Рус самолётини ким уриб туширганлиги яна долзарб мавзуга айланди

0
542

Рус самолётини ким уриб туширганлиги яна долзарб мавзуга айланди

Туркияда муваффақиятсизликка учраган ҳарбий давлат тўнтариши ортидан ўтган 24- ноябда уриб туширилган Россия самолётини ким уриб туширганлиги ҳақидаги саволлар ўткир сиёсатчилар ўртасида яна муҳокама қилина бошланди. Россиялик сиёсий таҳлилчилар ижтимоий тармоқ саҳифасида Туркиядаги давлат тўнтаришига бўлган уринишни изоҳлар экан, “24 ноябрда Россия ҳарбий самолётининг уриб туширилишидан Эрдуғон бехабар бўлиши мумкин”, деган даъвони ўртага қўйишди.

 “Бу кучлар Эрдоғандан бехабар Россия ҳарбий самолётини уриб туширган бўлиши мумкин. Мен 6 июнда ташкил қилинган теледастурда ҳам бу ҳақида айтган эдим” дейди мазкур ҳодисани баҳолаган Россиянинг Яқин Шарқ бўйича мутахассисларидан бири Надана Фридрихсон.

Россиянинг Жанубий Кавказ бўйича эксперти Андрей Епифанцев ҳам шунга ўхшаш фикрни олға сурди.

“Анкара шаҳар ҳокими Мелиҳ Гўкчек 2015йил 24 Ноябрда рус самолётини уриб туширган Ф16нинг учувчиси хунтачилардан бири эканлигини айтди. Бу даъво тўғри бўлиши мумкин. Россия билан муносабатлар яхшилангач, қўрқувга тушиб, жазодан қутулиш учун давлат тўнтаришга ҳаракат қилган бўлиши мумкин”, деди Епифанцев.

Россиялик журналист ва Яқин Шарқ бўйича мутахассис Максим Шевченко ҳам давлат тўнтаришга уриниш Қўшма Штатларда саҳналаштирилганлигини даъво қилиб, “Россиянинг ҳарбий самолёти Эрдоғандан хабарсиз уриб туширилди, деган даъво ҳақиқат бўлиши мумкин” дея қўшимча қилди.

Масаланинг эътиборли жойи шундаки, Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Шайх Ато бин Абу Рашта бундан қарийиб 8 ой муқаддам, яъни самолёт уриб туширилиши биланоқ мазкур ҳодисага аниқ-тиниқ баҳо берган эди. Россиялик сиёсий мутахассислар эса “Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, бугунга келиб тушуна бошлашди. Ўшанда шайх Абу Рашта ҳодиса юзасидан берилган саволга “Россия самолёти Туркия ҳукуматининг буйруғи билан уриб туширилмади, балки Туркия армияси сафидаги айрим қўмондонларнинг буйруғи билан уриб туширилди”, деб жавоб берган эди.

NO COMMENTS