Қирғизистон ТИВ: таҳдид қилиш керак эмас
Амалга ошмай қолган давлат тўнтаришидан сўнг турк ҳукумати бу ишда Фатҳуллоҳ Гуланни асосий айбдор сифатида тақдим қила бошлади. Гуланга қарши олиб бораётган кампанияси доирасида турк ҳукумат унинг ҳомийлигида ташкил этилган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида фаолият олиб бораётган ўқув муассасаларини ёпишга бўлган ҳаракатини бошлаб юборди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли якшанба куни Аланияда бўлиб ўтган намойиш чоғида Қирғизистон ҳукуматини ҳам Гуланга тегишли мактабларни ёпишга чақирди.
Йиғилганлар олдида сўзга чиққан Човушўғли Гулан ташкилотига қарши бир қанча давлатларда қабул қилинган ва режалаштирилган чоралар ҳақида айтиб ўтди. Човушўғли ўз сўзида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда ҳам қирғиз ҳукуматини четда турмасликка чақирганини, Қирғизистондан Гулан ҳомийлигидаги мактабларни тезда ёпишини талаб қилганини айтиб ўтди.
“Мен Қирғизистон ташқи ишлар вазирини Гулан тарафдорларига қарши чора кўришга чақирдим. Агар чора кўрилмаса, муносабатларимизда ўзгариш бўлишини айтдим”,- деди Човушўғли.
Туркия ТИВ раҳбарининг бу баёнотидан сўнг Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг мамлакатга нисбатан жуда қўпол тарзда мурожаат қилганини таъкидлади. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Фатҳуллоҳ Гулен ҳақида фикр билдирар экан унинг каттагина бандаси Қирғизистонда фаолият юритишини баралла маълум қилди.
Бунга жавобан, “Биз Туркия томонининг хавотирланаётганини тушунамиз. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, Қирғизистон мустақил мамлакат. Нима яхши нима ёмон эканини биз ўзимиз ҳал қила оламиз. Ташқи ишлар вазирининг бундайин қўпол ва хунук тарзда муносабат билдиришини оқлай олмаймиз. Бир мамлакат бошқа мамлакатга ултиматум қўйган ҳолда ёки шантаж йўли билан шарт қўя олмайди”,- дейилади Қирғизистон ТИВнинг бу борадаги баёнотида.
Туркистон:
Туркия ҳукумати бир оз ўзидан кетиб қолди. У худди АҚШда бўлиб ўтган 11 сентябр воқеъасидан кейинги АҚШ ҳукуматининг бутун олам мамлакатларига таҳдид ва шантаж йўллари билан қилган муомиласига тақлид қилмоқчи бўляпти. Лекин Туркияни ҳар қанча юқори кўтаришмасин, у мустамлака ва қарам давлат сифатида қолаверади. У кўтарган оламий ҳатто маҳаллий муаммоларнинг муваффаққияти фақат мустамлакачиларининг манфаатига мос келсагина мувоффаққият қозона олади. Турклар ҳатто ўз мамлакати ичида жойлашган куртлар муаммосини ҳам ўзлари ҳал қила олишаётганлари йўқ.
Гулан АҚШнинг Эрдуғонни доим хавотирда ушлаб туриш учун бир алтернатив варианти десак тўғри бўлади. Эрдуғон ҳам Гулан ҳам Американинг таъсири остидаги хизматчиларидир. Гулан АҚШнинг захирадаги ўйинчисидир. У Қирғизистон сингари бир қатор исломий ўлкаларда диний ва дунёвий илм тарқатишни ниқоб қилиб олиб, илмоний сақофатларни тарқатиб келади. Яъни бу одам, диний фидоий ёки Ислом манфаатини ўзида намоён қилган фигура эмас, балки динни ниқоб қилиб, куфрнинг нонини ейиш учун динга илмоний кўзқарашларни олиб кириб келаётган бузуқ шахсиядир. Қирғизистондаги илмий муассасалари ҳам, АҚШнинг сақофий қуроли десак адашган бўлмаймиз.
Лекин Турк вазири Човушўғлининг баёноти ўринсиз бўлди. Туркиядаги ҳарбий давлат ағдарилишига бўлган ҳаракатларни Гуланчилар қилишгани йўқ. Лекин бу баёнотнинг Англияда айтилаётганига қараганда, Эдагон вазиятдан фойдаланиб, ўз рақибини оламий сақофий юришини ва уларнинг рейтингларини бироз бўлса ҳам заифлаштириб олмоқчи бўлаяпти. Чунки Англия учун Гулан ҳам Эрдагон ҳам бирдек, душманининг кўппаклари. Уларни бир бири билан тўқнаштириб, ҳар икковларини ҳам заифлаштириш учун шу фитнани ривожлантиришга ҳаракат қилади.Турк вазири Қирғизистонга ҳам босим ўтказишга қаратилган баёнот берди. У Гуланга қарашли барча таълим муассасаларни ёпиб юборишга чақирди. Акс ҳолда ўз аро алақа ва муносабатларимизни қайта кўриб чиқамиз деди.
Қирғизистоннинг жавоби ҳам, АҚШнинг райига мувофиқ бўлди. Халқаро вазиятни Туркия назорат қила олмайди. У албатта АҚШнинг раъйига қараб юришга мажбур бўлади. Қирғиз-Турк алоқаларига бироз совуқчилик тушиши мумкин. Лекин бу вақтинчалик арзимас аразлашиш бўлади холос.
Бу ҳаракатлардаги эътиборли нуқта шуки, куфр олами, яъни мустамлакачи давлатлар бизларни шахмат тахтасидаги жонсиз фигуралардек, бир бирларининг манфаатларига қарши йўналтириб ўйнашяпти. Бизларнинг етакчиларимиз эса, юзлаган баъзида юз минглаган мусулмонларни қотиллари бўлиб турган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, ўз биродарлари бўлган исломий юртларга ёки жамоаларга қарши қилич кўртаришга шай туришади.
Эрдагон ҳам, Човушўғли ҳам Англия ва Американинг Туркиядаги ҳарбий қўзғалонларда тўғридан тўғри алоқалари ва манфаатлари бор эканини яхши билади. Шунга қарамай, булар яна ўшаларнинг маслаҳати билан, ҳеч нарсани англамай, ҳарбий буйруқни бажарган мусулмон ҳарбийларини ва Гулан сингари товламачиларни қўлида тоза ният билан хизмат қилиб келишаётган мусулмонларни нишонга олишмоқда. Қирғизистон сингари кичик ва заиф аграр ва қашшоқ мамлакатга босим бермоқчи бўлишмоқда.