Араканлик мусулмонлар зулмга қарши ёрдам кутмоқда

619
0

Араканлик мусулмонлар зулмга қарши ёрдам кутмоқда

Бирманинг Аракан вилоятида мусулмон аҳолига нисбатан аянчли зулмлар ва қатлиомлар давом этмоқда. Аракан ҳукумати мусулмон аҳоли устидан шафқатсиз ҳужумларга кўз юмиб келяпти. Агар бирор бир мусулмон ўзига етган зулмдан давлатга шикоят қилса, дарҳол ўзи айбдор деб топилиб қамоққа олинади ёки жаримага тортилади.

Бутпарастларнинг ҳужумларидан энг кўп зулм кўрганлар муслима аёллар ва болалардир. Ўғирлаб кетилган болалар ва зўрланган аёлларнинг ҳисоби йўқ, бу билан ҳеч ким қизиқмайди ҳам. Фаолларнинг билдиришича, инсон органлари тижорати Араканда катта бир сектор кўринишини олган.

Минглаган инсонлар зулмдан қочиб ўз уйини тарк этар экан, айримлари денгизда ғарқ бўлаётган бўлса, айримлари инсон савдогарлари қурбонига айланмоқда. Қочишга имкон топа олмаганлар эса қамишлардан ясалган лагерларда яшашга мажбурдир.

Аракан шарқида жойлашган Фаре районида яшовчи мусулмон халқлар бутун дунёга ва  инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат қилиб, радикал буддистлар тарафидан ўзларига нисбатан амалга оширилаётган қирғинбаротдан қутқаришлари учун ёрдам қўлини чўзишга чақирди.

Туркистон:

Ўз диёрида 3- сорт фуқаро сифатида ҳам кўрилмайдиган Аракан мусулмонлари бутун дунё кўзи ўнгида геноцидга учрамоқда. Бутпараст нажасларнинг муслима аёллар номусига тегиш ҳолатлари эса одатий ҳолга айланиб қолган. Улар кўнгли тусаган пайтда, истаган муслималарни олиб кетиши мумкин. Бутпарастларнинг қўлидан қутилгандан сўнг бундай ҳолатдан шикоят қилган араканлик муслималарнинг видео мурожаатлари интернет орқали бир неча марта тарқалди. Шундай бўлсада, бунга қарши давлат хавфсизлик кучлари ва ҳукумат вакиллари ҳеч қандай чора кўришмаяпти. Балки бу жиноятнинг устида ана ўшаларнинг ўзлари турибди.

Исломий юртлар ҳокимлари ва уларга тобе бўлган мусулмонлар армиясидан бирор садо чиқмагач, бутпарастлар янада шижоатланиб, ўз зулмларини мисли кўрилмаган даражага чиқаришди. Энди улар ёш қизларни зўровонлик билан олиб кетишиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб зўрлашгандан кейин яланғоч ҳолатда кўчаларга ташлаб кетадиган бўлишди. Яқинда худди шундай аҳволда йўл четидан топилган араканлик ёш қиз шифохонага етар-етмас ҳаётдан кўз юмди. Гувоҳларга кўра, маҳаллий бутпарастлар тарафидан ўғирланиб, жинсий эксплуатация қилингандан сўнг ташлаб кетилган бу ёш қиз хавфсизлик кучларига яқин йўл четида абгор ҳолда топилган.

Араканда мусулмонларнинг қони жуда арзон, ҳатто текин бўлиб қолди. Дунё эса бунга кўз юмиб келмоқда. Араканлик мусулмонлар “Бизнинг аламларимизни ҳис қиладиган биздан бошқа мусулмонлар ҳам борми?”, дея фарёд қилмоқда.

БМТ шундай ташкилотки, ундан асло умид қилиб бўлмайди. Чунки у фақат куфр тузумини ҳимоя қилади холос. Бу бир неча бор ўз исботини топган. Масалан Сурияда болалар, аёллар ва қариялар ойлаб туз татимай очликдан ўлар экан, бу ҳодисалар БМТ идорасидан 15 чақирим нарида содир бўлишига қарамай, у бирор чора кўра олмаган эди. Шунингдек, Сурия, Ироқ, Бирма, Марказий Африка ва дунёнинг турли жойларида юз минглаган мусулмонлар аёвсиз жирканч суратларда қатл этилаётган бир пайтда, бунга гувоҳ бўлиб турган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россиянинг кўчаларида бир тарсаки еган бесоқолбознинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиқди.

БМТ каби бошқа ташкилотлар ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи муассалардан ҳам асло умид йўқ. Улар ўзларича сохта ташаббуслар билан эзилган мазлумлар дилида бироз умид уйғотади-ю лекин аслида эса қирғинга учраган қурбонларнинг жасадларини санаш ва танқидий банотлар беришдан нарига ўтолмайди. Улардан қатлиомларни тўхтатиш ва зулмларга чек қўйишни кутиш мумкин эмас.

Бутпарастларнинг аёвсиз зулмидан қочган араканлик мазлумларни ҳатто Бангладеш, Малайзия, Индонезия каби аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат мамлакатлар ҳам қабул қилмаяпти. Капиталистик тузумни қабул қилган бундай давлатлардан, шунингдек ғойриисломий ҳукуматлар, ташкилотлар ва уюшмалардан ҳам умид қолмади.

Араканлик мусулима аёллар ва болаларга ҳамда дунё бўйлаб бошқа мазлум мусулмонларнинг дардига фақат Халифалик давлатигина малҳам бўла олади. Шундай экан, бу давлатни қайта тиклаш учун ҳаракат қилмаслик араканлик мусулима аёллар ва болалар ҳамда бутун дунёдаги барча мазлум мусулмонларнинг бошига тушаётган зулмларга эътиборсизлик ҳисобланади.

Ваҳолангки Росулуллоҳ с.а.в.

«مَنْ سَمِعَ مُسْلِمًا يُنَادِي يَا للْمُسْلِمِينَ وَلَمْ يُجِبْهُ فَلَيْسَ بِمُسْلِمٍ»

«Кимки бир мусулмоннинг эй мусулмонлар, дея ёрдам сўраётганини эшитсаю, унга жавоб (ёрдам) бермаса, у мусулмон эмас», ва яна

«مَنْ لَمْ يَهْتَمَّ بِأَمْرِ الْمُسْلِمِيْنَ فَلَيْسَ مِنْهُمْ»

«Кимки мусулмонлар ишига эътибор бермаса – улардан эмас», дея марҳамат қилдилар.

Шундай экан, нафақат Аракандаги зулмларга, балки дунёнинг ҳар бир бурчагида содир этилаётган зулмларга чек қўядиган Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилинг. Яқинда тикланиши кутилаётган Халифалик давлати биносига биргина ғишт қўйиш балан бўлса ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here