Гўзаллик устида савдолашиш

0
628

بسم الله الرحمن الرحيم

МОДА ОРТИДАН ҚУВИШ ДЕМОКРАТИЯНИНГ БАЛОСИДИР (4)

Гўзаллик устида савдолашиш

Шундай қилиб, ҳақиқий аҳвол ушбу тарзда кўзга яққол ташланади. Ғарбда гўзаллик аёлга ҳурмат олиб келмайди, ҳатто унинг обрўсини ҳам кўтармайди ёки унинг ҳаётини қадр-қийматли қилмайди. Ҳақиқатан, ғарбдаги аёлга фикр ва заковати асососида баҳо берилмайди, балки у ташқи кўриниши билан баҳоланадиган бир товарга айланиб қолди. Кофирлар ҳақида Аллоҳ Таоло шундай деб жуда ҳақ сўзни айтди:

وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَعْمَالُهُمْ كَسَرَابٍ بِقِيعَةٍ يَحْسَبُهُ الظَّمْآنُ مَاء حَتَّى إِذَا جَاءهُ لَمْ يَجِدْهُ شَيْئًا وَوَجَدَ اللَّهَ عِندَهُ فَوَفَّاهُ حِسَابَهُ وَاللَّهُ سَرِيعُ الْحِسَاب

– „Кофир бўлган кимсаларнинг қилган амаллари эса саҳродаги саробга ўхшайди. Ташна одам уни сув деб ўйлаб, токи қачон унинг олдига келгач, ҳеч нарса эмаслигини кўрур ва Аллоҳни унинг (яъни, қилган амалининг) олдида топур. Бас, У зот унинг ҳисоб-китобини комил қилур. Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилгувчидир“.                                                                                   [24:39]

Расулуллоҳ (с.а.в) ҳам улар ҳақида шундай деб жуда тўғри айтганлар: «Динорга қул бўлган, дирҳамга қул бўлган, ҳамиша (безакли кийим)га қул бўлган кимса бадбахтдир, агар унга (нимадир) берилса рози бўлади, берилмаса ғазабланади. Бундай кимса бадбахт бўлди ва юз тубан қулади». (Бу ҳадисни Бухорий ривоят қилган).

Воқелик ва уни тасдиқлайдиган тадқиқотлар ва статистик маълумотлар шундан иборат экан, у ҳолда «Нима учун ғарб аёли ўзининг бу нуқтаи назарига маҳкам ёпишиб олмоқда? Нима учун аёллар ўзларининг ҳар куни алданаётганларини мулоҳаза қилмаяптилар? Нима учун энди ғарб аёли оламдаги барча аёллар учун тақлид қилинадиган намуна сифатида тақдим қилиниши керак?» – деган саволлар туғилади.

Буларга жирканч капиталистик ширкатлар айбдордир. Чунки пул, фоизлар, чирой ва косметика савдоси, пластик хирургия савдоси кабиларнинг тизгини миллиардлаб доллар сармояга эга бўлган ширкатлар қўлидадир. Бу ширкатларнинг асосий сармоялари сақланиб қолиши учун гўзал бўлиш йўлларини излаш жараёни давом этиши керак. Наоми Вулф ўзининг «Гўзаллик ҳақидаги сафсата» номли китобида шундай дейди: «Ғарб аёлининг суратини оламнинг турли жойларидаги аёлларга намуна сифатида тақдим қилиш баъзи очкўз ширкатлар директорлари ва компаниялар эгаларининг карнай бўлган иштаҳаларини қондириш учун узлуксиз олиб борилади».

Бирлашган қироллик (Британия)даги косметика саноати даромад нуқтаи назаридан ҳар йили 809 миллион фунт стерлинг фойда келтиради. Мода либослари саноатининг бутун олам миқёсида оладиган даромади эса 105 миллиард доллардир.

«Тайм» журналининг 1988 йилда берган маълумотига қараганда, Қўшма штатларда парҳез воситалар саноати ҳар йили 74 миллион доллар даромад кўради. Пластик операция қилувчи битта жарроҳ йилига бир миллион доллар ишлаб олиши мумкин. Шунинг учун Ҳиндистон халқаро гўзаллик конкурсида икки йил кетма-кет ғолиб чиққан пайтда, бир неча аёллар ташкилоти бунга ҳинд гўзалининг кишини ром қилувчи жамоли эмас, балки оламдаги машҳур косметика ширкатларининг Ҳиндистон бозорига кириб боришдаги очкўз истаклари сабаб бўлганлигини кўрсатиб ўтдилар. Бунга қўшимча тарзда телевидение ва журналлар гўзал аёл суратини тақдим қилиш учун бериладиган рекламалардан юз миллионлаб фойда оладилар. Бунда кўпроқ гўзал аёлнинг ғарб ширкатлари маҳсулотларидан фойдаланиши ёки шу ширкатлар либосларини кийиши реклама қилинади.

Бундай баён қилишдан кейин ҳам аёл киши ғарблик аёлни ҳар томондан ўраб олган ёлғонлар ва алдов кўринишларига ҳадеб алданавериши керакми? Ёки тўғри шахсият ва ҳаёт тарзида ҳамда эга бўлиш лозим бўлган кўриниш ҳақида тўлиқ фикр юритиш лозимми? (давоми бор).

NO COMMENTS