بسم الله الرحمن الرحيم
Шогирт устозидан ўтибди, деганларидек, қонхўр Каримовдан Мирзиёев ўтиб кетадими ёки …
13 октябр куни Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида бир қанча эркаклари қамалган хонадонларга орган ҳодимлари ноқонуний кириб, вахшийларча тинтув ўтказган. Кекса онахонлар, аёллар ва ёш болаларни қўрқитиб, кўзга кўринган боюмларни кўтариб чиқиб кетишган. Бу босқинчиликнинг ва у хонадонларда ўтказилган тинтувнинг сабаблари ҳақида ёки нарсаларни нимага олиб кетилаётганилиги ҳақида уй эгаларига бирорта маълумот берилмаган. Ҳишом ибн Ҳаким ривоят қилади; “Гувоҳлик бераманки, албатта мен Росулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим:
«إِنَّ اللَّهَ يُعَذِّبُ الَّذِينَ يُعَذِّبُونَ النَّاسَ فِي الدُّنْيَا»
«Аллоҳ одамларни дунёда азоблаган кимсаларни албатта азоблайди».
(Имом Муслим). Росулуллоҳ (с.а.в) яна шундай дедилар:
«صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ…»
«Дўзах аҳлидан икки тоифа борки мен уларни кўрмаганман: бир қавмки улар билан сигир думларидек қамчилар бўлади, улар билан одамларни уриб калтаклашади…». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Мисвар Набий (с.а.в)нинг шундай деганини ривоят қилди:
«مَنْ أَكَلَ بِرَجُلٍ مُسْلِمٍ أَكْلَةً فَإِنَّ اللَّهَ يُطْعِمُهُ مِثْلَهَا مِنْ جَهَنَّمَ، وَمَنْ كُسِيَ ثَوْبًا بِرَجُلٍ مُسْلِمٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَكْسُوهُ مِثْلَهُ مِنْ جَهَنَّمَ…»
«Кимки бир мусулмон(ни ёмонлаш ёки унга озор бериш) эвазига бир луқма таом еса Аллоҳ уни жаҳаннамдан шу луқма мисличасини таомлантиради, кимки бир мусулмон(ни ёмонлаш ёки унга озор бериш) эвазига бир кийим кийса Аллоҳ унга жаҳаннамдан шу кийим мисличасини кийинтиради…». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилди.
Пайғамбаримиз(с.а.в) уйлар ҳурмати ҳақида бундай дедилар:
«لَوْ أَنَّ رُجُلاً اِطَّلَعَ عَلَيْكَ بِغَيْرِ إِذْنٍ، فَخَذَفْتَهُ بِحَصَاةٍ، فَفَقَأْتَ عَيْنَهُ، مَا كَانَ عَلَيْكَ بِجُنَاحٍ»
«Агар бирон киши сенинг уйингга изнсиз қараса, сен унга тош отиб кўзини чиқариб қўйсанг сенга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) яна бундай дедилар:
«مَنِ اطَّلَعَ عَلَى قَوْمٍ فِي بَيْتِهِمْ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَقَدْ حَلَّ لَهُمْ أَنْ يَفْقَئُوا عَيْنَهُ»
«Кимки бир қавмнинг уйларига уларнинг изнисиз мўралаб қарайдиган бўлса ўша қавм учун унинг кўзини уриб чиқариб қўйиш ҳалол бўлади». Бу ҳадисни Аҳмад Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди.
Бунга ўҳшаган ишлар аввалги золим президент даврида одатий ҳол эди. Лекин вақтинчалик президент лавозимида ишлаётган Ш. Мирзиёев сиёсатда бир қанча тўғри қадамлар босишга ҳаракат қилиши ортидан омма назарида ҳокимият вакиллари ичида ҳали инсонийлиги ўлиб, бутунлай йўқ бўлиб кетмаган, виждонлик, ўз ҳалқига ён босадиган, дунёга шарманда бўлишдан уяладиган инсонлар ҳам бор экан, деган фикрлар пайдо бўла бошлаган эди. Лекин 13 октябр куни Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида бўлган иш яна инсонларни хайрон қилиб қўйди: бу золим президент даврида ўрганиб қолган калтафаҳмларнинг янги ҳокимиятга “совға” сифатида қилган пасткашликларими ёки вақтинчалик президент лавозимида ишлаётган Ш. Мирзиёев сиёсатидаги; “аввалги кунларингни орзу қилиб қоласан” деган маънодаги жирканчликми?
Биз мўминга моддий зиён етказиш эмас, балки сўкиш ҳам, ҳатто ёмон гумон қилиш ҳам ҳаром деб биламиз. Аммо уни ўлдириш кофирликдир. Пайғамбаримиз (с.а.в) Каъбани тавоф қилар эканлар бундай дедилар:
«مَا أَطْيَبَكِ وَأَطْيَبَ رِيحَكِ مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ حُرْمَةً مِنْكِ مَالِهِ وَدَمِهِ وَأَنْ نَظُنَّ بِهِ إِلاَّ خَيْرًا»
«(Эй Каъба) Нақадар яхшисан ва нақадар хушбўйсан, нақадар буюксан ва сенинг ҳурматинг ҳам нақадар буюк. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг, унинг молининг ва қонининг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан буюкдир. Шунингдек, мўмин хусусида фақат яхшиликни гумон қилишимиз ҳам сенинг ҳурматингдан буюкдир». Бу ҳадисни Ибн Можа Убайдуллоҳ ибн Амр орқали ривоят қилди.
Шунинг учун биз биринчи гумондамиз, яъни бу иш золим президент даврида ўрганиб қолган калтафаҳмларнинг янги ҳокимиятга “совға” сифатида қилган пасткашлигидир. Лекин вақтинчалик президент лавозимида ишлаётган Ш. Мирзиёев сиёсатида бундай жирканч ишларга нуқта қўйилади ва янгича сиёсат олиб борилади деган умиддамиз. Буни энди келажак кўрсатади.
Ғариб.