Исроил ҳарбий соҳасининг ривожи учун АҚШ катта маблағ ажратди

439
0

Исроил ҳарбий соҳасининг ривожи учун АҚШ катта маблағ ажратди

Исроилда нашр қилинадиган Ҳааретз газетаси АҚШ Исроилга ҳарбий соҳада 38 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Газетанинг веб-сайтида тарқатилган хабарга кўра, АҚШ кейинги 10 йил давомида Исроил ҳарбий соҳасининг ривожи учун 38 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш борасида икки давлат ўртасида шартнома имзоланган.

Reuters ахборот агентлиги ҳам АҚШ ва Исроил ҳукуматлари ўртасида хавфсизлик масаласига оид меморандум имзоланганлигини маълум қилди. Агентликнинг хабарига кўра, 2018 йил охиридан бошлаб 2028 йилгача АҚШ Исроилга 38 млрд долларлик ёрдам ажратади. Бунда Исроил ҳар йили 3,3 млрд доллар ҳамда ракеталарга қарши мудофаа тизими учун яна 500 млн доллар олади.

АҚШга борган Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбарининг вакили Ёқуб Нигел шу соҳада Оқ Уй миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс билан учрашди. Хабарда айтилишича, анти-ракета тизимини ривожлантириш каби мавзуларни ўз ичига олган мазкур битим учун 2015 йилдан буён учрашувлар амалга оширилиб келинмоқда.

Айни пайтда АҚШда демократлар партиясидан президентликка номзод Хиллари Клинтон сайловдан муваффақиятли ўтиб, АҚШ ҳокимиятини эгалласа, Исроилнинг минтақада кучли давлат бўлиб қолишда давом этиши учун уни замонавий кучли қурол яроқ билан қўллаб қувватлашини билдирди. Хабарларда айтилишича, Ҳиллари Клинтон сайлов олдидан яҳудий лоббисининг дастагини қўлга киритиш истагида турли ваъдалар бермоқда.

Исроилнинг минтақадаги энг кучли қуролга эга бўлган давлат сифатида ўз мавқеини сақлаб қолишига ваъда берган Клинтон Оқ уй маъмурияти Исроил билан стратегик ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here