Чавушўғли: Россия билан алоқаларимизни ишонч устига қуряпмиз
БМТ бош Ассамблеяси йиғилишига иштирок этиш учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига борган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Россия ва Туркиянинг Сурия масаласи ҳақидаги келишуви борасида “Известия” газетасига интервью берди. Чавушўғлининг маълум қилишича, мулоқотда деярли ҳар соҳада икки тараф бир бирини тўғри тушунган. Ўзаро келишмовчилик юзага келган масалаларда эса муносиб мулоқот ташкил қилинган.
Мевлут Чавушоғлу Туркиянинг Россия билан биргаликда Сурияда олиб бораётган ҳамкорлиги жуда самарали бўлганлигини таъкидлар экан, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ишонч устига қурилаётганлигини қайд этди.
“Ҳар бир нарсани жуда аниқ ва ишончли тарзда муҳокама қиляпмиз. Вазирлар ва экспертлар даражасида турли ҳамкорлик механизмлари мавжуд. Фожиали ҳодисаларнинг олдини олиш жиҳатидан жуда муҳим маълумотларни алмашяпмиз. Икки мамлакат ўртасида ишонч бор. Муносабатларимиз ҳам ишонч устига қурилмоқда”, деди Чавушўғли.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон суҳбатига эътибор қаратган Чавушоғлу Россия ва Туркия раҳбарлари Суриядаги воқеалар ва инсонпарварлик ёрдамлар масалаларини ҳам муҳокама қилганлигини билдирди. Чавушоғлуга кўра, телемулоқот кўнгилдагидек ўтган.
“Бу сафар ҳар бир нарса амалга ошди, деб ўйлайман”, деди у.
Бош Вазир Чавушўғли Путин ва Эрдоған телемулоқот чоғида Суриядаги сўнги ўзгаришлар ортидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кучайтириш истагини билдирганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.