Ницца амалиёти: унинг кўлами ва оқибатлари

581
0

Ницца амалиёти: унинг кўлами ва оқибатлари

  Франция ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2016 йил 14 июл кечқурун бир юк машинасини бошқарган шахс байрам муносабати билан йиғилган одамларни бостириб бориши натижасида 84 нафар инсон ҳалок бўлди, 121 киши жароҳатланди, айримлари оғир аҳволда. Бу ҳужум 2015 йил ноябрда Париждаги «Сен-Дени»да бир вақтнинг ўзида бир неча жойда амалга оширилган ҳужумлардан буён юз берган ҳужумларнинг энг қонлиси ҳисобланади. Турли жойларда, шу жумладан «Сен-Дени» стадионида ўқ узиш, худкушлик ҳужуми ва одамларни гаровга олиш амалиётларини ўз ичига олган амалиётда 130 киши ўлган эди. Давлат ташкилоти Париж ҳужумини зиммасига олганидек Ницца ҳужумини ҳам бўйнига олди.

Франция ички ишлар вазири Бернард Казнов «Францияда террор таҳдиди ҳамон сақланиб қолмоқда, биз у билан уруш ҳолатидамиз», деди. Франция президенти Франсуа Олланд «Мамлакат жанубидаги Ницца шаҳрида содир этилган юк машинаси амалиёти «террористик характерга» эга эканини инкор қилиб бўлмаслиги»ни айтиб, бутун Франциянинг «исломий терроризм хавфи остида қолган»ини билдирди. У мамлакатдаги фавқулодда ҳолатни яна уч ойга узайтиришни, ўн минг аскар сафарбар қилинишини, Франция қўшинларининг резервдаги кучларини ҳам Ницца шаҳри ҳужумига қарши режа доирасида курашга чақирганини эълон қилди. Шунингдек, Франциянинг «Сурия ва Ироққа нисбатан ҳарбий аралашувини кучайтириши»ни таъкидлади. Британия ҳукумати Ницца шаҳри бошдан кечирган бундай даҳшатли ҳужум қаршисида «шок» ҳолатида эканини билдирди.

АҚШ президенти Обама айни ҳужумларни қоралаб, тергов давомида Францияга керакли барча ёрдамларни кўрсатишга тайёрлигини билдирди. У жумладан бундай деди: «Америка халқи номидан, мен ўзимнинг ғоят кучли сўзларим билан, Франциянинг Ницца шаҳридаги террорчилик, дея кўрилаётган ва ўнлаб бегуноҳ фуқаролар ўлимига олиб келган даҳшатли ҳужумни қоралайман». Айниқса, АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон сўзлари диққатни кўпроқ жалб қилди. У Америка-Европа разведка агентликлари ўртасидаги камчиликдан ташвишда эканини билдириб, «Европадаги муаммолардан бири» айни қитъанинг «етарлича маълумот алмашмайдиган» қари давлатлари эканини билдирди. Россия президенти Ниццадаги террорчилик ҳужуми қурбонлари хусусида Путин француз ҳамкасбига таъзия изҳор этди ва бу борада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Демак, Америка билан Россия Сурия масаласида ўзаро кучларини бирлаштиришни таъкидлаб, иккаласининг кучига Франция кучини ҳам қўшилишини талаб қилишмоқда. Масалан, АҚШ етакчиларининг Брюссел портлашлари ортида ҳам худди шундай баёнотлар беришганига гувоҳ бўлган эдик. Ўшанда 2016 йил 24 март куни АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер бундай деганди: «Мен шунга аминманки, Брюссел ҳужумлари, аксар европаликларга Ироқ ва Суриядаги Давлат ташкилотига қарши курашда – худди бу хусусда Қўшма Штатлар қилгани каби – саъй-ҳаракатларни тезлаштиришлари зарурлигини эслатиш учун содир бўлди… Бу саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги борасида шубҳа билдираётган Европадаги кимсалар учун бир эслатмадир».

Бироқ Франция ўз раҳбари тилидан бошқа алоҳида гала сифатида сайраб, Сурия ва Ироқдаги мавжудлигини кучайтириш ҳақида гапирмоқда. Бошқача ибора билан айтганда, Америка ва Россия билан эмас, балки алоҳида ҳаракат қилишни истамоқда. 2016 йил 9 июнда Франция мудофаа вазирлиги Сурия шимолига махсус кучларини юборганлигини таъкидлади ва буни Суриядаги демократик малай кучларга маслаҳатлар тақдим этаётгани билан оқлади. Бу давлат мўътадиллар деб билган қўзғолончиларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг маҳаллий бошқарувлари учун ёрдамлар кўрсатмоқда. Ўзида Францияда яшаётган мўътадил мухолафатга, айниқса, Американинг ўзларига нисбатан муносабатидан нолиётган мухолафатчиларга таъсир ўтказиш мақсадида уларнинг конференцияларини ўтказиб бермоқда. Зеро, АҚШ бу мухолафатга таҳқиромуз муносабат кўрсатиб, тоғут Башар Асаднинг режими билан унинг қудратдалиги ҳолатида музокара ўтказишга уларни мажбурламоқчи бўляпти ва унинг тақдири ҳақида гапиришларини тақиқлаяпти. Шу сабабдан ҳам бу тоифадаги мухолафат Францияда эркин нафас олиб, бу юртда қандайдир қадрга эгамиз, деб ўйлашмоқда!

Бунга ўхшаш террорчилик дея баҳоланаётган ҳужумларда маълум давлатдаги жосуслик хизматининг қўли борлиги, бундан ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишни кўзлаётгани эҳтимолдан холи эмас, албатта. Мисол учун, Америка Сурия қўзғолонини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракатларидан бири, қўзғолонни – тинч фуқароларга қарши амалиётлар содир этувчи террорчиларни етиштириб чиқарувчи – хавфли қўзғолон қилиб кўрсатаётганидир. Бир вақтнинг ўзида, у европаликлардан ўзи билан биргаликда ҳамда Сурия ва Ироқда унинг соясида ҳаракат қилишларини истамоқда. Хусусан, ҳозирда АҚШ боши берк кўчада қолган. Аҳмоқ тўнка руслар бўлса, АҚШга бекордан-бекорга, ҳатто зиёнга хизмат қилиб беришди ва Сурия масаласида улар ҳам боши берк кўчага кириб, на ўзларини қутқара олишди ва на АҚШни.

Европаликларга келсак, улар Америка режасини онгли тарзда тушуниб туришибди. Уларнинг йўли АҚШдан ажралган ҳолда бўлишини ёки ҳеч бўлмаганда, у билан битта савияда бўлишини исташмоқда. Америка уларни ўзининг ортидан эргашишга ва соясига киришга мажбур қилмоқда, улар эса буни хоҳламай, ўз йўлларида қаттиқ турибди. Ҳатто Ливия, Яман ва Судан жанубида АҚШни ташвишга солиб қўйишди. Сурия ва Ироқ масаласида ҳам у билан мувофиқлашишмаяпти, ўзларини тиқиштиришиб, халқаро эътибордаги алоҳида томон бўлишга уринишяпти.

Энди, Ниццада юк машинаси билан одамларни бостирди, дея эълон қилинган шахсга келсак, айтишларича, у жинояткор ўтмишга эга бўлиб, машинани бир ой муқаддам ижарага олган, илгари ҳам маст ҳолда бир неча машиналар билан тўқнашиб кетган. Демакки, бу кимса Ислом аҳкомларига амал қилган киши эмас. «Исломий Давлат» ташкилотига келсак, у ғарбликларга қарши содир бўлган барча амалиётларни ўз зиммасига олиш билан – хусусан, Ироқда катта талофатга дуч келганидан сўнг – гўё душманларига қарши ўзини ҳамма ерда кучли-қудратли ташкилот қилиб кўрсатишга уриняпти. Масалан, 2016 йил 7 февралда содир бўлган Бангладеш ҳужумларини ҳам ўз зиммасига олган эди. Бироқ бенгал ҳукумати «Исломий Давлат»нинг бу ҳодисага алоқаси йўқлигини билдирди.

Гарчи Ғарб давлатлари Ислом ва мусулмонларга қарши уруш қилиб, мусулмонларни бевосита ёки ўз малайлари воситасида қирғин қилаётган бўлса-да, лекин аксар Ғарб халқлари буни қўллаб-қувватламаяпти, ўз давлатларининг бошқа давлатларга ҳарбий аралашувини истамаяпти. Уларда ўз ораларида яшаётган мусулмонларга қарши ҳиссиёт йўқ. Ҳукуматлари маълум сиёсатларни амалга ошириш учун уларни мусулмонларга қарши гижгижлаётган бўлса-да, лекин уларда мусулмонларга нисбатан салбий туйғу мавжуд эмас. Портлашлар, ҳужумлар ва босиб кетиш амалиётлари каби бу ҳодисаларнинг барчаси одамларда мусулмонларга нисбатан нафрат пайдо қилиш кампаниясини янада авж олдириш саҳнида содир бўлди. Европа давлатлари бундан фойдаланишяпти. Масалан, Франция президентининг ўзи Ницца ҳодисасини «исломий терроризм», деб аташ билан ҳамма мусулмонларга айблов тошини отди. Бу Европа давлатларининг исломий юртларга аралашувини оқлашга, бу аралашувга қонуний тус беришга қаратилган. Чунки бу давлатлар шу орқали одамларни ҳимоя қилаётганликларини даъво қилиб келадилар.

Ислом мусулмонларга буюрган ҳақиқий тўғри йўл шуки, улар кофирлар юртларида омонликда ёки фуқаро сифатида ёхуд муайян шартномалар асосида истиқомат қилаётган экан, улар бу шартномаларни ҳурмат қилишлари ва уни бузмасликлари керак. Шунингдек, кофирларга исломий даъватни етказишлари, Ислом буюргандек хатти-ҳаракатдаги ва муомаладаги ҳақиқий мусулмон намунасини ўзларида гавдалантиришлари, юрт аҳлидан ўз масалаларида нусрат-ёрдам олиш учун уларнинг меҳрини қозонишга ҳаракат қилишлари ҳамда Росулуллоҳ Aнинг

«الْمُؤْمِنُ مَنْ أمِنَهُ النَّاسُ عَلَى دِمَائِهِمْ وَأمْوَالِهِمْ»

«Одамлар ўз жонлари ва моллари борасида ишонган киши мўминдир», деган сўзларини татбиқ қилишлари лозим.

Аммо исломий юртларда эса, Ислом уларга юртларини Ислом диёрига айлантиришни, Ислом билан ҳукм юритишни, омон-хавфсизликлари ўз қўлларида бўлиб, кофирларни мўминлар устидан ҳукмрон бўлишларига йўл қўймасликларини буюради. Бу эса уларни Аллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан бошқараётган ва мустамлакачи кофир давлатларни дўст тутаётган малай ҳукуматларни ағдариш ҳамда уларнинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга оширилади. Қачон ушбу давлат барпо бўлса, Ғарб давлатлари бизга қарши тил бириктиришга ва юртларимизга дахл қилишга имкон қилолмайди. Қолаверса, юртларимиздан бундай давлатлар нуфузлари йўқ қилинади.

Асъад Мансур

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here