Туркия Қирғизистонни эҳтимолий давлат тўнтаришидан огоҳлантирди

0
565

Туркия Қирғизистонни эҳтимолий давлат тўнтаришидан огоҳлантирди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 25 июл куни Аланияда бўлиб ўтган намойиш чоғида қирғизистонлик ҳамкасби билан алоқага чиқиб, мамлакатдаги Гулан тарафдорларига муносабатни ўзгартириш, унга алоқадор мактабларни ёпишни талаб қилганини, акс ҳолда “Туркиянинг Бишкекка муносабати ўзгариши мумкинлиги”дан огоҳлантириб ўтганини айтиб ўтган эди.

 Човушўғлининг мазкур баёнотидан сўнг Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги унга жавоб йўллаб, “Қирғизистон мустақил давлат эканлиги ва нима яхшию нима ёмон эканини ўзи ҳал қила олишини” маълум қилди.

 Қирғизистон ТИВ томонидан билдирилган раддиядан сўнг Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Метин Қилич Човушўғлининг “Гулан тарафдорлари ҳақидаги огоҳлантируви” Қирғизистон томонидан нотўғри тушунилгани” ҳақида маълум қилган ва “Айнан Туркия Қирғизистоннинг мустақиллигини биринчи бўлиб тан олганини ва Айнан Туркия Қирғизистоннинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар учун аъзолик бадалларини тўлаб келаётганини”, айтиб ўтганди.

 Энди эса Мавлуд Човушўғли Фатҳуллоҳ Гулан тарафдорлари томонидан Қирғизистонда ҳам давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

 “Агар Қирғизистонда давлат тўнтариши юз берса, буни Гуланнинг тарафдорлари амалга оширган бўлади. Улар Қирғизистон учун энг катта хавф”,- деди Човушўғли “CNN Turk” телеканалига берган интервьюсида.

Туркистон: 

Қирғизистоннинг таълим сиёсати ва тизими ҳам издан чиққан. Фатҳуллоҳ Гуланнинг ташаббуси остида Қирғизистонга жуда катта илм тарқатувчи муассасалар, мадрасалар кириб келди. Бу илм муассасалари Қирғизистоннинг таълим тарқатиш сиёсатининг бир бўлаги бўлиб шаклланиб олди десак ҳам бўлаверади. Лекин улар илм тарқатиш асосида фаолият олиб боришади. Илм эса, сақофат ва аниқ фанларга ажратилади. Туркларнинг бу ўқув муассасаларининг Қирғизистон хавфсизлиги учун ҳозирда  жиддий бир хатарли жойи йўқ. Човушоғли “Сабат”чилар сақофатда илмонийликни таркатишяпти, демоқчи бўлса, Туркиянинг давлат таълим сиёсати ҳам ўша илмонийликка асосланган.

Қирғизистон ўта заиф мамлакатлардан биридир. Бу заифлик ташқи сиёсатда қўрқоқлик сингари қабул қилинади. Куфр давлатлари ўзларининг ташқи сиёсатларида ўзидан заиф давлатларни ўз йўлларига юргизиш, уларни мумкин қадар ўз манфаатлари томон кўпроқ жалб қилиш ҳақида фикрлашади. Бу капиталистик мабданинг бузуқ табиатидан бўлиб, уни мусулмонлар татбиқ қилишса ҳам фарқи йўқ, улар ҳам худди кофирлар сингари бир бирларига қарши ҳаракатлана бошлашади.

Энди Туркиядан ҳам хавфсираб яшай бошлаймиз. Чунки уларнинг айғоқчилари Гулан тарафдорлари номидан бузуқи ишларни қилиш ҳақида бош қотира бошлашади. Човушоғлининг баёнотига қараганимизда, провокацияга ҳаракат қилишса керак, деген хулосага келишимиз мумкин. “Сабат” ёки бошқа Туркларнинг илм муассасалари шу кунгача бирор маротаба муаммо туғдирган эмас. Аксинча, уларга қарши ҳар қандай ҳаракат ва таъқиқлар Қирғиз миллати ичида бўлиниш ва муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Биз Гуланни ёки “Сабат” сингари Турк ташкилотларининг тарафдорлари эмасмиз. Биз уларни оқламоқчи ҳам бўлаётганимиз йўқ. Лекин ҳар бир ишга шаръан тўғри, холис ва сиёсий манфаатларимиздан келиб чиқиб жавоб қайтаришимиз керак. Паёғамбаримиз (сав)

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ»

 “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди ва уни (золимга) ташлаб қўймайди…” деганларида, яхши ёмон фарқи йўқ, барча мусулмонларни назарда тутган. Шунинг учун куфр системасининг механизмларидан бири бўлган Туркия ёки бошқа бирор ҳукумат, бирор мусулмонга ёки исломий ташкилотга зулм қилишни режалаштираётган бўлса, уларни куфрнинг чангалига ташлаб, бир четда туриш мумкин эмас. Ҳатто мусулмон биродаримиз ўлимга маҳкум бўлган ҳолатида ҳам, уни куфр томонидан ўлдирилишига йўл берилмайди. У биродаримиз фақат исломий маҳкаманинг буйруғи ва ҳукми билан шаръий маҳкамада ўлдирилиши вожиб бўлади.

Қирғизистон ҳукуматига мурожат қилиб, эслатиб ўтамиз:

Ташқи кучларнинг босими билан мусулмонларга тазийқ ва таҳқирлаш ишларини тўхтатинглар. Ўз юртимиздаги мусулмон фуқороларга суянинг. Улар ҳар вақтдагидан ҳам кучлироқ бўлиб боришаяпти. Куфр сизларни шу қувватдан маҳрум қилмоқчи. Улар сизнинг исломий муҳитга таяниб, бу кучдан фойдаланиб қолишингиз мумкинлигидан ўта хавотирдалар. Исломий ёки ҳатто сақофий ва илмий муассасаларингизни ҳам йўқ қилиб, миллатни жоҳил ва саводсиз манқуртларга айлантиришмоқчи. Бу уларга нима беради? Қўзғалонлар, бир биримизга қарши кўр-кўрона урушлар, миллатчилик робиталарини кучайиши, тенгричилик ва ҳоказо куфрнинг мақсадларини рўёбга оширишига кенг йўл очиб беради. Шунинг учун сизлар мусулмонларга қарши олиб бораётган ҳар бир ҳаракатларингиз билан ўз томирларингизга болта ураётган бўласиз.

Сизлар ҳам (ҳукумат ва элита) бизларнинг биродарларимизсиз. Сизларни ҳам, биз вақти келганда куфрнинг чангалига ташлаб бермаймиз. Балки сизларнинг ичларингизда Умар ва Холид ибн Валид Р.А.лар сингари келгусида исломий етакчи ва саркардалар бордир. Лекин биз сизларни шу кундаги ҳолатингларга қараб, сизларни амру маруф ва наҳий мункар қиламиз. Қўлларингда турган вақтинчалик салоҳиятдан фойдаланиб Мусулмонларга зулм қилманглар.

NO COMMENTS