Қирғизистон сиёсий инқироз ҳолатига қараб кетяпти

543
0

Қирғизистон сиёсий инқироз ҳолатига қараб кетяпти

 Туркистон:

Қирғизистон яна дунёдаги етакчи давлатларнинг ўзаро сиёсий келишмовчиликлари учун кураш майдонига айланиб боряпти. Президент Алмазбек Атамбаев халқаро сиёсатдаги бу ўйинда ўзига қайси рол ажратилаётганлигини била олмаётганга ўхшайди.

АҚШ ва Россиянинг ўртасидаги муносабатлар тобора ёмонлашиб боряпти. Оламий гиопалитика сиёсатида Россия жуда катта йўқотишларга дучор бўлди. Халқаро сиёсатдаги ўрни тубанлашиб, таъсир қуввати йўқолиб боряпти. Иқтисодий аҳволи ўта ночор. Лекин шунга қарамай, Путин Россияни, яна буюкликни даъво қилаётгандек ҳаракатлантира бошлади.

Каримовнинг ўлими ва ундан кейинги Ўрта Осиёнинг тақдири Россияни беъфарқ қолдирмаслиги аниқ эди. АҚШ билан Россия ўртасидаги муаммолар айнан Каримовсиз Ўзбекистоннинг тақдирини ҳал қилишдаги ҳаракатлар ва келишмовчиликлардан келиб чиқди.

Ўзбекистонда Каримов режимининг шу кунгача сақланиб келишида Россиянинг ҳиссаси жуда катта бўлган. Ўзбекистон мигрантлар масаласи билан ҳам иқтисодий, ҳам ишсизлик, муаммоларини ёпиб келади. Бундан ташқари, Ғарб олами бу мамлакатга бир қатор санкциялар қўйганида ҳам, Россиянинг қўллови билан Ўзбекистон бу муаммони сезиларсиз даражада ўтказиб юборди. Андижон қирғинини ўйлаб топиб, шу баҳонада бутун ғарб матбуоти ва бошқа ташкилотларини қувиб чиқарди. Россия ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистонни Ғарб сақофатидан сақлаб қолди. Ундан кейин АҚШ Каримовдан бир қатор манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилди, фойдаланди ҳам. Лекин матбуотини ҳам, мухолифотини ҳам ва бошқа нодавлат ташкилотларини ҳам деярли олиб кира олмади.

АҚШ Россияни ўзига тобеъ бўлган Япония, Германия сингари мамлакатлар сафига қўшиб олмоқчи эди. Чунки АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг глобаллашган халқаро сиёсати таъсири остида қолган Россиянинг ҳозирги сиёсий ва иқтисодий ҳолати ҳамда унинг мафкуравий бўшлиқ билан аранг бошқариб бораётган авторитар режими бу давлатни буюкликка олиб чиқа олмайди. Лекин Путин учун қулаб бораётган Россияни эмас, ўзининг бошқарув режимини сақлаб қолиш муҳимроқдир. Путин СНГ, ОДКБ, ШОС ва ҳоказо ташкилотларни ҳам, уларга аъзо мамлакатларни ҳам ва бу давлатларнинг призидентларини ҳам фақат ўзининг режимини сақлаб қолиш учун йўналтиришга ҳаракат қила бошлади. Ҳатто Россиянинг буюкликка интилиши ёки бошқа манфаатлари ҳам кейинги ўринларда қолиб кетди.

Атамбаев эса, йирик давлатларнинг бу ўйинида ўзининг ўрнини топа олмаяпти. Гоҳида Эрдуғонни пинжига кириб, 10 – 15 миллион доллар бергани учун “сиз менинг ягона акамсиз” деди. Кейин Путин уни туғилган кунига келгани ва кўкрагига крест тақиб қўйгани учун уни қучоқлайвериб ҳаммамизни уялтириб юборди. Гоҳида очиқ майдонда турип Ғарб оламини ҳақоратлади. Энди эса, АҚШдан – юмшоқроқ қилиб айтганимизда – ҳижолат бўлиб, БМТнинг саммитидан қочиб Россияга бориб олибди.

Атамбаев эсини йиғиб олмаса, Қирғизистон куфр етакчиларининг қўл остида пароканда бўлиб кетади. У аввал бу йирик мустамлакачи давлатларнинг манфаатларини тиниқ тушуниб олиши керак. Сўнг ўзининг ва ўз давлати ва фуқороларининг манфаатларини аниқ билиб олиши ўта муҳим ишдир. Чунки Қирғизистон призиденти бошқа куфр давлатлари қўлларида бир томонлама қуролга айланиб қолиши мумкин. Бу ҳолат, мамлакатни куфр мустамлакачилари томонидан пароканда қилиб юборишларига қулай фурсатлар яратиб беради. Миллатлар, уруғлар, динлар ва ҳатто сиёсий партиялараро низолар кучаяди. Ҳозирда, Қирғизистоннинг ички сиёсий аҳволи кун сайин издан чиқиб боряпти.

“Халқаро вазиятни тушуниш ҳар бир давлат сиёсатини тушунишдан фарқ қилади. Айтиб ўтганимиздек, таъсир кучига эга бўлган давлатларнинг сиёсатини тушуниш унинг асосини ташкил қилувчи мафкура ва тариқатни тушунишга боғлиқдир. Халқаро таъсир кўрсатувчи муносабатларнинг структурасини, бошқачароқ қилиб айтганда, биринчи давлат ва унга рақобатчи давлатлар ҳолатини ташкил қилувчи халқаро вазият эса мафкура ва тариқатга эмас, халқаро муносабатларга ва давлатлар орасида бўлаётган биринчиликни эгаллаш, таъсир кучига эга бўлиш пойгасига боғлиқдир. Шунга кўра, халқаро вазиятни англаш лозим.”  (“Ҳизб ут Таҳрирнинг сиёсий тушунчалари” китобидан).

Қирғизистон етакчиларининг муаммолари халқаро сиёсатни тушуна олмаётганларидадир. Бундан мамлакатдаги фуқоролар кўп азият чекишяпти. Раҳбарлар ўз ўринларини сақлаб қолиш ёки бошқа манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида халқаро сиёсатда таъсирга эга давлатлар манфаатига онгли ёки онгсиз равишда хизмат қилишяпти. Фуқороларининг ёки умматнинг мулкларини арзон гаровга бериб юборишяпти. Бундан ташқари уларнинг ифлос мақсадлари ҳам бор. Бирор бир сиёсий мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳатто қўпорув амалиётларини уюштиришдан ҳам тап тортишмайди. Юзлаган фуқороларини ўлими билан якун топадиган миллий низолар уюштириш, мусулмонларни номидан қўпорув амалиётлари содир этиш ва уларни атайин турмадан қочириб, ўлдириб юбориш ишлари …, буларнинг ҳаммаси арзимас креслоларини ёки бошқа дунё матоҳларини сақлаб қолиш учунгина бажарилади. Бунинг ортида эса, куфр етакчиларининг манфаатлари ётганини сезишмайди ҳам.

Мисол сифатида 2010 йилдаги Ўш воқеъасини келтириш мумкин. Қирғизистон муваққат ҳукумати Бакиевни қувишда фойдаланиб қолиш мақсадида атайин кучайтириб юборишган Ўзбек элитасини йўқ қилишни мақсад қилишди. Лекин Россия Ўзбекистонни қочқинлар билан ҳолдан толдириш орқали, бир оз ўзига тобеълигини кучайтириб олишни қасд қилган эди. Шунинг учун муваққат ҳукумат кичик бир миллий низо чиқаришга таёрланганида, Россия аввалдан таёрлаб қўйган снайперлари воситасида урушни кучайтириб юборди. Натижада ҳозирга келиб, бутут муваққат ҳукумат аъзолари бир бирларини айбдор санай бошлашди.

Лекин бирортаси ҳам ташқи кучлар ҳақида гапиришмаяпти. Негаки уларнинг ҳар бири яна ўша ташқи етакчи давлатларнинг қўлларида қўғирчоқ бўлиб қолишди ёки энди қўғирчоқ бўлишдан умидлари бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here