Каримовнинг ўринбосарлари ҳам унинг изидан боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўлимидан сўнг мамлакат ичкарисида ҳам, халқаро жамоатчилик орасида ҳам унинг ўрнини ким эгаллаши долзарб мавзуга айланди. Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов президентликка энг кучли номзодлар сифатида кўрилмоқда.
Марказий Осиёда энг нуфузли ўлка ҳисобланган давлатни 27 йил давомида бошқариб келган Каримов мияга қон қуйилиши натижасида жон таслим қилиши ортидан Ғарб давлатлари ва Россия стратегик аҳамиятга эгалиги боис Ўзбекистонда содир бўлиши кутилаётган ўзгаришларни яқиндан кузатиб бормоқда.
Франция пойтахти Парижда истиқомат қилиб келаётган Марказий Осиё Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг раҳбари Надежда Атайева Каримовнинг ворислари ҳам унинг сиёсатини давом эттиришидан хавотирда эканлигини билдирди.
“У (Каримов) ўз даврида содир этилган жиноятлар ҳақида берилган саволларга жавоб бермади. У ўзидан жуда ёмон мерос қолдирди. Каримовнинг издошлари унинг сиёсатини давом эттириш учун фаол ҳаракат қилади. Бу эса мен тоқат қилишим қийин бўлган энг аламли нарсадир”, дейди Надежда Атайева.
Манба: euronews