Абдулжаббор Агайди: АҚШ ваъдасига вафо қилмади

0
584

Абдулжаббор Агайди: АҚШ ваъдасига вафо қилмади

Ҳалаб ҳарбий кенгашининг собиқ раиси жаноб Абдулжаббор Агайди Сурия озод армияси АҚШ билан иттифоқдош бўлган ҳолда ИШИДга қарши курашган даврда жуда кўп талофатлар кўрганлигини даъво қилиб чиқди. Агайдининг маълум қилишича, Сурия озод армияси режалаштирган ҳарбий амалиётлар ҳақидаги маълумотлар махфий тарзда ИШИДга етказиб турилган.

Полковник Агайди 2 йил давомида ҳарбий амалиётлар ҳақидаги жуда кўп маълумотларнинг ИШИДга махфий тарзда етказилиши ўз иттифоқдоши АҚШ тарафидан амалга оширилганлигини таъкидлади. Полковник ўзининг даъволарини исботлаш учун муҳим далилларга эга эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Янги шафақ газетасига интервю берган полковник Абдулжаббор Агайди Сурияда мухолифлар томонидан амалга оширилган бир қанча ҳарбий амалиётлар АҚШнинг ваъдасига турмаганлиги туфайли барбод бўлганлигини ва зиён кўрганлар доимо мухолифатчи аскарлар бўлганлигини билдирди.

Сурия озод армияси АҚШ билан келишилган ҳолда ҳаракат юритган охирги 7 ойда 11 қишлоқни ИШИДга олдириб қўйганлигини айтиб утган Агайди бунинг оқибатида 1300 аскар ҳалок бўлганлигини қайд этди. Агайдига кўра, бу йўқотишларнинг сабаби АҚШнинг ваъдасига турмаганлигидир.

 “Берилган ваъдаларга вафо қилинмаганлиги туфайли икки йил давомида 1300 мухолифатчи аскар ҳалок бўлди”, дейди Ҳалаб ҳарбий кенгашининг собиқ раҳбари.

Сурия масаласида Америка билан Россия ўртасидаги ҳар қандай шартнома Сурия мухолифатининг зарарига бўлишини тилга олиб ўтган полковник Абдулжабборга кўра, бу ҳолатда мухолифат умумий тарзда йўқ қилиниш хавфига дуч келиши мумкин.

NO COMMENTS