Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: Холис инсонларни қамоққа олиш ва одамлардан қуролларини тортиб олиш қўзғолонга якун ясашга қаратилган режалардан биридир

160
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: Холис инсонларни қамоққа олиш ва одамлардан қуролларини тортиб олиш қўзғолонга якун ясашга қаратилган режалардан биридир

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари Ғарбий Ҳалабдаги Артоб шаҳрида жума намозидан сўнг «Эй Даръа аҳли! Қуролингиз номусингиздир, бас, уни тортиб олишларига йўл қўйманг» номли намойиш ўтказдилар. Намойишчилар кўтариб чиққан плакатларда Даръа аҳлини жиноятчи режимга қуролларини топширишдан сақланишга чақирилди. Плакатларнинг яна бирида «Режим билан бўлган жанг ҳаёт-мамот жангидир», дейилди.

Бир вақтнинг ўзида, Ғарбий Ҳалабдаги Саҳара қишлоғида ҳам «Холис инсонларни қамоққа олиш ва одамлардан қуролларини тортиб олиш қўзғолонга якун ясашга қаратилган режалардан биридир» номли норозилик намойиши ўтказилди. Намойишдаги плакатларда даъватни кўтариб чиқаётган инсонларни қамоққа олиш зулм ва жиноят экани таъкидланди. Намойишчилар Ҳиврон аҳлини қонхўр режимга ўз қуролларини топширмасликка чақирдилар. Шу нуқтаи назарда, озод этилган минтақалар аҳолиси ҳам баённома чиқариб, унда Сурия режими билан Таҳрири Шом ҳайъати томонидан содир этилаётган зулму зўравонликларни қораладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 14 июл чоршанба кунги 347-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here