Чавушўғли: АҚШ Гуланни топширмаса, бу ўзаро муносабатларимизга таъсир қилиши муқаррар

0
1171

Чавушўғли: АҚШ Гуланни топширмаса, бу ўзаро муносабатларимизга таъсир қилиши муқаррар

Агар АҚШ Фатҳуллоҳ Гуланни Туркияга топширмаса, бу икки томонлама муносабатларга таъсир қилиши муқаррардир. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли “Ҳабартурк” телеканалида намойиш этилган теледастур орқали маълум қилди.

Қўшма Штатларга сафар қилишини айтиб ўтган Чавушўғли ташрифдан кўзланган асосий мақсад Гуланни Туркияга қайтариш эканлигини маълум қилди. Чавушўғлига кўра, у америкалик сиёсатчилар, жумладан касбдоши Жон Керри билан учрашиб, Фатҳуллоҳ Гуланни топширишларини расман талаб қилади.

 АҚШ Фатҳуллоҳ Гуланни қайтариб бермаса нима бўлади, деган саволга Чавушўғли бунинг Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир қилишини билдирди.

“Биз бундай тахмин ҳақида ўйлашни ҳам истамаймиз. Фуқароларимиз бунга қарши реаксия кўрсатади. Туркияда АҚШга нисбатан қаршилик кучая бошлади. Бунинг мамлакатимизга ҳам, алоқаларимизга ҳам ҳеч қандай фойдаси йўқ. Биз буни мувозанатга келтиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин фуқароларнинг ҳис-туйғуларни кўриб турибсиз. Аммо давлат тўнтариш ҳам оддий иш эмас. Агар АҚШ Гуланни экстрадиция қилмаса, бу муносабатларимизга таъсир қилиши муқаррардир. Лекин биз бу даражага етиб боришни истамаймиз. Фараз қилинг, АҚШда давлат тўнтаришига уринган террор ташкилотининг раҳбари бизнинг ўлкамизда яшаётган бўлса, АҚШ уни талаб қилса-ю Туркия уни бермаса, АҚШ бу ҳақда нимани ҳис қиладиган бўлса, биз ҳам худди шу нарсани ҳис қиламиз. Ҳужумнинг каттаси, кичиги, яхшиси, ёмони бўлмайди”, деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Маълумки, Турк расмийлари АҚШдан бошпана топган Фатҳуллоҳ Гуланни 15 Июл куни Туркияда содир этилган давлат тўнтариши ташаббуси ортида турганликда айблаб келмоқда.

Туркистон: 

Туркия ҳукумати бир оз ўзидан кетиб қолди. У худди АҚШда бўлиб ўтган 11 сентябр воқеъасидан кейинги АҚШ ҳукуматининг бутун олам мамлакатларига таҳдид ва шантаж йўллари билан қилган муомиласига тақлид қилмоқчи бўляпти. Лекин Туркияни ҳар қанча юқори кўтаришмасин, у мустамлака ва қарам давлат сифатида қолаверади. У кўтарган оламий ҳатто маҳаллий муаммоларнинг муваффаққияти фақат мустамлакачиларининг манфаатига мос келсагина мувоффаққият қозона олади. Турклар ҳатто ўз мамлакати ичида жойлашган куртлар муаммосини ҳам ўзлари ҳал қила олишаётганлари йўқ.

Гулан АҚШнинг Эрдуғонни доим хавотирда ушлаб туриш учун бир алтернатив варианти десак тўғри бўлади. Эрдуғон ҳам Гулан ҳам Американинг таъсири остидаги хизматчиларидир. Гулан АҚШнинг захирадаги ўйинчисидир. У Қирғизистон сингари бир қатор исломий ўлкаларда диний ва дунёвий илм тарқатишни ниқоб қилиб олиб, илмоний сақофатларни тарқатиб келади. Яъни бу одам, диний фидоий ёки Ислом манфаатини ўзида намоён қилган фигура эмас, балки динни ниқоб қилиб, куфрнинг нонини ейиш учун динга илмоний кўзқарашларни олиб кириб келаётган бузуқ шахсиядир. Қирғизистондаги илмий муассасалари ҳам, АҚШнинг сақофий қуроли десак адашган бўлмаймиз.

Лекин Турк вазири Човушўғлининг баёноти ўринсиз бўлди. Туркиядаги ҳарбий давлат ағдарилишига бўлган ҳаракатларни Гуланчилар қилишгани йўқ. Лекин бу баёнотнинг Англияда айтилаётганига қараганда, Эдагон вазиятдан фойдаланиб, ўз рақибини оламий сақофий юришини ва уларнинг рейтингларини бироз бўлса ҳам заифлаштириб олмоқчи бўлаяпти. Чунки Англия учун Гулан ҳам Эрдагон ҳам бирдек, душманининг кўппаклари. Уларни бир бири билан тўқнаштириб, ҳар икковларини ҳам заифлаштириш учун шу фитнани ривожлантиришга ҳаракат қилади.Турк вазири Қирғизистонга ҳам босим ўтказишга қаратилган баёнот берди. У Гуланга қарашли барча таълим муассасаларни ёпиб юборишга чақирди. Акс ҳолда ўз аро алақа ва муносабатларимизни қайта кўриб чиқамиз деди.

Қирғизистоннинг жавоби ҳам, АҚШнинг райига мувофиқ бўлди. Халқаро вазиятни Туркия назорат қила олмайди. У албатта АҚШнинг раъйига қараб юришга мажбур бўлади. Қирғиз-Турк алоқаларига бироз совуқчилик тушиши мумкин. Лекин бу вақтинчалик арзимас аразлашиш бўлади холос.

Бу ҳаракатлардаги эътиборли нуқта шуки, куфр олами, яъни мустамлакачи давлатлар бизларни шахмат тахтасидаги жонсиз фигуралардек, бир бирларининг манфаатларига қарши йўналтириб ўйнашяпти. Бизларнинг етакчиларимиз эса, юзлаган баъзида юз минглаган мусулмонларни қотиллари бўлиб турган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, ўз биродарлари бўлган исломий юртларга ёки жамоаларга қарши қилич кўртаришга шай туришади.

Эрдагон ҳам, Човушўғли ҳам Англия ва Американинг Туркиядаги ҳарбий қўзғалонларда тўғридан тўғри алоқалари ва манфаатлари бор эканини яхши билади. Шунга қарамай, булар яна ўшаларнинг маслаҳати билан, ҳеч нарсани англамай, ҳарбий буйруқни бажарган мусулмон ҳарбийларини ва Гулан сингари товламачиларни қўлида тоза ният билан хизмат қилиб келишаётган мусулмонларни нишонга олишмоқда. Қирғизистон сингари кичик ва заиф аграр ва қашшоқ мамлакатга босим бермоқчи бўлишмоқда.

NO COMMENTS