Баннерларнинг маъноларини таъвил қилишга ҳаракат
Қирғизистон ҳукумати телекўрсатувлар орқали, никоб ва паранжи каби ҳижобга қарши бутун Қирғизистон бўйлаб илинаётган баннерларнинг маъноларини бошқа ёққа ўзгартиришга ҳаракат қилди
Туркистон:
Ҳижобли аёлларнинг уч хил шакли намоён қилинган ва аввалда Бишкек шаҳрида осиб қўйилган баннерлар сўнги кунларда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг буйруғига биноан бутун Қирғизистон бўйлаб илина бошлади.
19 июл куни давлатга қарашли биринчи телеканал орқали Чубак ҳожи, Фронтбек қизи Жамал ва “Иймон” фонди етакчиси иштирокида “ой ордо” телекўрсатуви эфирга узатилди. Ҳукуматнинг буюртмаси билан, улар мусулмонларнинг ҳижобларини миллийлаштириш ва баннерларнинг мақсади ҳам худди шунга қаратилган эканлиги ҳақида сўз юритишди. Яъни Баннерлардан кўзланган мақсад “элечек номли Қирғиз миллий жижобининг ниқоб деб ном олган Араблар ҳижоби билан алмашиб бораётганига қаршилик кўрсатиш ҳамда уларни миллий ҳижобга қайтаришга тарғиб қилишдир” деб таҳлил қилишди.
Аслида ундай эмаслиги кундек равшан. Аммо холислик юзасидан айтадиган бўлсак, қирғиз халқининг элечек миллий либоси шаръий либос шартига тўғри келади. Лекин қолган ҳижоблар ҳам шаръий либослар ҳисобланиб, ҳижоб (авратни ва шакл-шамойилни тўлиқ беркитувчи кийим) шартларига тўғри келади.
Ҳукумат миллатчилик робитасини кучайтириб боряпти. Миллатчилар исломий мафкуравий қаршиликка рўбаро келишди. Ислом миллатчиликни сассиқ тушунча ва ҳаром ҳаракат деб таълим беради. Буни билган Ғарбдаги илмоний мафкуравий етакчилари бу миллатчиларга Исломий муҳитни исломийлашиш йўли ёрдамида миллийлаштириш вазифасини топширди. Улар миллий туйғуларимиздан фойдаланиб, имомларимизни ва уламоларимизни миллий кийимлар билан кийинтиришди. Сўнг бошқа миллатга мансуб уламо ва имомларни исломий жамиятимиздан четлатиш ишлари бошланди. Навбат аёлларимизга келди. Лекин, ҳамма аёлларни эмас, фақат исломий аёлларимизни миллий кийимга чақириш, мажбурлаш ва бошқачароқ кийинганларини таъқиб қилиш амалиётлари бошланаяпти.
Бузуқ робитага эга миллий ҳаракат оқими ҳукумат ва орган ходимлари билан бирлашиб, Араб ҳижобини кийишни ихтиёр қилган аёлларимиз ва опа сингилларимизни ҳамда уларнинг маҳрамларини таъқиб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Телекўрсатувда Фронтбек қизи Жамал Ўшда “10- бўлим” ходимлари билан биргаликда Ўзбеклар маҳаллаларида “миллий кийим кийинглар, қора рангли ёки бошқа миллатлар кийимини кийманглар”, деб тарғибот ишлари олиб боришганини айтиб ўтди. Орган ходимларини бизларнинг кийимимиз билан нима иши бор!? Демакки, Жамал ҳукумат билан бирга қора ҳижобга қарши ҳаракат бошлашган. Орган ходимлари эса, ҳукуматнинг буйруғи билан Жамалга ёрдам кўрсатиб юборишган. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.
Бу миллий ҳаракатларнинг икки жиҳати бор:
1) Миллий туйғуларимизга эрк бериб ҳамда исломий шаръий ҳақ ҳуқуқларга карши чиқиб, бошқа миллат вакилларига ёки бошқа миллатнинг шаъий жоиз бўлган кийимларига қарши чиқиш билан ҳаддимиздан ошиб кетиш. Яъни бу Қирғиз миллатчиларининг миллий қадриятларини исломий қадриятларимиздан устун қўйиб олишга бўлган интилишнинг ўзгинасидир, Аллоҳ сақласин. Тенгричиларни келиб чиқиши ва кўпайиб бориши ҳам шу миллий ҳаракат етакчиларининг ташаббуси ва уларга имкониятлар яратиб беришлари билан амалга ошди. Ҳукумат уларни ҳимоя қилиб келяпти. (Бу миллатчиликнинг салбий кўриниши деб эътибор қилинади).
2) Чубак ҳожи “баннердаги элечек либосидан яланғоч ва ярим яланғоч юрган ёки жамоатчилик жойларида очиқ жинсий алоқа қилаётган қирғиз миллати вакилларига қарши фойдаланишимиз керак” деди. Яъни, биз элечекни ҳижоб деб биламиз. Ҳижобни эса шаръий либос деб биламиз. Демак у орқали бошқа миллатларнинг шаръий ҳижобига қарши эмас, ношаръий ҳаром кийимларга қарши курашишимиз вожиб эди. Баннердаги суратларни элечекка тарғибот деб эътибор қилган тақдиримизда ҳам, уни мамлакатда миллий кийим деб этибор қилиб, унга ҳеч бўлмаганида, давлат идораларидаги ишчиларнинг мажбурий кийими сифатида қонуний тус берилишини ҳукуматдан талаб қилишимиз керак бўлади (худди Малазия, Индонезия, Саудия сингари). (бу миллатчиликнинг ижобий кўриниши деб эътибор қилинади)
Қирғиз миллатчилари исломийлашган бўлишса, ўзларининг миллий туйғуларини ва бутун Қирғиз миллатининг миллий туйғуларини исломийлаштиришга ҳаракат қилишсин. Чунки Ислом дини миллий урфларни йўқ қилиш учун келган эмас. Балки, Ислом миллий урф одатларимизни тозалаш, яъни уларнинг шаръиятга мувофиқларини сақлаб қолишга имкон яратиб бериш, ношаръий урфларимизни эса йўққа чиқариш учун келган ҳақ диндир.
Даъват ҳам мана шу тушунчага асосланиши вожиб. Биз даъватчилар, миллий урфларимизни исломийлаштиришга, яъни шариатга мувофиқ йўналтиришларига эришиш мақсадида ҳаракат олиб боришимиз вожиб. Бунинг учун уруғчилик, табақачилик ва бошқа ҳар турли тармоқларда иш олиб бораётган уммат вакилларининг одатий ҳаракатларини шариатга мувофиқ йўналтиришларига ҳаракат қилишимиз лозимдир. Бу бизларнинг зиммамиздаги шаръий вожиботимиз. Бундан бошқача ҳаракат қилишимиз ҳаром.
Қирғизистонда яшаб даъват ишини олиб бораётган барча даъватчиларга шуни билдириб қўймоқчимиз: Жамиятимизда бирор урфни ёки қадриятларни ҳимоя қилаётганимизда миллийлик ёки бошқа бирор қадриятлар диний қадриятлардан устун қўйилиши мумкин эмас. Яъни юқоридаги аёллар миллий шаръий кийимларини ҳимоя қилаётганимизда бошқа шаръий либослар оёқ ости қилиниши ҳаромдир. Чунки биз ҳужум қилаётган бу либосларни Пайғамбаримиз (сав)нинг қизлари, аёллари ва бошқа асҳоблар (ра)нинг яқин аёллари ҳам кийганлигини унутмаслигимиз керак. Бу ҳаром амалларни ким қилишидан қатиъй назар, биз уларни қайтаришга, ҳеч бўлмаганда улар томонда туришдан бош тортишга буюрилганмиз.
Лекин биз миллий кийимимизга қайтиш билан ярим яланғоч юрган аёл-қизларимизни ҳам ҳижобга кирита олсак, бу чақирув вожиб бўлиб қолади. Агар устимизга бостириб келаётган Ғарб дунёқарашидан шу шаръий миллий кўзқарашдаги либосимиз бизни қутқара олса, уни кийишимиз ва унга баралла тарғиб қилиш ишларини кучайтиришимиз вожиб бўлади. Чунки ҳанафий мазҳабининг шаръий кулли қоидасига мувофиқ “вожиб нима билан якунига етса, ўша иш ҳам вожиб бўлади” дейилади.
Энди иш давлат ва призидентда қолди. Элечекка нисбатан қанчалик ҳимоя ва тарғиб ишларини биргаликда юргиза оламиз? Уни миллий қадриятимиз асоси ҳисоблаб, ҳукм эгалари буйруқ билан ва бошқа қуввати билан, биз даъватчилар ҳаққа чақириш ишларимизни жадаллаштириш билан, қолганлар эса ўзларига яқин аёлларга ўша шаръий кийимларни кийинтириш билан, ўзимизни миллий исломий фидоий эканимизни исботлаб қўяйликчи.
Акс ҳолда, яъни шу ерда тўхтаб қолсак ва баннерларни ёпиштириш билан чекланиб, элечек яна эсимиздан чиқиб кетса, биламизки, биз популист сиёсатчимиз ва қалбаки миллий қаҳрамонмиз. Ундай бўлмайди деган умиддамиз!