Путин: Ўзбекистон барча соҳаларда Россияга таяниши мумкин

625
0

Путин: Ўзбекистон барча соҳаларда Россияга таяниши мумкин

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон ҳалқи ва етакчилари дўст сифатида барча ишларида Россияга суяниши мумкинлигини маълум қилди.

Президент Путин 6 сентябр сешанба куни Хитойдан қайтаётиб, ўзбекистонга келди. Самарқандга бориб, собиқ президент қабрига гулчамбар қўйган Путин Ислом Каримовнинг Россияга нисбатан муносабатлари ҳақида тўхталди.

“Ислом Каримов мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларда мустаҳкам асос ўрнатган ва хусусан алоқаларимизни стратегик шерикчилик сифатида барпо қилган эди”, «Москва бундан буёғига ҳам Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди. Россия ўзбек халқи ва раҳбарияти билан дўстона муносабатларини давом эттиради”, дея таъкидлади Владимир Путин.

“Албатта, биз Президент Ислом Каримов бошлаб берган барча алоқалар ўз йўлида давом этади деган умиддамиз. Биз Ўзбекистон халқини ва раҳбариятини қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, дея қўшимча қилди Россия президенти.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мерзиёев ҳам ташрифи учун президент Путинга миннатдорчилик билдириб, Россия ва Ўзбекистон ўртасида Каримов бунёд этган алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берди.

Россия Президенти Путин қабрга гул қўйиб қайтгач собиқ президентнинг беваси Татяна Каримовага ва унинг қизи Лола Таллаевага шахсан ҳамдардлик билдирди. Шундан сўнг Владимир Путин Каримовнинг қизи ва беваси билан ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашди.

Сиёсий мутахассисларнинг фикрича, Путин фақат қабрга гул қўйиш учунгина Ўзбекистонга келмаган. Чунки Каримовдан кейинги Ўзбекистоннинг келажаги Россия учун ўта муҳим аҳамият касб этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here