Хитой Шинжонда кенг миқёсли аксилтеррор тадбири ўтказди

0
562

Босқинчи Хитой ҳукумати уйғурлар мусулмонларини Ислом динига бўлган мухаббатларини синдириш мақсадида бу минтақани кучли босим ва назорат остида ушлаб келади. Уйғур мусулмонлари руҳини синдириш, бош кўтаришларига йўл қўймаслик учун турли хил ясама қўпорувчилик амалиётларини содир этиб, бу иш ортида минтақа мустақиллиги учун курашаётган турли ташкилотлар тургани иддаоси билан мусулмонларни қувғинга олиб, узоқ муддатли қамоқ ва ўлим жазосига ҳукм этишда давом этиб келяпти.

 Маҳаллий ҳуқуқ органлари маълум қилишича, сўнгги вақтларда ушбу туманда 32 та яширин ташкилотлар аниқланган ва уларнинг 380 аъзоси ҳибсга олинган бўлиб, улардан 315 нафари ўлим жазосига ҳамда қолганлари узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм этилган.

 Куни кеча расмий ҳукумат Шинжонда яна бир кенг миқёсли аксилтеррор тадбири ўтказди.

 Бу ҳақда Хитой мудофа вазирлиги хабар бермоқда. Ўқув машғулотлари 11-15 август кунлари Қашғар, Хотан ва аксу шаҳарларида ўтказилган бўлиб, унда Халқ қуролли милициясининг 3 мингдан ортиқ ходимлари иштирок этган. Ўқув давомида вертолётлар, учувчисиз воситалар ва бошқа ҳарбий техникалар қўлланилган. Хабарларга кўра, аксилтеррор қурилмалардан 21таси синовдан ўтказилган.

NO COMMENTS