Бишкекдаги терактда Тожикистон, Хитой ва Россия излари топилди

566
0

Бишкекдаги терактда Тожикистон, Хитой ва Россия излари топилди

Россия федерал хавфсизлик хизмати директорининг биринчи ўринбосари, армия генерали Сергей Смирновнинг маълум қилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) махсус хизматлари Бишкекдаги Хитой элчихонаси яқинида юз берган терактга келиб чиқиши Тожикистон, Хитой ва Россияга тақаладиган шахслар алоқадор эканлигини аниқлади.

 “Бишкекдаги терактга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича ишлар ШҲТ махсус хизматлари билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда. Бу ишда Тожикистон, Хитой ва Россия излари кўринмоқда”,- деди Смирнов.

 Олдинроқ, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) терактни ҳудкуш террорчи – “Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати” ташкилоти аъзоси, Тожикистон фуқароси Халилов Зоир номига расмийлаштирилган паспорт билан юрган уйғур миллатига мансуб шахс амалга оширганини хабар қилган эди.

Туркистон:

Муайян минтақаларда амалга ошириладиган қўпорув ҳаракатларининг ҳаммаси аниқ бир мақсад сари йўналтирилган бўлади. У ким томонидан амалга оширилганлигининг унчалик аҳамияти йўқ. Муҳими уни амалга оширилиши учун қайси кучлар ҳомийлик қилишаётганида. Чунки Россияда ва яна бошқа ерларда “қўпорув амалиёти чоғида ўзини портлатиб юборди” деб эълон қилинган шахслар кейинчалик тирик бўлиб чиққанига бир неча маротаба гувоҳ бўлганмиз.

Куфр олами бу қўпорув ишларида ва унинг ижрочиларини танлашда, ҳатто уни амалга ошириш вақтини белгилашгача ўз манфаатлари ва мақсади учун қулай шароитларни танлайди. Юқоридаги рус мулозимининг баёноти ҳам шунга далолат қиляпти. Улар бу қўпорув амалиётидан кейин, Қирғизистонда ШХТнинг бирлашган антитеррор ҳарбий машғулотларини ўтказишга таёргарлик бошлаб юборишди. Россия ва Хитой ҳарбий машқ ўтказишни баҳона қилиб минтақага ўзининг ҳарбий қувватларини олиб киришяпти. Энди улар Қирғизистондан қайтиб чиқиб кетмасликни қасд қилишган бўлишса, унда яна қўпорув ишларини давом эттиришларига тўғри келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here