Бишкекдаги Хитой элчихонасида портлаш содир бўлди, Ҳукумат бу ишга қандай ёндошар экан

0
622

Бишкекдаги Хитой элчихонасида портлаш содир бўлди, Ҳукумат бу ишга қандай ёндошар экан

30 август куни эрталаб Қирғизистондаги Хитой элчихонасида кучли портлаш содир бўлди. Ҳукуматга қарашли матбуотларнинг хабарларига кўра, бир одам машина билан Хитой элчихонасига катта тезлик билан кириб борган ва элчихонанинг ғарбий қисмидаги зирҳли дарвозага машинасини уриб,  ўзини портлатиб юборган. Уларнинг баъзи гумонларига кўра, ўзини портлатган ҳайдовчи шахс уйғур миллатига мансуб мусулмон эмиш. Хитой элчиси Қирғиз ҳукумати ва органларига бундай қўпорув амалиётларидан огоҳ бўлиб туриши кераклигини шарт қилиб қўйди.

Хитой элчихонасини портлатган одам уйғур ёки бошқа бир мусулмон бўлса, нима учун у айнан Хитой ҳукумати вакилларини ўлдиришни ихриёр қилди?  Балки бунга Хитой даҳрий ҳукматининг мусулмонларга қарши олиб бораётган репрессив ҳаракатлари сабаб бўлаётгандир. Ахир бу коммунист ҳукумат уйғур мусулмонларини ҳатто рамазон рўзасини тутишдан ман қилишди. Куръонни тиловат қилишни жиноят деб, сақол қўйган ёки ҳижоб кийган муслима ва мусулмонларни қамоққа тиқяпти. Қамоқхоналарда Муслима аёлларнинг номуслари топталяпти. Юз минглаган мусулмон уйғурлар ўз юртини ташлаб чет давлатларга қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Шу ерда бир савол туғилади. Балки ўзини портлатган одам ҳақиқатдан ҳам Хитойнинг уйғур миллатига мансуб мусулмон фуқароси бўлиб, ўша юртда каттиқ таҳқирланганларнинг бири бўлган бўлсачи?! Даҳрийлар томонидан бўлаётган зулмларни кўриб, ўз уруғ аймоғи, таҳқирланган маҳрам аёллари ва яқинларига нисбатан амалга оширилаётган ифлос ҳаракатларга чидай олмаган мусулмон бўлсачи!? Биз, дунё мусулмонлари ва Ислом армиялари уларга ёрдам бера олмаяпмиз. Энди уларни юртларимизда биз ҳам таҳқирлаймизми?! Бу куфр оламининг икки стандартли кўзқараши бизларга ҳам таъсир қилиб бораётгани эмасми!? Ахир уйғурлар ҳам худди бизлар каби учинчи олам вакилларику! Улар ҳам худди биз Қирғизистон мусулмонлари сингари, оламда нархи ўта паст саналаётган инсонлар тоифасидан ҳисобланишади! Нега биз коммунист Хитой ҳукуматига “бу ишларга сенларнинг золимликларинг сабаб бўлмоқда”, дея олмаймиз?!

Хитой ҳукумати ўзи босиб олган Шарқий Туркистон фуқороларини ва жамоаларини таҳқирлашни қирғиз ҳукуматидан талаб қилиши кутилмоқда. Хитой даҳрийлари давлат ичидаги мусулмонларга ва исломий ҳаракатларга қаттиқ зарба бериб келяпти. Энди у ташқи исломий ёки миллий ҳаракатларга ва мусулмон шахсларга қарши Қирғиз ҳукуматини восита қилиб, иш бошламоқчи бўляпти.

Бу ҳодисадан сўнг Хитой Қирғизистонга босим бера бошлайди. РИА Новости ахборот агентлиги 31 авгут куни “Мазкур қўпорув амалиётидан кейин Хитой Қирғизистон билан антитеррор масаласида ҳамкорлик қила бошлайди”, деган маълумотни тарқатди. Демак, бу қўпорувчилик амалиёти Хитой билан аввалдан маслаҳатлашилган. Хитойнинг мақсади Каримовнинг ўлимидан кейин минтақада кутилаётган дистобиллик ҳолати пайдо бўлса, Хитойнинг рақиблари бўлган бошқа йирик мустамлакачи давлатлар бу ерда Хитойга қарши тиш қайраб юрган мусулмонларни ва уйғур исломий ва диний ташкилотларни дастаклаб юборишларини олдини олишдир. Шу билан бир қаторда, Хитойга қарши ҳар қандай жамоалар пайдо қилиш имкониятларига барҳам беришга уриниб кўради. Яъни, Қирғизистон ҳукумати ичида уйғурларга қарши сунъий муҳит пайдо қилмоқчи бўлади. Қирғиз ҳукумати эса, фурсатдан фойдаланиб, “террорга қарши кураш” баҳонасида ўзига мухолиф фикрдаги барча кучларни, шу жумладан қирғиз халқинининг норозилик билдириш ҳақ ҳуқуқларини ҳам бироз чеклаб олишга ҳаракат қилади.

АҚШ элчилари ҳам, Қирғизистондаги ўз фуқороларини кўчага чиқмай туришга чақира бошлади. Бу эса, худди АҚШ вакиллари Туркиядаги қўпорув ишлари амалга ошишидан икки кун аввал ўз фуқороларини огоҳлантирган вазиятни эсга соляпти. Халқаро сиёсатнинг бу кетувидан кўзланган мақсад нима эканини тушуниш қийинлашиб боряпти. Наҳот, Қирғизистонда “ИШИД” каби яна бир сунъий қувват пайдо қилишни кўзлашётган бўлишса. Ёки бу қўпорув амалиётларини давом эттириб бориш орқали Ўзбекистонда Каримовдан қолган режим вакилларини жиловлаб олиш учун қўрқув пайдо қилиб олишмоқчими? Чунки бу қўпорув амалиётларини ижрочилари учун бу минтақага коридор очиб бериш ҳам АҚШнинг ихтиёридаги ишдир.  Сурия учун Туркияни коридор қилиб бергани каби.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, катта давлатлар Ўзбекистондаги Каримовнинг сиёсатдан четлашиши ва унинг оқибатларидан ташвишга тушиб боришяпти. Қирғизистон эса, улар учун хоҳлаган ишларини қила оладиган тажриба майдонига айланиб боряпти. Қирғиз ҳукумати ўзини худди вазиятни ўз қўлида тутиб тургандек қилиб кўрсатиш мақсадида кўп хатоларга йўл қўяди. Ҳукумат вазиятларга таъсир ўтказа олмамаслигини билиб, вазиятлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб оламан деб, ундан ҳам катта хатоларга йўл қўяди. Мақсади эса жуда арзимас – ўзига қарши мухолиф кучларни ва аппонентларини сиёсий майдондан четлатиб юборишдан иборатдир.

Вазият издан чиқариб кетмаслиги учун исломий қувватларга мурожаат қиламиз. Чунки ҳар қайси томон бизнинг диёрга ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлса, у албатта Ислом ва мусулмонлар билан ҳисоблашиши керак бўлади. Ҳозир устимизга куфр системаси ўз найранглари билан кириб келишга ҳаракат бошлаш арафасида туриди. Улардан ҳар бири бизларнинг исломий туйғуларимиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқчи бўлишади.

Биродарлар, Ислом ва иймон бизлар учун Оллоҳнинг омонатидир. Ундан тўғри фойдаланайлик. Акс ҳолда мустамлакачи давлатлар бизларни бўлиб ташлашади. Ҳар бири ўз мақсадлари йўлида бизлардан қурол сифатида фойдаланишмоқчи бўлишади. Буни биз Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия, Миср ва бошқа бир қанча мамлакатларда гувоҳи бўлиб келяпмиз. Яъни, мусулмонлар аввалида куфрга қарши ҳаракатлантирилади. Уларга қурол яроқ ва бошқа имкониятлар берилади. Сўнг, буларнинг ҳаммаси тўхтатилиб, бир қатор талаблар қўйила бошланади. Мусулмонларни бир бирларига қарши йўналишга мажбур қилишади. Акс ҳолда улар қамал қилиниб, ўта ночор аҳволлар билан таҳқирланишади. Сурияда биз бир неча маротаба бунга гувоҳ бўлдик.

Қирғизистон мусулмонларига.  Биз учун бир қатор синовлар келиши мумкин бўлиб турипти. Яъни мусулмон деганда ҳокимиятни ва Қирғиз элитасини ҳам назарда тутсак, ўта кучли синовлар келиш арафасида турипти. Бизни фақат бирлик ва иймонга асосланган исломий муҳитнинг қуввати сақлаб қола олиши мумкин. Биз юқоридаги каби куфр атаин уюштираётган қўпорув амалиётларига алданмаслигимиз лозим. Бу каби амалиётларни исломий манфаатни кўзлаган мусулмон қилиши мумкин эмас. Уни ким қилишидан қатъий назар, фақат куфрнинг манфаати учун ва мусулмонларни пароканда қилиб, бир бирларига қарши йўналтириш мақсадида амалга оширади. Биз бу каби ишларни мусулмонлар қилмайди демаймиз. Чунки мусулмонларнинг ҳатто зинодан кўчаларда туғиб, боласини ахлатхоналарга ташлаб кетишаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Мусулмон қўпорув уюштириб, инсонларни қатл қилиши ҳам мумкин. Лекин биз мусулмонга эмас, Исломнинг соф эканига иймон келтирганмиз. Ислом эса бизга ҳаром ишлар қилишни таъқиқлайди. Демак биз ҳар бир мусулмоннинг ёки исломий ном олган жамоанинг ҳатти ҳаракатидан жавоб бера олмаймиз. Кофирлар бизни ўзлари ўйлаб топган ҳар хил атамалар билан атаб, ўзлари уюштираётган жиноятларида бизларни барчамизни айблашяпти. Бир мусулмоннинг ҳатти ҳаракатини барчамизга далил қилиб, ҳатто гўдакларимизни ҳам қириб юборишяпти. Биродарлар, куфрнинг манфаатини кўтариб келаётган мусулмонман деган одамлардан ҳам эҳтиёт бўлайлик. Ассаламу алайкум.

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлимининг раиси

NO COMMENTS