“Би-би-си”нинг Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга таянган ҳолда маълум қилишича, полиция гўё портлашни уюштиришга тайёргарлик кўраётган олти кишини отиб ўлдирган.
Ҳодиса Қашғар вилоятида рўй берган.
Хабарларга кўра, маҳаллий одамлар шубҳали буюм олиб кетаётган бир шахсни кўрганлар.
Бу ҳақда полицияга хабар берилган ва полиция ходимлари бу одамга яқинлашган пайтда у ҳужум қилган ва ёнида бўлган портловчи моддани портлатишга ҳаракат қилган.
Бироқ портлатишга улгурмаган, полициячилар уни отиб ўлдирган.
Шинжон Уйғуристонидаги янгиликларни ёритишга ихтисослашган Tianshan Net веб-сайтида эълон қилинган хабарга кўра, портловчи моддаларни портлатишга ҳаракат қилган яна беш киши отиб ўлдирилган.
Ушбу хабарни ҳозирча мустақил манбалардан тасдиқлатишнинг имкони бўлмаган.
Туркистон:
Мустамлакачи Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонларига қарши амалга ошириб келаётган шафқатсиз қирғинлари узоқ йиллардан дунё ҳамжамияти эътиборидан четда қолиб келмоқда. Бунга сабаб, қирғин уюштираётганлар худосиз коммунистлар ҳукумати, қирғин қилинаётганлар эса мусулмонлар бўлганидир.
Пайғамдаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни масхара қилиб келган “Шарли Эбдо” сатирик журналига уюштирилган ҳужум натижасида 12 одамни ўлдирилиши сўнгги беш кун ичида ОАВларида кенг ёритилаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳужум муносабати билан ҳатто Париж бўйлаб “Бирлик” юриши ўтказилиб унда дунёнинг 40дан зиёд давлатларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Сурия, Ироқ, Фаластин, Марказий Африка республикаси, Бирма, Чеченистон, Шарқий Туркистон… ва бошқа исломий юртларда ўн минглаб мусулмонлар қирғин қилинган ва қилинаётган, мусулмонлар учун ўз ота-онаси ва фарзандларидан ҳам кўра суюкли бўлиши вожиб бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам мазах қилинаётганида ҳатто муносабат билдиришга қўрққан исломий юртлар ҳокимлари бу юришда шахсан иштирок этишга, қатнаша олмаганлари эса Франция президентига таъзия изҳор қилишга шошилишди.
Кофирлар томонидан мусулмонлар ҳимоячиси бўлган Халифалик давлати қулатилгач мусулмонлар ўз қалқонларидан ажралиб қолди. Мустамлакачи давлатлар ва улар томонидан ўрнатилган хақир ҳокимлар мусулмонлар, уларнинг қадриятлари устидан кўнглилари тусаган ишни қилиб келмоқдалар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам нақадар ҳақ сўзни айтганлар:
“Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади, дедилар. Шундаб бир киши, ё Расулаллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деди. У зот: йўқ сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Бироқ селнинг кўпиги каби кўпикка ўхшайсиз. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса ваҳнни солади, дедилар. Шунда: Ваҳн нима? – деб сўралганди, у зот: Дунёни яхши кўриш ва ўлимни ёмон кўриш”, деб жавоб бердилар. Абу Довуд Савбондан ривоят қилган.