Чубак ҳожи терговга чақиртирилди

0
641

Чубак ҳожи терговга чақиртирилди

 Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ раҳбари Чубак ҳожи Жалилов “Аҳмадия” оқими тарафдорлари ҳақида айтган сўзлари юзасидан Ўш милициясига чақиртирилган.

 Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаб, Чубак ҳожи теологик экспертизанинг натижаси билан танишиш учун чақиртирилаётгани маълум қилди.

 Ўтган йил охирида Ўшда “Аҳмадия” диний оқимининг бир аъзоси ўлдирилиб кетилган эди. Воқеадан кейин марҳумнинг яқинлари Чубак ҳожи Жалиловни мазкур оқимни очиқдан-очиқ қоралаб, диний адоватни қўзғади, дея ҳуқуқ-тартибот идорасига арз қилган. Собиқ муфтий эса “Аҳмадия”ларни “мусулмон эмас” жамоат сифатида таърифлаган, бироқ ўзига нисбатан айтилаётган даъволарни инкор қилган.

 “Аҳмадия” оқимининг вакиллари Чубак ҳожи Жалилов устидан ёзган аризаси юзасидан ички ишлар вазирлигининг тергов бўлими бошқармасининг Ўшдаги ҳудудий бўлими текширув олиб бормоқда.

 Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сейитовнинг маълум қилишича, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси теологик экспертиза ўтказган ва унда “диний адоватни қўзғашга даъват қилинган”, дея хулоса чиқарилган.

 “Ўша экспертиза хулосаси билан ўзи танишиб чиқиб, унга маъқул ёки маъқул эмаслигини билайлик, деб чақиртирилган холос. Агар у хулосага норози бўлса, унда яна ҳам кўпроқ, тажрибали экспертларни чақириб, комиссия гуруҳи тузилади ва хулоса қайтадан ўрганилиб чиқилади. У ҳозир фақат шунинг учунгина чақиртирилмоқда. Ундан бошқа нарса йўқ. Унинг айтганларида шундай даъват борми ёки йўқми, экспертиза тайинланган” – деди Бақит Сейитов.

Туркистон:

Аввалроқ, уламолар кенгаши фатволар бўлимининг етакчиси Чубак ҳожи мусулмонларнинг саволларига жавоб бераётиб, “Аҳмадия” оқимини ғойриисломий, яъни куфр оқими деб айтиб ўтган эди. Дарҳақиқат бу фатво шаръий нусусларга асосланган бўлиб, “Аҳмадия” оқимининг бузуқ ақидаси, дастур ва программасини ўқиган бирорта одам уларни кофир эканликларини инкор қила олмайди. Бундан ташқари бу жамоани дунёнинг нуфузли бирорта уламоси мусулмонлар сафига қўша олган эмас. “Аҳмадия” оқимининг аъзолари унинг асосчиси бўлган Мирзи Гулема Аҳмад (1835 – 1908)ни пайғамбаримиз(сав)дан кейинги унинг ишини давом эттирувчи пайғамбар деб эътиқод қилишади.

Лекин милициянинг ҳаракатлари бу ишга бошқача тус беришни мақсад қиляпти. Улар бу фатвони фитна чиқариш баёноти деб, “Аҳмадия” йигитининг ўлими шу фатвонинг оқибатидан содир этилди, дейишмоқчи. Улар бу лоиҳани аввалдан ўзлари уюштиришганми ёки вазиятдан фойдаланиб олишмоқчими, яъни орган ходимлари “аҳмадия” йигитини ўлдириб юборишларига атайин шароит яратиб беришганми (Чубак ҳожини юқоридаги сўзлари учун айбдор қилиш мақсадида) ёки қотиллик уларнинг ихтиёрисиз амалга оширилган бўлса ҳам, вазиятдан фойдаланиб қолишмоқчими, шу томони мубҳам бўлиб қоляпти.

Орган ходимларининг мантиқий хулосаларига қарайдиган бўлсак, призидент Алмазбек Атамбаевни ҳам терговга чақириш керак эди. У қора ҳижоб кийган аёлларни ҳеч қандай далилсиз портлатувчи террорчилар, деди. Бу жамиятни иккига бўлувчи фикр бўлиб, илмонийлик тарафдори бўлган фуқароларни Исломий тарафни танлаган мусулмонлардан ажратиб юборади. Балки бундан таъсирланиб, бу икки тоифа тарафдорлари ўрталарида моддий зиддиятлар келиб чиқса, призидентимизнинг сўзлари бунга сабаб бўлган бўлади!

Ҳукуматнинг Чубак ҳожига қарши олиб бораётган ҳаракатлари бир вақтлар Ўзбекистон ҳукуматининг ўз уламоларига нисбатан олиб борган репрессив ҳаракатларини ёдимизга солади. Рошод қорини қамоққа олишганларида бепарво бўлдик. Ҳукумат қирғиз миллатчилари ва тенгричиларнинг таъсирини кучайтирди. Рошод қорининг тарафдорларини эса сиқувга олиб, бош кўтаришга имкон бермади. Бундан ташқари ҳукумат яна Исломни миллатчиликка мослаш йўлига ўтиб, бошқа миллатга мансуб масжид имомларини четлатиш ишларини кучайтиряпти. Баъзи уламоларимиз ҳукуматнинг бу ҳаракатларида ўзлари учун манфаатлар кўраётгандек бўлишиб, ҳукумат билан ҳамкорлик қила бошлашди.

Лекин ҳукуматнинг тепасида турган куфр маслаҳатчилари миллий бўлса ҳам, исломийлашишдан хавфсирай бошлашди. Энди Рошод қорини четлатилишида асосий рол ўйнаган Ўзбек ҳукумати Чубак ҳожини жамиятимиздан четлатишни маслаҳат беряпти.

Чубак ҳожи Қирғиз уламоси эмас, Ислом уламосидир. У ботил томонида туришдан тақво қилиб, (Аллоҳдан қўрқиб) ҳақ томонни ихтиёр қилиб, сабрда матонат билан тургани учун унга зулм қилишга ҳаракат қилишяпти.

Ҳизб ут-Таҳрир билан Чубак ҳожининг ўртасида бир қатор зиддиятлар мавжуд. Ихтилофли масалаларда ва сиёсий ҳаракатларимизда келишмовчиликлар бор. Лекин шунга қарамай, у Исломий уламо сифатида ҳурматга лойиқ одамдир. Барча Исломий жамоаларни, ўрталаримиздаги ихтилоф ва келишмовчиликларни четга суриб қўйиб, Ислом ва мусулмонларнинг ич-ичларигача кириб бораётган куфр фикрларига қарши туришга чақирамиз. Аллоҳ бизни ўз шариатига мувофиқ яшашга ва ҳар бир воқеълик учун шариатдан келиб чиқиб фикр билдиришга буюради. Юқорида эса, ҳақ сўзни айтаётгани учун бир биродаримизга тазйиқ қилишга ҳаракат қилиняпти. Ҳар бир шахс, жамоа ва ҳизблар, “Аҳмадия” оқими ҳақида шаръий ҳукмни тўғри баён қилиб, ўз позициямизни билдиришимиз керак. Чунки бу Чубак ҳожининг ҳукми эмас, Аллоҳнинг ҳукмидир.

Эл ичида, “Аҳмадия” оқимини  Англиядан бизга кириб келишида Қодиржон Ботировнинг хизмати жуда катта бўлган, деган гап бор. Қорасув районининг Қашқарқишлоқ айилида уларнинг сони кўпайиб, ривожланиб боришида эса, ўша қишлоқ турғуни бўлган Иномжон Абдурасуловнинг таъсири катта бўлган дейилади. Ҳукумат буни тиниқроқ билишида шубҳамиз йўқ. Энди буларни ҳукумат ҳимоя қиляпти.

Ассаламу алайкум.

NO COMMENTS