Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси иш бошлади

732
0

Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси иш бошлади

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича,18 октябр куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади.

 Унда 50дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади.

Ўзбекистон раислигининг шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли”.

 Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кенгашнинг очилиш маросимида иштирок этди.

 Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев ўз чиқишида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги давридаги устувор йўналишлар ҳақида батафсил таништириб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here