлаш, халқаро таъсирга эга бўлиш ва буюк бўлиш истагини қондириш учун ўзини зўрлаб тиқиштириш.

Шунинг учун хусусан, Шом аҳли ва бутун минтақа аҳли, бундай мустамлакачи давлатларнинг барчасидан қўлларини ювиб олсинлар, уларга ҳам, уларнинг малайларига ҳам бирор нарсада таянмасинлар. Чунки уларнинг ҳар бири ёвуз, ёвузликлари чор атрофга ёйилган. Шом аҳли ўзларига, Умматларига, хусусан, Уммат орасидаги холис ва ростгўй кишиларга таянсинлар, ундайлар ораларида жуда кўп. Аллоҳдан ёрдам сўраб, собит турсинлар, чунки душманлари ҳам қийналяпти, боши берк кўчадан чиқмоқчи бўляпти, бироқ ўзлари таслим бўлмасларидан олдин сизни таслим қилиш учун сизга босимларини тўхтатишмаяпти, аммо мақсадлари чиппакка чиқмоқда.

Сизлар таслим бўлиш ҳам йўқ, музокаралар ҳам йўқ, то қонхўр режим ағдарилиб, Ислом бошқаруви барпо этилмагунча фақат қўзғолон бор, деб айтинглар.

وَلاَ تَهِنُواْ فِي ابْتِغَاء الْقَوْمِ إِن تَكُونُواْ تَأْلَمُونَ فَإِنَّهُمْ يَأْلَمُونَ كَمَا تَأْلَمونَ وَتَرْجُونَ مِنَ اللّهِ مَا لاَ يَرْجُونَ وَكَانَ اللّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا

«Сизлар бу кофир қавмни қувишда сусткашлик қилманг, агар қийналаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз қийналганингиздек қийналишмоқда, (шу билан бирга)сиз Аллоҳ томонидан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз-ку. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» [Нисо 104]

 Асъад Мансур

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here