Бишкекда портловчи қурилма зарарсизлантирилди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Раҳат Сулаймоновнинг хабар қилишча, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакат пойтахти Бишкек шаҳри марказида 2та қўлбола бомбани зарарсизлантирган.
“20 сентябрь куни Маҳатма Ганди ва Биринчи май кўчалари кесишмасидаги ҳудудда иккита қўлбола бомба зарарсизлантирилди”,- деди Сулаймонов.
Унинг сўзларига кўра, йўловчилар йўлда ётган иккита шубҳали пакет ҳақида милицияга хабар қилишган.
Хабар қилинишча, портловчи қурилмалар масофадан туриб йўқ қилинган. Жабрланувчилар йўқ”.
“Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Бишкек аҳолисини огоҳликка чорлайди”,- дейилади хабарда.
Туркистон:
90 — йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳам худди шундай амалиёт ва иш чоралари бошланган эди. Ўзбек мулозимлари буни “огоҳликка даъват” деб аташди. Куч органлари олиб борган бу амалиётлар фуқороларни қўрқитишга қаратилган эди. 1999 йили 16 феврал куни, гўёки Каримовга суиқаст мақсадида уюштирилган қўпорув амалиётлари билан бу ваҳимали иш-ҳаракатлардан кутилган мақсадларини амалга оширишди. Ўнлаган, баъзида юзлаган бегуноҳ одамларнинг ўлими билан якун топадиган бу каби ифлос амалиёт ўша куни ҳам жуда кўп инсонни ёстиғини қуритган эди.
Уларнинг асл мақсадлари қўпорув амалиётларидан кейин бошланди. Ўн минглаган мусулмонлар қамоққа олинди. Улар ноҳақ айбловлар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиндилар. Аввал жангари мужоҳидлар қувғин қилинган бўлишса, сўнг ўн мингдан зиёд Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қамоққа олинди ва бу ҳозиргача давом этиб келяпти. Абдували қори каби куфрга рози бўлмаган барча олиму уламолар ва имомлар йўқ қилиб юборилди, қамалди ва чет мамлакатларга қувғин қилинди. Ваҳолангки бу мусулмонларнинг баъзилари, аввалида бир бирларига қарши ҳукумат билан ҳамкорлик қилишган эди. Ҳукумат эса, улардан вақтинча фойдаланиб, бирин-кетин ҳаммасини йўқ қилиб юборди. Бу инкор қилиб бўлмайдиган фактлардир.
Қирғиз ҳокимияти ҳам, худди Ўзбекларнинг услубини қўлламоқчи бўляпти. Бу асли рус ҳукуматига советлар иттифоқидан мерос қолган КГБ мактабининг таълимотидир. Улар бу ҳаракатлари билан ўз фуқароларини доим ваҳимада ушлаб туришга уринишади. Бу бошқарув услуби — фуқороларни доим қўрқувда ушлаб туриш ва шу ҳолатда уларни бошқариш учун тузиладиган авторитар режим дейилади. Шунингдек, улар давлатнинг бошқарув, иқтисод ва бошқа барча соҳалардаги заиф томонларини яшириш ва бу заифликлари учун бошқа бир мафкуравий ҳаракатларни айбдор қилиш мақсадида шундай ишларга қўл уришади. Бунинг учун улар ҳар доим бир хил иш олиб боришади. Аввал исломий мафкурага ва ундан балқиб чиқиб келаётган Исломий қадриятларга ҳамда шу қадриятларни олий деб билган мусулмонларга қарши сақофий ва матбуот кураши олиб боришади. Сўнг юқоридагидек портловчи моддалар қўйиш билан ваҳима тарқатиш мақсадида матбуот ҳужуми уюштиришади. Бу найрангларга фуқароларнинг ишонч билдиришлари билан, амалда қўпорув ишларини бошаб юборишади.
Биз барча мусулмонларни сиёсий онгли бўлишга чақирамиз. Пайғамбаримиз С.А.В “мўмин бир тешикдан икки маротаба чақилмайди” дедилар. Агар ўртадаги куфрнинг сунъий чегараларини эътиборга олмасак, Ўзбекистон билан Қирғизистон бир минтақа ҳисобланади. У ерда бўлиб ўтган ёки давом этаётган репрессив ҳаракатлар ва унга нисбатан мусулмонларнинг муносабатлари ҳамда шу муносабатлардаги хатолардан келиб чиққан оқибатлар биз учун сабоқ бўлиши керак. Ҳукуматимиз биз мусулмонларга қарши ҳаракат бошлади. Булар ҳам Ўзбеклар сингари, “биз фақат радикалларга қаршимиз, ҳаммамиз бир бўлиб уларни бартараф этсак, барчамизга яхши бўлади” деб алдашяпти. Асло ундай эмас. Булар ҳам Ўзбек режими сингари Ислом ва мусулмонларга, уларни мусулмон қилиб турган эътиқодларига, мафкура ва қадриятларига қаршидир. Озгина дунё матоҳлари вақтинчалик дунёда кўзимизни кўр қилиб қўймасин. Мусулмонларга қарши куфр ёки фосиқларга гувоҳлик бериб Аллоҳга осий бўлишдан сақланайлик, биродарлар. Оз қолди инша Аллоҳ, Аллоҳнинг нусрати яқиндир.