Яҳудий Каримов зулми остида қурбон бўлган навбатдаги шаҳид
Сиддиқов Жўрабой Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг динига ва Росул Aга хизмат қилиш йўлида ўз жони ва молини фидо қилди. Биз унинг фирдавсул аъло билан мукофотланишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. У 1958 йили Андижон вилоятининг Ойим қишлоғида туғилган бўлиб, уч фарзанднинг отаси эди. Тоғут Каримов режими қаршисида узоқ йиллик азоб-уқубатларни бардош билан бошдан кечирганидан кейин Аллоҳнинг ваъдасига содиқ қолиб Парвардигори ҳузурига реҳлат қилди.
Сиддиқов Жўрабой – Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин – ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ниҳоясида Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишибоқ исломий ҳаётни қайта бошлаш учун олиб борилаётган даъват фаолиятига қўшилди. Биродаримиз Жўрабой 1999 йили Каримов режими унинг фаолиятидан хабар топиб уни қамоққа олгунига қадар қатъият билан даъват фаолиятини давом эттирди. У ўшанда сохта жиноий ишга мувофиқ, жиноят кодексининг 159 моддаси (Ўзбекистон республикасининг конституцион тузумига тажовуз қилиш)га асосланиб 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Биродаримиз 13 йилни Қорақалпоғистондаги жаслиқ қамоқхонасида ўтказди. Бу қамоқхона маҳбусларни қаттиқ қийноққа солиши билан ном чиқарган бўлиб, «ўлим лагери» дея аталган. Узоқ йиллик маҳбуслик биродаримизнинг имонини сусайтирмади, қатъиятини синдирмади. Аксинча, тоғут Каримов режимининг разилликларини амалда кўриб, ўз фикрлари тўғрилигига ва ғоясининг олийлигига бўлган ишончи ортди. Шунинг учун у Аллоҳнинг ғалабасига бўлган ишонч билан даъват фаолиятини давом эттирди. 2012 йили биродаримиз қўшимча 5 йилу 6 ой муддатга ҳукм қилинди ва Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳридаги 64/51 лагерига кўчирилди.
Бу лагер ҳам Ҳизб йигитларининг қийноққа солиниши ва қийноқ оқибатида вафот этиши билан ном чиқарган. Умурзақов Қодиржон ва Евгений Ан каби кўплаб биродарларимиз ҳам шу лагерда шаҳид бўлган. Қамоқхона маъмурияти биродарларимизни қийноққа солиш ва ўлдиришда жиноятчи маҳбуслардан фойдаланади. Ушбу қамоқхонада Ҳилол исмли жиноятчи бошчилигидаги жиноий тўда узоқ йиллардан бери Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари иродасини синдириш учун уларга жисмоний ва руҳий қийноқларни қўллаб келади.
Ҳизб йигитларига қарши жиноятчилар томонидан турли жисмоний ва руҳий босимларнинг ишга солиниши Ҳизб йигитлари иродасини синдиролмади. Зеро, Ҳизб йигитлари Билол, Ёсир, Хубайб ва булардан бошқа қийинчиликларга бардош билан қарши турган Росулуллоҳ Aнинг саҳобаларидан намуна олдилар. Ҳизб йигитлари барча қийноқларга қарамасдан фикрларидан ва даъватидан воз кечмадилар. Шунинг учун жиноятчилар разил услубга, яъни биродарларимиз овқатига инсон жисмини аста-секин кемириб борувчи заҳарни қўшиб қўйишга ўтишди. Натижада заҳарланиши мумкинлиги сабабли Ҳизб йигитларининг овқат ейиши ва сув ичиши ҳам чекланиб қолди.
Жиноятчилар биродаримиз Жўрабойни станок остига улоқтириб юборишганидан кейин қамоқхона шифохонасида июл ойида вафот этди. Қамоқхона маъмурияти ўз ҳисоботида унинг станокда ишлаш пайтида олган жароҳати туфайли вафот этганини қайд этди. Одатдагидек, ўзбек режими жиноят изини яшириб шаҳиднинг яқинларига дафн маросимини ҳеч кимга маълум қилмасдан шошилинч амалга оширишга буюрди.
Биз, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзолари биродаримиз Сиддиқов Жўрабой – Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин – оиласига чуқур таъзия билдирамиз. Аллоҳ унинг оиласига сабри жамил ато этсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик тикланишини тезлаштирсин, тоғут Каримов режимига ўз азобини бизнинг қўлимиз билан туширсин. Бу иш Аллоҳнинг қўлидадир ва у ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳ Таоло айтади:
مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан(айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Манзил: алМазраа — «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават
Байрут-Ливан
Почта қутиси 145010
телефон: 00961 1 30 75 94
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info